Шерматов Жавохир Шерзотовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):      “Ўсмирларда зўравонлик ҳисси намоён бўлишининг психологик омиллари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/P1234/
Илмий раҳбар: Жураев Бахром, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Каршиева Дилафруз Суюновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи  ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда зўравонлик ҳисси намоён бўлишининг психологик омилларини таҳлил этиш ҳамда унинг ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирларда зўравонликка мойилликнинг кучайиши тажовузкорлик даражасининг ортиб бориши, шахслараро ижтимоий муносабатларда юзага келадиган дисфунксионал ҳолатлар, ўзини-ўзи назорат қилиш (селф-cонтрол) кўникмаларининг етарли даражада шаклланмаганлиги ҳамда ижтимоий тармоқлардан деструктив фойдаланиш билан детерминацияланган ҳолда зўравонлик хулқ-атворининг шаклланишига олиб келиши илмий жиҳатдан асосланган;
ўсмирларда зўравонлик ҳиссининг шаклланиши жараёнида асабийлашув, тажовузкорлик, импулсивлик (жиззакилик), ижтимоий тортинчоқлик, спонтан агрессив реакциялар, психологик зўриқиш, очиқлик даражаси ҳамда эмоционал лабиллик каби шахсий-психологик хусусиятлар динамикасининг фаоллашуви экспериментал жиҳатдан исботланган;
зўравонлик ҳиссининг шаклланиши натижасида ўсмир шахсида жисмоний, вербал ва билвосита тажовуз, негативизм, ирритабеллик (тажанглик), шубҳаланувчанлик, хафагарчилик, айбдорлик ҳисси ҳамда импулсивлик кўрсаткичларининг комплекс тарзда билвосита таъсир этувчи детерминант сифатида намоён бўлиши аниқланган;
ўсмирларда зўравонлик ҳиссининг намоён бўлиши ички ва ташқи агрессия кўрсаткичларининг ортиши, жисмоний ва вербал тажовузнинг кучайиши, эмоционал беқарорликнинг юзага келиши ҳамда фрустрациянинг экстрапунитив, интрапунитив ва импунитив шаклларининг интенсивлашуви билан кечиши эмпирик жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўсмирларда зўравонлик ҳисси намоён бўлишининг психологик омилларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирларда зўравонликка мойилликнинг кучайиши тажовузкорлик даражасининг ортиб бориши, шахслараро ижтимоий муносабатларда юзага келадиган дисфунксионал ҳолатлар, ўзини-ўзи назорат қилиш (селф-cонтрол) кўникмаларининг етарли даражада шаклланмаганлиги ҳамда ижтимоий тармоқлардан деструктив фойдаланиш билан детерминацияланган ҳолда зўравонлик хулқ-атворининг шаклланишига олиб келиши илмий жиҳатдан асосланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 30 сентябрдаги ПМ-136-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига     киритилган: (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 30 сентябрдаги ПМ-136-сонли маълумотномаси) Натижада, ўсмир ўқувчиларни зўравонлик таъсиридан ҳимоялашга сабаб бўлувчи омилларни аниқлашга эришилган; 
ўсмирларда зўравонлик ҳиссининг шаклланиши жараёнида асабийлашув, тажовузкорлик, импулсивлик (жиззакилик), ижтимоий тортинчоқлик, спонтан агрессив реакциялар, психологик зўриқиш, очиқлик даражаси ҳамда эмоционал лабиллик каби шахсий-психологик хусусиятлар динамикасининг фаоллашуви экспериментал жиҳатдан исботланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 30 сентябрдаги ПМ-136-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига     киритилган: (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 30- сентябрдаги ПМ-136-сонли маълумотномаси) Натижада, ўсмирларда зўравонликни ўлчашга хизмат қилувчи психодиагностик методикаларни бойитишга эришилган;
зўравонлик ҳиссининг шаклланиши натижасида ўсмир шахсида жисмоний, вербал ва билвосита тажовуз, негативизм, ирритабеллик (тажанглик), шубҳаланувчанлик, хафагарчилик, айбдорлик ҳисси ҳамда импулсивлик кўрсаткичларининг комплекс тарзда билвосита таъсир этувчи детерминант сифатида намоён бўлиши аниқланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 30 сентябрдаги ПМ-136-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига     киритилган: (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 30 сентябрдаги ПМ-136-сонли маълумотномаси) Натижада, марказ лабораторияларининг илмий-методик таʼминотини янада бойиши таʼминланишига хизмат қилган;
ўсмирларда зўравонлик ҳиссининг намоён бўлиши ички ва ташқи агрессия кўрсаткичларининг ортиши, жисмоний ва вербал тажовузнинг кучайиши, эмоционал беқарорликнинг юзага келиши ҳамда фрустрациянинг экстрапунитив, интрапунитив ва импунитив шаклларининг интенсивлашуви билан кечиши эмпирик жиҳатдан далилланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 30 сентябрдаги ПМ-136-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган: (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 30 сентябрдаги ПМ-136-сонли маълумотномаси) Натижада, ўсмирлар ўқув фаолиятида зўравонликга хос хусусиятлар билан боғлиқ илмий-амалий натижаларни бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish