Рахманқулов Бектош Илашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Такрорий экин сифатида кунгабоқар нав ва дурагайларининг етиштиришнинг агротехнология элементларини ишлаб чиқиш (Зарафшон воҳаси шароитида)”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Qx1798
Илмий раҳбар: Мўминов Абдували Акбаралиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.04.01.
Расмий оппонентлар: Бобомирзаев Пирназар Хурсанович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Юлдашева Зулфия Камаловна, қишлоқ хоъжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг суғориладиган оътлоқи боъз тупроқлари шароитида такрорий экин сифатида кунгабоқар навларидан юқори ва сифатли уруғ ҳосили етиштиришда экиш тизимлари ҳамда маъданли оъғитлар билан озиқлантириш меёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Самарқанд вилоятининг суғориладиган оътлоқи тупроқлари шароитида кунгабоқарнинг маҳаллий “Жаҳонгир”, “Диёр” навлари, хорижий “Умник Ф1” ва “Елион Ф1” дурагайларини такрорий экин сифатида юқори ва сифатли уруғ ҳосили етиштиришда мақбул экиш тизимлари ва маъданли оъғитлар билан озиқлантириш меёрлари аниқланган;
кунгабоқарнинг хорижий “Умник Ф1” дурагайини 60х25-1 тизимида экилган, маъданли оъғитлар Н150П105К150 кг/га меёрда қоълланилган вариантда бошқа нав ва дурагайларнинг 60х25-1 ва 60х30-1 тизимида экилган, маъданли оъғитларнинг Н120П80К120, Н150П105К150, Н180П125К180 кг/га меёрлари билан озиқлантиришга нисбатан юқори самарадорликка эришилгани исботланган;
кунгабоқар нав ва дурагайлари уруғларини 60х30-1 тизимида экиб, маъданли оъғитларнинг Н120П80К120 кг/га меёрларини қоъллаш бошқа вариантларга нисбатан уруғнинг мойлилик даражаси 0,4 фоиздан 4,5 фоизгача юқори боълишини таъминласа, уруғларни 60х25-1 тизимида экиб, маъданли оъғитларнинг Н180П125К180 кг/га меёрини қоъллаш ҳар гектар майдондан мой етиштиришни бошқа вариантларга нисбатан 97,3 кг/га дан 648,8 кг/гача юқори боълишини таъминлаши асосланган.
кунгабоқар нав ва дурагайлари урғларини такрорий экин сифатида турли экиш тизимларида экиб, маъданли ўғитларнинг турли меёрлари билан озиқлантириб олинган кўрсаткичларнинг ўзаро корреляцион боғланишлар даражаси ўрганилганда ҳосилдорлик кўрсаткичи билан саватчадаги уруғлар сони (р=0,8), саватчадаги уруғлар вазин (р=0,7), 1000 дона дон вазни (р=0,8) ўртасида кучли, гуллаш динамикаси (р=0,5), қуруқ масса миқдори (р=0,5), кўк масса ҳажми (р=0,6), илдиз тизимнинг шаклланиши (р=0,5), вегетация даври (р=0,4), ўртасида ўртача кучли, ва унувчанлик (р=0,2), поя баландлиги (р=0,2), барг сатҳи (р=0,3) ўртасида кучсиз корреляцион боғланишлар борлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилояти шароитида кунгабоқар навларидан такрорий экин сифатида экиб, юқори ва сифатли уруғ ҳосили етиштиришда уруғларни экишнинг мақбул тизими ва маъданли оъғитлар билан озиқлантириш меёрларини ишлаб чиқиш боъйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Кунгабоқар етиштириш билан шуғулланувчи фермер хоъжаликлари учун “Зарафшон воҳаси шароитида такрорий экин сифатида кунгабоқар етиштириш боъйича тавсиянома” номли тавсиянома чоп этилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-03-571-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиялар қишлоқ хоъжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган илмий ходимлар, фермер хоъжаликларида қоълланма сифатида кенг фойдаланилмоқда;
Самарқанд вилоятининг суғориладиган оътлоқи боъз тупроқлари шароитида такрорий экин сифатида кунгабоқарнинг махаллий “Жаҳонгир”, “Диёр” навлари ва хорижий “Умник Ф1”, “Елион Ф1” дурагайларини турли экиш тизимларида маъданли оъғитларнинг турли меёрларини қоъллаш агротехнологияси 2025 йилда Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани “Раббим бобо” фермер хоъжалигида – 11,5 гектар, “Муқаддас юрт ифтихори” фермер хоъжалигида – 9,0 гектар, “Илашев Хушнудбек далалари” фермер хоъжалигида – 12,0 гектар, “Нормамат Дил Нозу Зар” фермер хоъжалигида – 11,0 гектар, Оқдарё тумани “Аббосхон Шахноза даласи” фермер хоъжалигида – 2,0 гектар, “Оқдарё Ғулва даласи” фермер хоъжалигида – 8,5 гектар,·“Оқдарё Алимарди далалари” фермер хоъжалигида – 8,5 гектар, жами 62,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-03-571-сонли маълумотномаси). Натижада агротехнологик тавсиялар асосида гектардан оъртача 24–30 сентнергача, ҳар гектардан 4–7 сентнер ёки 4,0–5,2 фоизгача қоъшимча уруғ ҳосили олинган. Бу эса бир гектардан 3200–4100 минг соъмгача даромад олиш имконини берган ҳамда юқоридаги тавсиялар асосида кунгабоқар етиштиришнинг рентабеллик даражаси 54 фоизгача ортганлиги қайд этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish