Рашидов Нуралибек Хайриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Комбинациялашган чулғамларни қўллаш орқали асинхрон машиналарнинг энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т325.
Илмий раҳбар: Бобожанов Махсуд Қаландарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.28.11.Т.02.01.
Расмий оппонентлар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор; Сафин Алфред Робертович, техника фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси). 
Етакчи ташкилот: Ҳелмут Счмидт университети (Германия).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади комбинациялашган статор чулғамларини ишлаб чиқиш ва уларни асинхрон моторларда қўллаш орқали энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асинхрон моторлар учун дискрет берилган фазовий функсиялар усулидан фойдаланган ҳолда “учбурчакдаги юлдуз” базавий схема асосида комбинациялашган статор чулғами ишлаб чиқилган;
трансформаторнинг совутиш тизими ва бошқа турбомеханизмларда қўлланиладиган асинхрон моторларнинг магнит ўзаги ва чулғам параметрларидан фойдаланган ҳолда комбинациялашган чулғамларни лойиҳалаш усули ишлаб чиқилган;
комбинациялашган чулғамли асинхрон моторларда энергия исрофларини минималлаштиришни таъминловчи магнит ўзак ўлчамларини аниқлаш усули моторларнинг конструктив ўлчамларини рухсат этилган оралиқда ўзгартириш асосида ишлаб чиқилган;
Парк-Горев тенгламалари ва комплекс векторли ёндошув трансформациясидан фойдаланган ҳолда комбинациялашган чулғамли асинхрон моторнинг характеристикаларини тадқиқ қилиш имконини берувчи динамик модел ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Трансформаторларнинг совутиш  системаси ва бошқа кенг соҳада ишлатиладиган турбомеханизм электр юритмаларидаги асинхрон моторларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
асинхрон электр моторлар учун комбинациялашган чулғамга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан фойдали моделга патент олинган (№ ФАП 2834, 07.10.2025). Натижада, статор пазлар сони 36 га тенг бўлган магнит ўзак асосида электромагнит кўрсаткичлари яхшиланган комбинациялашган чулғамли бир тезликда ишловчи мотор яратиш имконини берган;
комбинациялашган чулғамларни лойиҳалаш усули “ЭНЕРГЙ МОТОТРС” ХК да ҳамда “Ўзбекистон МЕТ” АЖ  “Хоразм МЕТ” филиалида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2025 йил 14 январдаги 04-13-6286-сонли маълумотномаси). Натижада, комбинациялашган чулғамни қўллаш орқали асинхрон моторлардаги умумий исрофларни 12,93% га камайтириш имконияти яратилган ва иккала корхона учун бир йилда жами 422 млн 867 минг 488 сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish