Абдуллаев Шоҳруҳ Зафар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Иқлим ўзгариши таъсирида Орол денгизининг қуриган тубидаги экологик холат ва тупроқларнинг биогеокимёвий хоссалари”, 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, 03.00.13-Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/В1587.
Илмий раҳбар: Жаббаров Зафаржон Абдукаримович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.B.01.15 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жулиев Муҳиддин Комилович, биология фанлари доктори, катта илмий ҳодим; Қаландаров Нозимхон Назирович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқлим ўзгариши таъсирида Орол денгизи қуриган туби шарқий қисмининг экологик ҳолати ва тупроқ-грунтларнинг биогеокимёвий хоссаларини аниқлаш асосида ўсимликлар экишни гуруҳлаш орқали тупроқ-грунтлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Орол денгизи туби шарқий қисмида тарқалган автоморф, ярим гидроморф ва гидроморф шароитда ботқоқли, қумли, тузли, қолдиқли қатламлар устида иқлим омиллари (ҳарорат, шамол ва атмосфера ёғинлари) таъсирида шўрхоклашган, суст қатқалоқли, қумли, қумлашган, қумли-қумоқли қатқалоқлашган ўзига хос генетик қатламли тупроқ-грунтлар шаклланаётганлиги, қисқа эволюция – “Устига шаклланувчи-эволюция” жараёни юзага келганлиги исботланган;
тупроқ-грунтларнинг кимёвий ва биологик хосса-хусусиятларининг комплекс таҳлили асосида уларнинг экологик ва мелоратив ҳолати билан ўсимликлар ривожланиши ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар аниқланган.
Орол денгизи қуриган тубининг шарқий қисмида атроф-муҳитнинг экологик-мелоратив ҳолати баҳоланган ва ҳудуддан барқарор фойдаланиш имкониятлари асосланган;
Орол денгизининг қуриган туби тупроқ-грунтларида кимёвий элементларнинг Кларк консентрацияси (Кк) ва Кларк тақсимоти (Кт) аниқланган ҳамда Ас, Cд, Сб, Аг, Cу ва Пт элементларининг локал геокимёвий аномалиялари ва Мг, Та, Мн элементларининг юқори миграцион фаоллиги асосланиб, экологик хавф омиллар сифатида баҳоланган;
Орол денгизининг қуриган туби шарқий қисмида фитомелиоратив ўсимликлардан Ҳалохйлон аммодендрон (C.А.Мей.) Бунге эх Фензл, Ҳалостачйс cаспиcа (М.Биеб.) C.А.Мей, Ҳалоcнемум стробилаcеум (Палл.) М.Биеб, Ҳалохйлон персиcум Бунге, Cарохйлон нитрариум (Палл.) Акҳани & Роалсон, Ҳалоcнемум стробилаcеум кабиларни индивидуал координаталар бўйича турли тупроқ-грунтларда экиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқлим ўзгариши таъсирида Орол денгизининг қуриган тубидаги экологик ҳолат ва тупроқларнинг биогеокимёвий хоссалари бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Орол денгизининг шарқий қисмида иқлимнинг кескин ўзгариши тупроқ ҳосил бўлиши ва ўсимликларнинг тарқалишига бевосита таъсир қилиши илмий асосланиб, ўрганилган ҳудуд ўсимликларини тарқалиши бўйича 1:100 000 масштабли экологик-фитогеографик харита Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак давлат ўрмон хўжалиги бўлинмасига амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 03-сентябр 02/010-3260-сонли маълумотномаси). Натижада, Орол денгизининг қуриган тубида шарқий қисмида тарқалган тупроқ-грунтларида ўсимликлар экиш мумкин бўлган ҳудудларни белгилашга имкон берган;
Орол денгизининг қуриган туби шарқий қисми учун тупроқ-грунтлар таркибидаги элементлар (П, К, На, Мг, Cа, Ас) Кларк консентрацияси ва Кларк тақсимоти бўйича 1:100 000 масштабли “геокимёвий” хариталари Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак давлат ўрмон хўжалиги бўлинмасига амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 03-сентябр 02/010-3260-сонли маълумотномаси). Натижада шўрланишни камайтириш, зарур элементлар билан бойитиш, мелиоратив ва экологик ҳолатини яхшилаш бўйича тадбирлар белгилаш имконини берган;
ҳудудда тарқалган тупроқ-грунтларининг хосса-хусусияти ва мелиоратив-экологик ҳолатини комплекс ўрганиш асосида ўсимликлар ўстириш шароитларини минимал кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак давлат ўрмон хўжалиги бўлинмасига амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 03-сентябр 02/010-3260-сонли маълумотномаси). Натижада Орол денгизининг қуриган тубидаги тадқиқот ҳудуди тупроқ-грунтларини ўсимликлар экиш нуқтаи назаридан гуруҳлашга имкон берган.