Исматова Маҳлиё Аслиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соя навларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига экиш муддат ва меъёрларининг таъсири (Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари мисолида)”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Qx1543
Илмий раҳбар: Абдуазимов Акбар Мухторивич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.04.01.
Расмий оппонентлар: Ёрматова Дилором Ёрматовна, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Холдарова Дилфуза Эргашбоевна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Шоличилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида соянинг “Нафис” ва “Ўзбек-6” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш муддати ва кўчат қалинлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида асосий экин сифатида соя экинидан юқори дон ҳосили ва рентабеллиикка эришишда мақбул муддат 15-апрел эканлиги аниқланган;
соя навларини 15-апрел муддатида гектарига 375 минг дона/га экиб етиштириш соянинг “Ўзбек-6” ва “Нафис” навларидан юқори дон ҳосил ва рентабеллик даражасини таъминлаши исботланган;
соя навларини 15-апрел муддатида экиш уруғларнинг дала унувчанлигини “Ўзбек-6” навида 86,4-95,7 фоизгача, “Нафис” навида 85,3-91,7 фоизгача етишини таъминласа, 1-апрел муддатида экиш униб чиққан кўчатларнинг амал даври охиригача сақланувчанлигини “Ўзбек-6” навида 83,2-84,6 фоизга, “Нафис” навида 82,4-83,5 фоизга оширишга хизмат қилиши илмий асосланган;
соя навларини 1.04 муддатида гектарига 325 минг дона/га экиб етиштириш дон таркибида оқсил миқдорини “Ўзбек-6” навида 42,5 фоизга, “Нафис” навида 45,3 фоизга етишини таъминлаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида соядан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш муддатлари ва кўчат қалинликларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Кластерлар ва фермер хўжаликлари учун “Қашқадарё вилояти шароитида соянинг экиш муддат ва меъёрларини танлаш бўйича тавсиялар” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 275.08.2025 йилдаги №05/04-04-461-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда Кластер ва фермер хўжаликларида асосий экин сифатида соя навларини етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Соя навларини турли муддат ва меъёрларда экиб етиштириш Қарши тумани “Шаропов Юсуф” фермер хўжалигида 4,5 гектар, “Зулфуқоров Нуриддин” фермер хўжалигида 5,5 гектар, “Санақулов Музаффар” фермер хўжалигида 6,0 гектар, Муборак тумани “Ойсултон” фермер хўжалигида 9,0 гектар, “Хавас” фермер хўжалигида 5,0 гектар, “Бободеҳқон” фермер хўжалигида 8,0 гектар, Миришкор тумани “Элбек” фермер хўжалигида 5,2 гектар, “Амир оқмачит чорвадори” фермер хўжалигида 4,8 гектар, “Элдорадо кумуш толаси” фермер хўжалигида 3,5 гектар, жами 51,5 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 275.08.2025 йилдаги №05/04-04-461-сон маълумотномаси). Натижада соя навлари 15-апрел муддатида гектарига 375 минг дона/га экиб етиштирилганида юқори самарадорликка эришилган;
Соя навларини 15-апрел муддатида гектарига 375 минг дона/га экиб етиштириш технологияси Қарши, Муборак ва Миришкор туманларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 275.08.2025 йилдаги №05/04-04-461-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали дон ҳосилдорлиги “Ўзбек-6” навида 32,4 с/га, “Нафис” навида 36,4 с/га, рентабеллик даражаси “Ўзбек-6” навида 92,7 фоизга, “Нафис” навида 111,1 фоизга ортишига эришилган.