Бабажанова Нигора Зариповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тухумдон саратони билан касалланган беморларда клиник-морфологик, иммуногистокимёвий омиллар асосида яшаш кўрсаткичини башоратлаш», 14.00.14 –Онкология, 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.2.PhD/Tib3573.
Илмий раҳбарлар: Мамадалиева Яшнар Мамасалиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар онкологияси, гематологияси, иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.06.01.
Расмий оппонентлар: Мамарасулова Дилфуза Закиржановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тухумдон саротони билан касалланган беморларда яшаш кўрсаткичини башорат қилиш учун клиник-морфологик ва иммуногистокимёвий текширув усулларини қўллаш орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор эпителиал ва ноэпителиал шакллардаги тухумдон саратони билан касалланган беморларнинг ўсма тўқималарида апоптоз, ҳужайра пролиферацияси ва ангиогенезни таърифловчи молекуляр-биологик маркерлар (p53, Ki67, VEGF, CD-34) ифодаланишининг клиник аҳамияти илмий жиҳатдан аниқланган;
касалликнинг клиник кечиши, қайталаниши ва даволашнинг узоқ муддатли натижалари ўсма босқичи, гистологик тузилиши, даволаш усуллари ва молекуляр маркерларнинг ифодаланиши хусусиятларига қараб аниқланган;
тухумдон саратони билан беморларда даволаш ва касалликнинг мумкин бўлган натижасини танлашда муҳим бўлган башоратловчи параметрлар (морфологик ва иммуногистокимевий) аниқланган;
олинган маълумотлар асосида тухумдон саратони билан касалланган беморларда ташхис қўйиш учун янги ёндашувлар ишлаб чиқилган ва ташхис алгоритми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотда тухумдон саратонини даволаш усулларини танлашда иммуногистокимёвий омилларнинг аҳамияти бўйича олинган ижобий натижаларни клиник амалиётга жорий этиш мақсадида:
биринчи илмий янгилик: илк бор эпителиал ва ноэпителиал шакллардаги тухумдон саратони билан касалланган беморларнинг ўсма тўқималарида апоптоз, ҳужайра пролиферацияси ва ангиогенезни таърифловчи молекуляр-биологик маркерлар (p53, Ki67, VEGF, CD-34) ифодаланишининг клиник аҳамияти илмий жиҳатдан аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник-морфологик кўрсаткичларни иммуногистокимёвий маркерлар (p53, Ki-67, VEGF, CD34) билан биргаликда баҳолаш орқали беморларни хавф гуруҳларига ажратиш, индивидуал даволаш тактикасини танлаш ва даволаш натижаларини яхшилаш таъминланади. Бу эса тухумдон саратони билан оғриган беморларда рецидив ва асоратлар сонини камайтириш, узоқ муддатли яшаш кўрсаткичларини ошириш ҳамда аҳолининг соғлом умр давомийлигини узайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ва аниқ прогноз қўйиш ҳисобига ортиқча диагностик ва даволаш чора-тадбирларини камайтириш; самарасиз кимётерапия курслари сонини қисқартириш орқали дори-дармон харажатларини тежаш; даволаш тактикаси индивидуаллаштирилиши натижасида стационар даволаниш муддатини қисқартириш; рецидивларни камайтириш ҳисобига қайта госпитализация ва қўшимча муолажалар учун сарфланадиган иқтисодий харажатларни пасайтириш. Хулоса: Клиник-морфологик ва иммуногистокимёвий маркерларни комплекс таҳлил қилиш тухумдон саратонида касаллик прогнози ва даволаш самарадорлигини оширишга имкон берувчи илмий асосланган ёндашув бўлиб, унинг жорий этилиши аҳоли саломатлигини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: касалликнинг клиник кечиши, қайталаниши ва даволашнинг узоқ муддатли натижалари ўсма босқичи, гистологик тузилиши, даволаш усуллари ва молекуляр маркерларнинг ифодаланиши хусусиятларига қараб аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: иммуногистокимёвий маркерлар (Ki-67, p53, VEGF, CD34) ифодаланиш даражасини инобатга олган ҳолда даволаш стратегиясини белгилаш орқали ҳар бир бемор учун энг мақбул терапевтик ёндашув ишлаб чиқилади. Бу эса даволаш самарадорлигини ошириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратлар ва токсик таъсирларни камайтиришга хизмат қилади ҳамда онкологик ёрдамнинг сифатини янги босқичга олиб чиқади. Иқтисодий самарадорлиги: иммуногистокимёвий маркерлар асосида самарасиз даволаш усулларини олдиндан рад этиш имконияти; индивидуал даволаш тактикаси туфайли кимётерапия ва қўшимча даволаш харажатларини оптималлаштириш; токсик асоратлар камайиши ҳисобига қўшимча дори воситалари ва реабилитация харажатларини қисқартириш; узоқ муддатли назорат ва кузатув жараёнларида иқтисодий самарадорликка эришиш. Хулоса: Иммуногистокимёвий маркерларга асосланган индивидуал даволаш ёндашуви тухумдон саратонида терапия самарадорлигини ошириш билан бир қаторда, соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди ва илмий-амалий жиҳатдан юқори аҳамиятга эга.
учинчи илмий янгилик: тухумдон саратони билан беморларда даволаш ва касалликнинг мумкин бўлган натижасини танлашда муҳим бўлган башоратловчи параметрлар (морфологик ва иммуногистокимевий) аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: иммуногистокимёвий маркерлар (p53, Ki-67, VEGF, CD34) асосида беморларни юқори ва паст хавф гуруҳларига ажратиш орқали диспансер кузатувини мақсадли ташкил этиш, эрта рецидивларни ўз вақтида аниқлаш ва қўшимча даволаш чораларини самарали режалаштириш имконияти таъминланади. Бу ёндашув беморларнинг узоқ муддатли яшаш кўрсаткичларини ошириш ва онкологик ёрдам сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: юқори хавф гуруҳидаги беморларни аниқлаш орқали ресурсларни мақсадли йўналтириш; паст хавфли беморларда ортиқча текширувлар ва даволаш чораларини қисқартириш; эрта рецидивларни аниқлаш ҳисобига кеч асоратлар ва қиммат даволаш усулларининг олдини олиш; диспансер кузатув ва назорат тизимини оптималлаштириш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш. Хулоса: Иммуногистокимёвий маркерлар асосида касаллик прогрессияси ва яшаш кўрсаткичларини башорат қилиш тухумдон саратонида клиник қарор қабул қилишни илмий жиҳатдан асослаш имконини беради ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида даволаш ва назорат жараёнларини самарали ташкил этишга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: олинган маълумотлар асосида тухумдон саратони билан касалланган беморларда ташхис қўйиш учун янги ёндашувлар ишлаб чиқилган ва ташхис алгоритми такомиллаштирилган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник, морфологик ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларни бирлаштирган алгоритмнинг жорий этилиши касалликни эрта аниқлаш, ташхис қўйишда хатоликларни камайтириш ва даволашнинг узвийлигини таъминлайди. Бу ёндашув шифокорлар томонидан клиник қарорларни асосли қабул қилишга ёрдам беради, тиббий ёрдам сифатини оширади ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Илмий янгилигининг иқтисодий самарадорлиги қуйидагидан иборат: кечки босқичдаги ҳар бир ЮТС билан касалланган беморга ўтказиладиган кимётерапия даво муолажаси учун 4560000 сўм ва ўртача 6 курс олинса, 27360000 сўм давлат бюджетидан тежалади. Қўшимча таргет терапия қўлланилганда 1курс таргет терапия учун 8300000 сўм ва кимётерапия билан биргаликда жами 35660000 сўм маблағ кечки босқичга ўтиши олдини олинган ҳар бир бемор учун иқтисод қилинади. Хулоса: янги усулни жорий этиш, беморларнинг самарасиз ёки кераксиз (ортиқча) бўлиши мумкин бўлган ортиқча муолажалар ва даволаш усулларини аниқроқ башорат қилиш ҳамда камайтириш орқали даволаш харажатларини 16,4 фоизга камайтириш имконини беради.