Маматқодиров Жахонгир Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзада бирламчи уруғчилик жараёнларини рақамлаштириш асосида қимматли ашёлар базасини яратиш”, 06.01.05 – селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Qx1790
Илмий раҳбар: Холмуродова Гўзал Рўзиевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.09.01.
Расмий оппонентлар: Саманов Шермуҳаммад Абдурасулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Козубаев Шухрат Саттаржанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрта толали ғўзанинг бирламчи уруғчилик жараёнларини рақамли технологиялар ёрдамида тизимлаштириш, мавжуд маълумотларни рақамлаштириш орқали юқори ҳосилдор, тола сифати ва чиқими юқори бўлган оила ва тизмалардан ташкил топган қимматли ашёлар базасини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк маротаба, дала дафтарларини рақамлаштириш орқали қимматли хўжалик белгилар бўйича маълумотларни тезкор равишда йиғиш ва таҳлил қилиш таъминланган;
юқори селексион қийматга эга бўлган ашёларда белгиларнинг шаклланишини таҳлил қилиш ва самарали танловлар натижасида ўрта толали ғўзанинг барқарор генотипли Т-580/18, Т-445/18, Т-230/18, Т-484-85/18 тизмалари яратилган;
илк маротаба Қува туманида ғўза уруғларнинг навдорлигини сақлаш ва оширишда рақамли тизимлар ва сунъий интеллект самарали қўлланилди ҳамда ҚР кодлаш орқали селекция ва уруғчилик жараёнлари рақамлаштирилган;
дала кузатув дафтарларини рақамлаштириш орқали қимматли хўжалик белгиларининг тезкор йиғилиши, тўпланиши ва электрон таҳлилини таъминловчи инновацион ёндашув жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзада бирламчи уруғчилик жараёнларини рақамлаштириш асосида қимматли ашёлар базасини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
ПСУЕАИТИнинг Фарғона илмий тажриба станцияси Дала кузатувлари давомида смартфон камераси орқали ҚР код сканерланиб, онлайн форма ва мобил иловада фенологик маълумотлар киритилган. Киритилган маълумотлар бирламчи базага юборилган (Гоогле Шеец ва Cлоуд) (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2025-йил 27-августдаги №05/04-04-458-сон маълумотномаси). Натижада, маълумотлар марказлаштирилган тарзда йиғилиб, ҳар бир даладан олинган маълумотлар автоматик равишда базага жамланган. Ушбу маълумотлар фенология, селекция, иқлимга мослик, ҳосилдорлик прогнозларини баҳолашда ишлатилган.
Вертицеллёз вилтга бардошли, тезпишар, серҳосил, йирик кўсакли, тола чиқими ва сифати юқори бўлган янги Т-445/18, Т-580/18, Т-230/18, Т-125/18 тизмалари яратилиб, Фарғона вилояти Қува тумани “Махаммадсоли Мелибоев”, Деҳқонобод ҚФЙ” фермер хўжалигида 2 га майдонда экилган ва тажриба далаларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2025-йил 27-августдаги №05/04-04-458-сон маълумотномаси). Натижада, Т-445/18 ва Т-580/18 тизмаларининг ҳосилдорлиги 42-44 с/га, тезпишарлиги тезпишарлиги 110-112 кун, тола чиқими 41-42 %ни ташкил этган. Ушбу тизмаларнинг ҳосилдорлиги андоза АНДИЖОН-36навига нисбатан 6-8 с/га юқори, тезпишар 8-6 кунга тезпишар, тола чиқими 5-6 % юқори бўлган.
Қува тумани “Комилжон Дилафруз Исмигул” фермер хўжалигида 2,5 гектар майдонда экилиб, тажриба далаларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2025-йил 27-августдаги №05/04-04-458-сон маълумотномаси). Натижада, Т-230/18 ва Т-125/18 тизмаларининг ҳосилдорлиги 41-42 с/га, тезпишарлиги 106-110 кунни, тола чиқими 40-41 %ни ташкил этган. Ушбу тизмаларнинг ҳосилдорлиги андоза Андижон-36навига нисбатан 5-6 с/га юқори, тезпишар 12-8 кунга тезпишар, тола чиқими 4-5 % юқори бўлган. Ғўзанинг янги яратилган Т-445/18, Т-580/18, Т-230/18, Т-125/18 тизмаларининг бирламчи уруғчилик кўчатзорлари ташкил этилган. Натижада, Давлат нав синовини ташкил этиш ҳамда экин майдонларини кенгайтириш учун етарли миқдордаги навдорлиги юқори бўлган оригинал уруғликлари тайёрланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish