Турдиев Машраб Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тажрибада талоқ ва тимуснинг меъёрий ва алиментар микроэлементоздаги морфологик ва морфометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/Tib1163.
Илмий маслаҳатчи: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Орипов Фирдавс Суратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Соғлиқ билимлари университети (Туркия).
II. Тадқиқотнинг мақсади: оқ зотсиз каламушлар талоғи ва тимусининг меъёрий ва микроэлементознинг турли кўринишларидаги морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
илк бор алиментар микроэлементозда назорат ва тажриба гуруҳларидаги оқ каламушлар талоқ ва тимуси структур тузилмаларининг морфометрик кўрсаткичлари қиёсий таҳлил қилиниб, тимус бўлакчалари, пўстлоқ ва мағиз қавати нисбий майдони, талоқ морфофункционал хусусиятларини ифодаловчи фолликуляр ва лимфоид коэффициент, герминатив-фолликуляр индекс, қизил ва оқ пульпа нисбий майдони, оқ пульпа таркибий қисмлари кенглигини камайиши исботланган;
алиментар микроэлементозда талоқ ва тимус гистологик тузилмаларидаги бириктирувчи тўқима элементларининг морфологик хусусиятлари солиштирма баҳоланган бўлиб, аъзолар турли қисмларидаги капсула қалинлиги ва трабекула диаметрини ошиши, инволютив жараёнлар ва уларнинг иммуногенездаги роли асосланган;
илк бор алиментар микроэлементозда талоқ марказий артерияси ўтказувчанлиги даражасини ифодаловчи Керноган индекси, пульпар, лимфоид фолликула, тимус трабекуляр, пўстлоқ, мағиз қаватлари артериоласи ва капиляр девор қалинлигини ошиши, қон томирлардаги морфометрик ўзгаришларни аъзолар функционал ҳолатига таъсир механизмлари аниқланган;
тажрибада микроэлементларни алоҳида ва комбинирланган етишмовчилигида талоқ ва тимуснинг функционал соҳаларидаги ҳужайралар миқдори таққослама ўрганилиб, талоқ қизил, оқ пульпаси ва унинг таркибий тузилмалардаги ҳужайралар, тимус субкапсуляр, кортикал ва мағиз қаватидаги кичик, ўрта ва катта тимоцитлар сонини камайиши, ҳужайраларни миқдорий ўзгаришларини иммун жараёнлардаги аҳамияти асосланган;
илк бор CD20, CD3, Кi-67 ҳамда Bcl-2 маркёрларининг экспрессияланиш даражасини пасайиши, иммун ҳужайраларни миқдорий, пролифератив ва апоптозга чидамлилик хусусиятлари, иммуногистокимёвий ўзгаришларни аъзолар функционал фаолияти ва иммуногенездаги ўрни аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Олинган илмий натижаларга асосланиб, меъёрий ва алиментар микроэлементозда оқ зотсиз каламушлар талоғи ва тимусининг морфологик, морфометрик, иммуногистокимёвий кўрсаткичлари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор алиментар микроэлементозда назорат ва тажриба гуруҳларидаги оқ каламушлар талоқ ва тимуси структур тузилмаларининг морфометрик кўрсаткичлари қиёсий таҳлил қилиниб, тимус бўлакчалари, пўстлоқ ва мағиз қавати нисбий майдони, талоқ морфофункционал хусусиятларини ифодаловчи фолликуляр ва лимфоид коэффициент, герминатив-фолликуляр индекс, қизил ва оқ пульпа нисбий майдони, оқ пульпа таркибий қисмлари кенглигини камайиши исботланган ва тадқиқот натижалари Бухоро вилояти патологик анатомия буюроси (буйруқ 12.11.2025 й. №61), Хоразм вилояти патологик анатомия буюросида (буйруқ 12.11.2025 й. №57) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: алиментар микроэлементозда юзага келадиган талоқ ва тимусдаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлари натижасида ривожланадиган патологик жараён инобатга олиниб, даволаш усулларини такомиллаштиришга, кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтиришга ҳамда клиник-амалиётда ташхис қўйиш сифатини оширишга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: микроэлементлар етишмовчилигида талоқ ва тимус структур тузилмаларини морфофункционал хусусиятларини ўрганиш, иммун тизим зарарланиши билан боғлиқ юзага келувчи патологик ҳолатларни эрта аниқлаш, даволаш имкониятларини кенгайтириш ва шифохонада ҳамда амбулатор даво муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: микроэлементлар танқислигида талоқ ва тимуснинг морфологик ва морфометрик таҳлили натижалари даволаш самарадорлигини яхшилашга кўмаклашиб, морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир бемор учун сарфланган маблағни 192000 сўмга тежаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: алиментар микроэлементозда талоқ ва тимус гистологик тузилмаларидаги бириктирувчи тўқима элементларининг морфологик хусусиятлари солиштирма баҳоланган бўлиб, аъзолар турли қисмларидаги капсула қалинлиги ва трабекула диаметрини ошиши, инволютив жараёнлар ва уларнинг иммуногенездаги роли асосланган ва тадқиқот натижалари Бухоро вилояти патологик анатомия буюроси (буйруқ 12.11.2025 й. №61), Хоразм вилояти патологик анатомия буюросида (буйруқ 12.11.2025 й. №57) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иммун тизим аъзолари зарарланишининг яққол клиник белгилари кузатилмаганда микроэлементлар етишмовчилигини талоқ ва тимуснинг морфофункционал кўрсаткичларига таъсирини аниқлаш натижасида патологик ҳолатларни эрта ташхислаш, асоратларини башорат қилиш, даволаш натижаларини яхшилаш ҳамда организм учун хавфли ҳолатларни олдиндан баҳолашга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: алиментар микроэлементозда талоқ ва тимус лимфоид тузилмаларини морфофункционал хусусиятларини ўрганиш, иммун тизим фаоллигининг пасайиши билан боғлиқ ривожланувчи патологик ҳолатларни эрта аниқлаш, даволаш усулларини такомиллаштириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: тадқиқотда микроэлементлар етишмовчилигининг талоқ ва тимус структур тузилмалари ҳамда организмни адаптив имкониятларига таъсири таҳлили натижалари даволаш самарадорлигини яхшилашга кўмаклашиб, морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир бемор учун сарфланган маблағни 192000 сўм тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор алиментар микроэлементозда талоқ марказий артерияси ўтказувчанлиги даражасини ифодаловчи Керноган индекси, пульпар, лимфоид фолликула, тимус трабекуляр, пўстлоқ, мағиз қаватлари артериоласи ва капиляр девор қалинлигини ошиши, қон томирлардаги морфометрик ўзгаришларни аъзолар функционал ҳолатига таъсир механизмлари аниқланган ва тадқиқот натижалари Бухоро вилояти патологик анатомия буюроси (буйруқ 12.11.2025 й. №61), Хоразм вилояти патологик анатомия буюросида (буйруқ 12.11.2025 й. №57) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: алиментар микроэлементозда иммун тизим ва аъзоларидаги морфофункционал ўзгариришларни ўрганиш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган профилактик чора – тадбирларни амалга ошириш орқали ривожланиши мумкин бўлган патологик жараён ва асоратлари хавфини камайтириш ва иммун тизим фаолиятини пасайиши билан боғлиқ касалликларни олдини олишда муҳим ижтимоий аҳамият касб этган. Иқтисодий самарадорлиги: талоқ ва тимус қон томирлар девори ўзгаришлари ва уларни ўтказувчанлик даражасини аниқлаш, эрта ва аниқ ташхис қўйиш, даволаш харажатларини камайтириш ҳамда тиббий ресурслардан тежамкор фойдаланиш, соғлиқни сақлаш тизими иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат қилган. Хулоса: микроэлементлар танқислигида талоқ ва тимус қон томирлари морфометрик кўрсаткичлари таҳлили натижалари даволаш самарадорлигини яхшилашга кўмаклашиб, морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир бемор учун сарфланган маблағни 192000 сўм тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: тажрибада микроэлементларни алоҳида ва комбинирланган етишмовчилигида талоқ ва тимуснинг функционал соҳаларидаги ҳужайралар миқдори таққослама ўрганилиб, талоқ қизил, оқ пульпаси ва унинг таркибий тузилмалардаги ҳужайралар, тимус субкапсуляр, кортикал ва мағиз қаватидаги кичик, ўрта ва катта тимоцитлар сонини камайиши, ҳужайраларни миқдорий ўзгаришларини иммун жараёнлардаги аҳамияти асосланган ва тадқиқот натижалари Бухоро вилояти патологик анатомия буюроси (буйруқ 12.11.2025 й. №61), Хоразм вилояти патологик анатомия буюросида (буйруқ 12.11.2025 й. №57) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: алиментар микроэлементозда талоқ ва тимусдаги лимфоцитлар миқдорини ўзгариши билан боғлиқ организмни ҳужайравий ва гуморал иммун реакцияларининг пасайиши натижасида юзага келадиган юқумли ва сурункали патологик жараёнлар инобатга олиниб, даволаш натижаларини яхшилаш ҳамда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтиришда муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: микроэлементлар етишмовчилигида талоқ ва тимус структур тузилмалари ҳужайравий такиби ўзгаришларини ўрганиш, иммун тизим зарарланиши билан боғлиқ юзага келувчи патологик ҳолатларни эрта аниқлаш, даволаш имкониятларини кенгайтириш ва шифохонада ҳамда амбулатор даво муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: микроэлементлар танқислигида талоқ ва тимус лимфоид тузималаридаги лимфоцитлар миқдори кўрсаткичлари таҳлили натижалари даволаш самарадорлигини яхшилашга кўмаклашиб, морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир бемор учун сарфланган маблағни 192000 сўм тежаш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: илк бор CD20, CD3, Кi-67 ҳамда Bcl-2 маркёрларининг экспрессияланиш даражасини пасайиши, иммун ҳужайраларни миқдорий, пролифератив ва апоптозга чидамлилик хусусиятлари, иммуногистокимёвий ўзгаришларни аъзолар функционал фаолияти ва иммуногенездаги ўрни аниқланган ва тадқиқот натижалари Бухоро вилояти патологик анатомия буюроси (буйруқ 12.11.2025 й. №61), Хоразм вилояти патологик анатомия буюросида (буйруқ 12.11.2025 й. №57) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: алиментар микроэлементозда талоқ ва тимусда кузатиладиган иммуногистокимёвий кўрсаткичларни ўрганиш, иммун тизим фаолиятининг бузилиши натижасида ривожланадиган юқумли ва сурункали касалликлар ҳамда уларни асоратлари ва ногиронлик ҳолатларини камайтириш орқали тадқиқотнинг ижтимоий аҳамиятини оширган. Иқтисодий самарадорлиги: микроэлемент танқислигида талоқ ва тимус структур тузилмаларини иммуногистокимёвий кўрсаткичлари асосида иммун тизим фаолиятини бузилиши билан боғлиқ ривожланувчи касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларини камайтириш орқали даволаш харажатларини оптималлаштириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: микроэлементлар етишмовчилигида талоқ ва тимус лимфоид тузималари иммуногистокимёвий кўрсаткичлари таҳлили натижалари даволаш самарадорлигини яхшилашга кўмаклашиб, морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир бемор учун сарфланган маблағни 192000 сўм тежаш имконини берган.
Олинган натижалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашдан 2026 йил 5 мартда 04/17 - сон билан ягона хулосаси олинган.