Кобилов Акмал Ўктамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ошиқ болдир бўғими сурункали ностабилликларини жарроҳлик усулида даволашни такомиллаштириш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4658.
Илмий раҳбар: Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган мужассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06.2025.27.12.Tib.19.01.
Расмий оппонентлар: Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шорустамов Мухаммаджон Таджиалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади  ошиқ-болдир бўғими медиал бойлам аппарати жароҳатларини даволашда катта болдир орқа мушаги пайининг модификацияланган  аутотрансплантати ёрдамида анатомик реконструкция усулини қўллаш самарали стратегиясини асослашдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катта болдир орқа мушаги пайининг 1/3 диаметрини (3,5-4 мм) бўйлама кесиш, аутотрансплантатни медиал тўпиқда ҳосил қилинган "/\" шаклидаги канал орқали ўтказиш ва уларнинг учларини ошиқ суяги бўйни ва товон суяги танасининг Sustentaculum tali ўсиғи соҳасига бириктириш орқали тўпиқ бўғимининг делтасимон бойламининг эскирган йиртилишини аутопластика қилиш усули ишлаб чиқилган;
катта болдир суягининг медиал тўпиғида суяк каналларини шакллантириш учун асбоблар тўплами такомиллаштирилган бўлиб, у парма + бўйлама ўқи 450га тенг бўлган ва икки томонлама тешикли эгилган пластинани ўз ичига олади, бу эса қурилмаларни суякка аниқ мослаштириш, кам инвазив йўл билан суяк каналларини хавфсиз перфорация қилиш, жарроҳлик аралашувининг жароҳатланишини камайтириш, аутотрансплантатни ишончли маҳкамлаш ва болдир-ошиқ бўғимини барқарорлаштириши исботланган;
делтасимон бойламнинг эскирган тўлиқ узилиши ва спортчиларда қисман 50%дан ортиқ узилишини тиклаш учун, AOFAS шкаласи бўйича статистик жиҳатдан сезиларли даражада юқори натижаларга эришилганлиги сабабли, орқа катта болдир мушаги пай-аутотрансплантатини қўллаган ҳолда анатомик реконструкцияга устунлик бериш кераклиги исботланган;
клиник стресс-тестлар, стресс-рентгенография, ультратовуш текшируви ва МРТни ўз ичига олган ошиқ бўғими медиал бойлам аппаратининг эскирган шикастланишларини аниқлаш учун қўлланилган клиник-диагностик тактика визуализация усуллари ва ностабилликнинг клиник белгилари ўртасидаги натижаларнинг юқори мувофиқлигини аниқлаш ҳамда ташхис қўйишга ишончли ёндашувни стандартлаштириш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 28 мартдаги №05/19-сон хулосасига мувофиқ (Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2026 йил 26 февралдаги №1354-сон хати асосида):
биринчи илмий янгилик: катта болдир орқа мушаги пайининг 1/3 диаметрини (3,5-4 мм) бўйлама кесиш, аутотрансплантатни медиал тўпиқда ҳосил қилинган "/\" шаклидаги канал орқали ўтказиш ва уларнинг учларини ошиқ суяги бўйни ва товон суяги танасининг Sustentaculum tali ўсиғи соҳасига бириктириш орқали тўпиқ бўғимининг делтасимон бойламининг эскирган йиртилишини аутопластика қилиш усули ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология ва ортопедия бўлими (14.01.2025 йилдаги 12-сон буйруқ) ва Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология ва ортопедия бўлими (18.01.2025 йилдаги 6-буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: усул делтасимон бойламнинг чуқур ва юза толаларини анатомик тиклайди, физиологик биомеханикани қайтаради, бунда аъло натижалар улуши (AOFAS ≥ 90 балл) 53%дан 85% гача ошди, рецидив хавфи 68% га камайди. Иқтисодий самарадорлиги: реабилитациянинг ўртача муддати 12 ҳафтадан 8 ҳафтагача қисқартирилди, бу эса ҳар бир бемор учун тўғридан-тўғри харажатларни 4000000 сўмга тежашни таъминлайди ва беморларга меҳнат фаолиятига бир ой олдин қайтиш имконини берди. Хулоса: усул бўғимни ишончли барқарорлаштиришни таъминлайди ва амалий соғлиқни сақлаш учун иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади.
иккинчи илмий янгилик: катта болдир суягининг медиал тўпиғида суяк каналларини шакллантириш учун асбоблар тўплами такомиллаштирилган бўлиб, у парма + бўйлама ўқи 450га тенг бўлган ва икки томонлама тешикли эгилган пластинани ўз ичига олади, бу эса қурилмаларни суякка аниқ мослаштириш, кам инвазив йўл билан суяк каналларини хавфсиз перфорация қилиш, жарроҳлик аралашувининг жароҳатланишини камайтириш, аутотрансплантатни ишончли маҳкамлаш ва болдир-ошиқ бўғимини барқарорлаштириши исботланган. Тадқиқот натижалари Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (14.01.2025 йилдаги 12-сонли буйруқ) ва Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (18.01.2025 йилдаги 6-сонли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: асбоблар тўплами каналларни аниқ ва хавфсиз перфоратсия қилиш имконини беради, шу билан бирга аутотрансплантатни ёйсимон фиксация қилишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: реабилитация даврининг 12 ҳафтадан 8 ҳафтагача қисқариши ҳисобига тўғридан-тўғри харажатлар бир бемор ҳисобига 4000000 сўмга камаяди, меҳнат қобилиятини тиклаш эса бир ой олдинроқ содир бўлади. Хулоса: Таклиф этилган усул нафақат бўғимни ишончли тарзда барқарорлаштиради, балки амалий соғлиқни сақлаш тизими учун иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини ҳам тасдиқлайди.
учинчи илмий янгилик: делтасимон бойламнинг эскирган тўлиқ узилиши ва спортчиларда қисман 50%дан ортиқ узилишини тиклаш учун, AOFAS шкаласи бўйича статистик жиҳатдан сезиларли даражада юқори натижаларга эришилганлиги сабабли, орқа катта болдир мушаги пай-аутотрансплантатини қўллаган ҳолда анатомик реконструкцияга устунлик бериш кераклиги исботланган. Тадқиқот натижалари Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (14.01.2025 йилдаги 12-сонли буйруқ) ва Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (18.01.2025 йилдаги 6-сонли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эскирган жароҳатлар билан касалланган беморларнинг 55 фоизида қониқарсиз натижаларнинг олди олинган, бу эса меҳнатга лаёқатли аҳолининг ногиронлигини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: реабилитация даврининг 12 ҳафтадан 8 ҳафтагача қисқариши ҳисобига тўғридан-тўғри харажатлар бир бемор ҳисобига 4000000 сўмга камаяди, меҳнат қобилиятини тиклаш эса бир ой олдинроқ содир бўлади.  Хулоса: эскирган жароҳатлари бўлган беморларда исботланган клиник самарадорлик модификацияланган реконструкцияни қўллашнинг устуворлигини асослайди.
тўртинчи илмий янгилик: клиник стресс-тестлар, стресс-рентгенография, ультратовуш текшируви ва МРТни ўз ичига олган ошиқ бўғими медиал бойлам аппаратининг эскирган шикастланишларини аниқлаш учун қўлланилган клиник-диагностик тактика визуализация усуллари ва ностабилликнинг клиник белгилари ўртасидаги натижаларнинг юқори мувофиқлигини аниқлаш ҳамда ташхис қўйишга ишончли ёндашувни стандартлаштириш имконини бериши исботланган. Тадқиқот натижалари Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (14.01.2025 йилдаги 12-сонли буйруқ) ва Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (18.01.2025 йилдаги 6-сонли буйруқ) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: алгоритмни қўллаш эскирган жароҳатлар билан оғриган беморларда қониқарсиз натижалар частотасини 50%га камайтириши, тикланиш муддатларини сезиларли даражада қисқартириши ва беморларнинг тўлиқ меҳнат ва маиший фаолиятга эртароқ қайтишини таъминлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: алгоритмга аниқ риоя қилиш орқали нооқилона жарроҳлик аралашувларини истисно қилиш бир бемор учун тўғридан-тўғри харажатларни ўртача 20%га камайтириш имконини беради. Реабилитациянинг ўртача муддати 12 ҳафтадан 8 ҳафтагача қисқарди, бу эса ҳар бир бемор учун 4000000 сўм тўғридан-тўғри харажатларни тежашни таъминлайди ва беморларга бир ой олдин меҳнат фаолиятига қайтиш имконини беради. Хулоса: ишлаб чиқилган алгоритм жарроҳлик тактикасини танлаш аниқлигини сезиларли даражада оширади, тиббий ресурслардан оқилона фойдаланишга кўмаклашади ҳамда амалий соғлиқни сақлаш тизимида барқарор узоқ муддатли клиник ва иқтисодий самарни таъминлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish