Утепбергенов Мухтар Адилбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сояни такрорий экин сифатида етиштириш агротехнология элементларини ишлаб чиқиш (Қорақалпоғистон Республикаси ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида)”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Qx1841
Илмий раҳбар: Осербаева Тамарахан, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.04.01.
Расмий оппонентлар: Жумабоев Зухриддин Мўминович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Караев Ғулом Рустамович, қишлоқ хоъжалиги фанлари боъйича фалсафа доктори, ката илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақолпоғистон Республикасининг механик таркибига кўра оғир бўлган ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида соянинг “Орзу” навидан такрорий экин сифатида юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул уруғ экиш муддати ва схемасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қорақолпоғистон Республикасининг суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида соядан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш муддати ва схемалари аниқланган;
соя уруғларини 20-июн муддатида яккақатор усулида экилганида 60х5-1, қўшқатор усулида экилганида 90х(60х30)х5-1 схемаларда экиш юқори дон ҳосилдорлигини таъминлаши исботланган;
Соя уруғларини яккақатор усулида экиш уруғларни қўшқатор усулида экишга нисбатан илдиз тизимида туганаклар шаклланишига ижобий таъсир этиб, шоналаш фазасида 0,7-2,0 дона/туп гача, гуллаш фазасида 2,4-4,0 дона/туп гача, дуккаклаш фазасида 2,7-4,7 дона/туп гача юқори бўлиши асосланган;
Соя уруғларини қўшқатор усулида экиб етиштириш яккақатор усулида экиб етиштиришга нисбатан ўсимликларнинг фотосинтез соф маҳсулдорлик кўрсаткичларини учталик барг ҳосил қилиш – шоналаш фазасида 0,18-0,37 г/м2/кунгача, шоналаш-гуллаш фазасида 0,16-0,41 г/м2/кунгача, гуллаш-дуккаклаш фазасида 0,32-0,72 г/м2/кунгача, дуккаклаш-дуккакларнинг етилиши фазасида 0,19-0,53 г/м2/кунгача ортиши аниқланган;
Соя уруғларини 20-июн муддатида экиб етиштириш донларнинг технологик сифат кўрсаткичларига ижобий таъсир этиб, 1-июл муддатида 60 см лик қатор оралиғида яккақатор усулда ҳамда 90 см лик қатор оралиғида қўшқатор усулда экиб етиштиришга нисбатан оқсил миқдори 1,1-1,2 фоизга, мой миқдори 0,6-0,7 фоизга, 10-июл муддатида 60 см лик қатор оралиғида яккақатор усулда ҳамда 90 см лик қатор оралиғида қўшқатор усулда экиб етиштиришга нисбатан оқсил миқдори 1,8-1,9 фоизга, мой миқдори 1,0-1,1 фоизга юқори бўлиши кузатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақолпиғистон Республикасининг механик таркиби оғир суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида соядан такрорий экин сифатида юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш муддатлари ва экиш схемасини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Кластерлар ва фермер хўжаликлари учун “Республикамизнинг шимолий ҳудудларида такрорий экинда соянинг “Орзу” навини етиштириш агротехнологияси бўйича тавсиялар” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қорақолпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 25.09.2025 йилдаги №02/013-3619-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда Кластер ва фермер хўжаликларида соя навларини такрорий экин сифатида етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Соянинг “Орзу” нави такрорий экин сифатида Чимбой тумани “Ўрақбай Полат” фермер хўжалигида 6,0 гектар, “Досберген Қосберген” фермер хўжалигида 4,0 гектар, Қораўзек тумани “Даўилкўл” фермер хўжалигида 3,0 гектар, жами 13,0 гектар майдонга жорий қилинган (Қорақолпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 25.09.2025 йилдаги №02/013-3619-сон маълумотномаси). Натижада уруғлар 20-июн муддатида 90х(60х30)х5-1 тизимда гектарига 444 минг туп назарий кўчат қалинлигида экиб экилганида юқори самарадорликка эришилган;
Соянинг “Орзу” навини 20-июн муддатида 90х(60х30)х5-1 тизимда гектарига 444 минг туп назарий кўчат қалинлигида экиб етиштириш технологияси Чимбой ва Қораўзек туманларида жорий этилган (Қорақолпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 25.09.2025 йилдаги №02/013-3619-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали рентабеллик даражаси 75,8 фоизга кўтарилиб, анъанавий усулида (60х5-1) экиб етиштирилган майдонларга нисбатан 16,7 фоизга юқори бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish