Зулфиқоров Мурод Хуррамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги яратилган маккажўхорининг Ўзбекистон-2018 нави ҳосилдорлигига кўчат қалинлиги таъсири”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Qx1790
Илмий раҳбар: Аллашов Бахрам Давлетбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, ката илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.09.01.
Расмий оппонентлар: Нематов Тулқин Эргашович, қишлоқ хўжалик фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент; Азизов Кабулжан Кахраманович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Ўзбекистон–2018” маккажўхори навини яшил масса ва дон ҳосили учун етиштиришнинг мақбул кўчат қалинликларни аниқлаш ҳамда илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Илк бор Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида маккажўхорининг янги “Ўзбекистон-2018” навини асосий экинда дон учун апрел ойининг иккинчи декадасида 70 минг  туп/га, такрорий (анғизли) экинда яшил масса учун июн ойининг учинчи декадасида 90 минг. туп/га кўчат қалинликда экиш мақбул эканлиги аниқланган ҳамда мазкур меъёрларида ўсимликнинг фаол ўсиш-ривожланишига таъсири илмий асосланган;
Маккажўхорининг “Ўзбекистон-2018” нави асосий экинда 70 минг. туп/га меъёрда экилганда экинзордаги ниҳолларни униб чиқиши 98,1-99,0%, ўсимликнинг ўсув даври давомийлиги 90-120 кун, фотосинтетик фаолиятга ижобий таъсир кўрсатиб, бу нав бўйича мақбул (211,0-235,7см2/га) барг юзаси шакллангани ҳолда, фотосинтез жараёни жадал кечиб, 11,2-31,9 гм2 га камайиши натижасида бир гектар майдонда энг юқори (178,2-200,8 с/га) қуруқ масса 45,9-72,8 г тўпланиб, қолган экиш меъёрларида бу кўрсаткич мос равишда бўлгани аниқланган; 
Маккажўхори навини асосий экинда турли кўчат қалинлигида экилганда, кўчат қалинлиги ошиб бориши билан бир туп ўсимликдаги сўта сони 2,0-1,9-1,8-1,7 донагача, сўта вазни 373,1-405,5 г.гача, уруғ вазни 270,5 -304,9 г, 1000 дона уруғ вазни 280,3-313,0 г.гача камайиб борганлигига қарамай, 70 минг туп/га меъёрда экилган вариантда мақбул туп сони ва уларда ўртача ҳосил элементлари шаклланиши эвазига дон ҳосилдорлигининг 6,4-13,8 с/га.гача юқори бўлганлиги илмий асосланган;
Барча экиш муддатларида экиш меъёрлари ошиб бориши билан маккажўхори нави ҳосилдорлиги ва ўсув даври ўртасида (р=0,99), биринчи сўта жойлашиш баландлиги ўртасида (р=0,98), эгри чизиқли кучли ижобий боғлиқлик мавжудлиги ва қайтиш (синиш) нуқтаси 70-75 минг. туп/га экиш меёрида юзага келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилояти шароитида маккажўхорининг “Ўзбекистон-2018” навидан юқори ва сифатли дон ҳамда силос ҳосили этиштиришда уруғларни мақбул меъёрда экиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Маккажўхорининг “Ўзбекистон-2018” навини мақбул кўчат қалинлигида экиб етиштириш технологияси Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Шайхи Бўрибеков” фермер хўжалигида 5 гектар майдонда жорий этилган. Сурхондарё вилояти, Денов тумани “Вали” фермер хўжалигини 20 гектар майдонида, “Шарофиддин” фермер хўжалигида 30 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказини 2025-йил 21-октябрдаги № 05/03-04-700-сонли маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон-2018” навини гектарига 70 минг туп кўчат қалинлигида (70х20х1 схемасида) экиб этиштирилганда юқори дон ҳосилдорлиги самарадорлигига эришилган, гектарига 90 минг туп кўчат қалинлигида (70х16х1 схемасида) экиб этиштирилганда юқори яшил масса ҳосилдорлиги самарадорлигига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish