Нурметова Дилфуза Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм вилоятида мактаб ёшидаги ўсмирларда кариес касаллигининг морфологик характеристикаси” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4210.
Илмий раҳбар: Қурязов Акбар Курамбоевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти мактаб ёшидаги ўсмирларда кариес касаллигининг морфологик ва морфометрик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўсмирларда тиш қаттиқ тўқималарининг соғлом ва кариесга учраган тишларнинг турли босқичларида морфологик хусусиятлари замонавий морфометрик усуллар ёрдамида аниқланган, тиш эмалининг етилиш жараёни хамда кариесга чидамлилиги (резистентлиги) пасайишининг морфологик жихатлари, қаттиқ тўқималардаги структуравий ўзгаришлари асосланган;
Xоразм вилоятининг ўзига хос ноқулай экологик ва гидрокимёвий шароитида биринчи марта ўсмирларда кариеснинг кечиши ва морфологик тузилиши ўртасидаги боғлиқлик тизимли равишда аниқланган;
ўсмирларда bite-wing турдаги рентгенография орқали контакт юзаларда жойлашган кариес ўчоқлари эрта ташхислаш ва патоморфологик ўзгаришларни аниқлашга  қаратилган ёндашув такомиллаштирилган;
илк бор Хоразм вилояти ўсмирларнинг тиш тўқимасини Грин Вермильон ва ПМА индексининг  кальций миқдори индекси ўртасидаги корреляцион боғлиқлик хамда тишда кечаётган кариес жараёнидаги морфологик ва морфометрик параметрларнинг ўзгариши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Хоразм вилоятида мактаб ёшидаги ўсмирларда кариес касаллигининг морфологик характеристикаси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижаларига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор ўсмирларда тиш қаттиқ тўқималарининг соғлом ва кариесга учраган тишларнинг турли босқичларида морфологик хусусиятлари замонавий морфометрик усуллар ёрдамида аниқланган, тиш эмалининг етилиш жараёни хамда кариесга чидамлилиги (резистентлиги) пасайишининг морфологик жихатлари, қаттиқ тўқималардаги структуравий ўзгаришлари асосланганлиги Хоразм вилояти Болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №79 I. 22.10.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-41. 23.10.2025 й, Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №79 I. 22.10.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-41. 23.10.2025 й. билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: олинган натижалар мактаб  ёшдаги ўсмирларда  оғиз бўшлиғидаги ўзгаришларни ўрганиш, тахлил қилиш ва бахолаш, стоматологик касалликларни эрта ташхислаш ва тахлил қилиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотдан олинган натижалар амалий жиҳатдан аҳамиятли бўлиб, у муҳим тиббий-ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга, чунки у бир томондан касалликни эрта ташхислашга, иккинчи томондан даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.  Ишлаб чиқилган усуллар асосида эрта ташхислаш ва бунинг натижасида даволаш харажатларини камайтиришни ҳисоблаш орқали иқтисодий самарадорлик ҳисобланди. Таклиф қилинган кўрсатмаларни амалга оширишдан 650000 сўмлик иқтисодий самарадорлик юзага келади. Хулоса: мактаб ёшдаги ўсмирларда стоматологик касалликлар профилактикаси билан боғлиқ харажатларни камайтиришга эришилган ва бюджет маблағларни 650000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: Xоразм вилоятининг ўзига хос ноқулай экологик ва гидрокимёвий шароитида биринчи марта ўсмирларда кариеснинг кечиши ва морфологик тузилиши ўртасидаги боғлиқлик тизимли равишда аниқланганлиги Хоразм вилояти Болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №79 I. 22.10.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-41. 23.10.2025 й, Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №79 I. 22.10.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-41. 23.10.2025 й. билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тиш қаттиқ тўқимаси касалликлари тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланиб тавсия этилган профилактик тадбирлар стоматологик касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларини олдини олиш ва шу билан беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотдан олинган натижалар амалий жиҳатдан аҳамиятли бўлиб, у муҳим тиббий-ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга, чунки у бир томондан касалликни эрта ташхислашга, иккинчи томондан даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Таклиф қилинган кўрсатмаларни амалга оширишдан 148000 сўмлик иқтисодий самарадорлик юзага келади. Хулоса: мактаб ёшдаги ўсмирларда стоматологик касалликлар профилактикаси билан боғлиқ харажатларни камайтиришга эришилган ва бюджет маблағларни 148000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ўсмирларда bite-wing турдаги рентгенография орқали контакт юзаларда жойлашган кариес ўчоқлари эрта ташхислаш ва патоморфологик ўзгаришларни аниқлашга  қаратилган ёндашув такомиллаштирилганлиги Хоразм вилояти Болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №79 I. 22.10.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-41. 23.10.2025 й, Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №79 I. 22.10.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-41. 23.10.2025 й. билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ўсмирларда bite-wing турдаги рентгенография орқали контакт юзаларда жойлашган кариес ўчоқлари эрта ташхислаш ва патоморфологик ўзгаришларни аниқлашга қаратилган янги илмий ёндашув шакллантирилган. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотдан олинган натижалар муҳим тиббий-ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга, чунки у бир томондан касалликни эрта ташхислашга, иккинчи томондан даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ишлаб чиқилган усуллар асосида эрта ташхислаш ва бунинг натижасида даволаш харажатларини камайтиришни ҳисоблаш орқали иқтисодий самарадорлик ҳисобланди. Таклиф қилинган кўрсатмаларни амалга оширишдан 650000 сўмлик иқтисодий самарадорлик юзага келади. Хулоса: мактаб ёшдаги ўсмирларда стоматологик касалликлар профилактикаси билан боғлиқ харажатларни камайтиришга эришилган ва бюджет маблағларни 650000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик:  илк бор Хоразм вилояти ўсмирларнинг тиш тўқимасини Грин Вермильон ва ПМА индексининг  кальций миқдори индекси ўртасидаги корреляцион боғлиқлик хамда тишда кечаётган кариес жараёнидаги морфологик ва морфометрик параметрларнинг ўзгариши аниқланганлиги Хоразм вилояти Болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №79 I. 22.10.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-41. 23.10.2025 й, Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №79 I. 22.10.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-41. 23.10.2025 й. билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тиш қаттиқ тўқималари касаллиги кариес тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланиб тавсия этилган профилактик тадбирлар стоматологик касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларини олдини олиш ва шу билан беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.  Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотдан олинган натижалар амалий жиҳатдан аҳамиятли бўлиб, у муҳим тиббий-ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга, чунки у бир томондан касалликни эрта ташхислашга, иккинчи томондан даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Таклиф қилинган кўрсатмаларни амалга оширишдан 148000 сўмлик иқтисодий самарадорлик юзага келади. Хулоса: мактаб ёшдаги ўсмирларда стоматологик касалликлар профилактикаси билан боғлиқ харажатларни камайтиришга эришилган ва бюджет маблағларни 148000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 02.12 даги № 30 -сон хулосасига кўра қайд этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish