Омонбоев Фазлиддин Лутфиддин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гранулланган Мг3Сб¬2 турдаги яримўтказгичнинг электрофизик ва термоелектрик хоссаларини тадқиқ этиш” 01.04.10–“Яримўтказгичлар физикаси” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.1.PhD/FM1263
Илмий раҳбар: Мамадалимов Абдугафур Тишабаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.FM/Т.15.05.
Расмий оппонентлар:Гулямов Гафур, Наманган давлат техника университети, физика-математика фанлари доктори, профессори. Расулов Рустам Явкачович, Фарғона давлат университети, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.    
Диссертация йўналиши: илмий амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мг3Сб2 нанозарраларини қиздириб бириктириш орқали гранулланган Мг3Сб2-турдаги яримўтказгичлар тайёрлаш ва унинг электрофизик ва термоелектрик характеристикаларини нанозарралар бирикиш механизмларига ҳамда ҳажмий нуқсон ва локаллашган киришмали ҳолатларига боғлиқлик қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат, илк бор:
қаршилик воситасида қиздириб бириктириш натижасида сирти оксидланган нанокомпозит қопламали нанозарраларнинг донадор агрегатларидан ташкил топган стержен шаклидаги гранулланган Мг3Сб2 яримўтказгич, мужассамланган қуёш нурлари дастаси билан қиздириб бириктиришда эса бегона киришмалардан холи гранулланган Мг₃Сб₂ яримўтказгич ҳосил бўлиши асосланган;
сирти нуқсонлар ва киришмали ҳолатларга эга нанозарралар агрегатлари ҳамда ўзаро туташган нанозарралараро чегара соҳаларидан ташкил топган гранулланган Мг3Сб2 яримўтказгичнинг тузилиш модели таклиф қилинган ва унда киришмали ҳолатлар ҳамда нуқсонларнинг ҳосил бўлиш механизмлари кимёвий реакция тенгламалари ва кристаллографик тузилишни электрон дастурлар ёрдамида ҳисоблаш натижалари асосида очиб берилган;
300–700 К ҳарорат оралиғида гранулланган Мг3Сб2 яримўтказгич электр ўтказувчанлиги ва заряд ташувчилар консентрациясининг дастлаб камайиб, кейинчалик ортишидан иборат номонотон боғланиш ўзаро туташган нанозарралараро чегара соҳаларида нуқсонлар ва киришмали ҳолатларнинг шаклланиши билан боғлиқлиги аниқланган, шунингдек, контактларга яқин соҳаларда потенсиал тўсиқ баландлиги φ нинг мос равишда 0,40 эВ дан 0,93 эВ гача ҳамда 0,40 эВ дан 0,644 эВ гача ортиши кўрсатилган;
стержен шаклидаги гранулланган Мг3Сб2 яримўтказгичда ҳароратлар фарқи 3 К дан 210 К гача ортганда термо-ЭЮКнинг 0,7 мВ дан 50 мВ гача, ташқи юкламадаги чиқиш кучланишининг 0,7 мВ дан 40,0 мВ гача ва ток кучининг 0,5 μА дан 43,0 μА гача экспоненсиал ортиши нанозарралараро чегара соҳаларидаги нуқсон ва киришмали ҳолатларда электрон-ковак жуфтликларининг ҳосил бўлиши билан боғлиқлиги аниқланган ҳамда локаллашган тузоқларнинг ионланиши ва бартараф бўлиши натижасида Зеебек коеффициентининг ортиш механизми асосланган;
нанозарралараро чегара соҳаларидаги локаллашган тузоқларнинг ионланиши натижасида фононлар транспортининг сусайиши иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти λ нинг 300–350 К ҳарорат оралиғида 33,17 W/(м·К) дан 12,68 W/(м·К) гача камайишига, локаллашган тузоқларнинг бартараф бўлиши билан фононлар транспортининг жадаллашиши эса унинг 650 К да 41,43 W/(м·К) гача ортишига олиб келиши асосланган ҳамда 300–700 К ҳарорат оралиғида термоелектрик самарадорлик мезони ЗТ нинг 0,15 дан 1,3 гача ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гранулланган Мг3Сб2-турдаги яримўтказгичнинг электрофизик ва термоелектрик хоссаларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гранулланган Мг3Сб2 яримўтказгичда ҳарорат ортиши билан Зеебек коеффициенти ва иссиқлик ўтказувчанлик коеффициентининг ўзгариши, шунингдек, термоелектрик самарадорлик мезони ЗТ нинг 0,15 дан 1,3 гача ортиши бўйича олинган илмий натижалар МУК-2021-40-сон “Кенг қамровли энергияни режалаштириш ва интеграцияланган қайта тикланадиган энергия учун универсал баҳолаш усулларини тадқиқ этиш ва қўллаш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда жорий этилган (Андижон машинасозлик институтининг 2025-йил 25-майдаги 01-03-1141-сон маълумотномаси). Натижада иккиламчи энергия ресурси сифатидаги чиқинди иссиқликни электр энергиясига айлантиришга мўлжалланган яримўтказгичли энергия ўзгартиргичларнинг термоелектрик параметрларини комплекс баҳолаш ва уларнинг энергия самарадорлигини аниқлаш имконияти яратилган;
гранулланган Мг3Сб2 яримўтказгичда ҳароратлар фарқи 3 К дан 210 К гача ортганда термо-ЭЮКнинг 0,7 мВ дан 50 мВ гача ўзгариши, шунингдек, нанозарралараро чегара соҳаларидаги локаллашган тузоқларнинг ионланиши ва бартараф бўлиши натижасида иссиқлик ўтказувчанлик коеффициентининг 350 К гача 33,17 W/(м·К) дан 12,68 W/(м·К) гача камайиб, 650 К да 41,43 W/(м·К) гача ортиши бўйича олинган илмий натижалар “Фотон” АЖда гранулланган яримўтказгичларни қаршилик воситасида қиздириб бириктириш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда яримўтказгичли ҳарорат датчикларининг иш параметрларини яхшилашда жорий этилган (“Фотон” АЖнинг 2025-йил 16-декабрдаги 466-сон маълумотномаси). Натижада қиздириб бириктиришнинг мақбул ҳарорат режимларини танлаш, нанозарралараро чегара соҳаларидаги иссиқлик транспортини баҳолаш ва яримўтказгичли ҳарорат датчикларининг функсионал параметрларини яхшилаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish