Худойқулова Длафруз Кабилджановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили фармацевтика терминлари тезаурусининг лингвистик таъминоти” 10.00.11 – Амалий ва компьютер лингвистикаси. (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Fil909
Илмий маслаҳатчи: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тадқиқот Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
    Расмий оппонентлар: Акбарова Зуҳро Акмалжоновна филология фанлари доктори (DSc), профессор; Гулямова Шаҳноза Кахрамоновна филология фанлари доктори (DSc), доцент;  Абдураҳмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи  филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
      Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
      Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги фармацевтика терминларини, тарихий-этимологик хусусиятларини очиб бериш, семантик майдондаги ўрни ва ўзаро мазмуний муносабатларини аниқлаш, тараққиёт тамойилларини белгилаш, ўзбек тилидаги фармацевтика терминлари тезауруси модели ва лингвистик таъминотини шакллантиришдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    фармацевтика терминлари тезаурусларнинг платформаси замонавий ахборот тизимлари архитектураси талабларига жавоб берадиган, илмий-терминологик маълумотларни структуравий, семантик ва функционал жиҳатдан чуқур интеграциялашган ҳолда бошқаришга мўлжалланган инновацион ечими анъанавий луғатлардан фарқловчи нафақат терминларни сақлаш ва излаш воситаси, балки кўп тилли илмий билимлар базасини шакллантиришга хизмат қилувчи рақамли лингвистик инфратузилма сифатида ҳам аҳамият касб этиши аниқланган; 
фармацевтика терминларини табиий тилни қайта ишлаш дастурларига самарали интеграция қилишда тезаурус моделининг манба сифатидаги қиймати, ҳар бир луғавий бирликка барча атрибутларни аниқлик билан белгилаш имконини берувчи ноёб идентификация рақами бириктирилганлиги идентификация механизми маълумотларни индексациялаш, уларни тезкор қайта ишлаш ҳамда тизим ичида мантиқий боғланишларни барқарор сақлашни таъминлаш имкониятлари очиб берилган; 
ҳар бир луғавий бирликка барча атрибутларни аниқлик билан белгилаш имконини берувчи ноёб идентификация рақами бириктирилиши ҳар бир термин учун идентификация механизми маълумотларни индексациялаш, уларни тезкор қайта ишлаш ҳамда тизим ичида мантиқий боғланишларни барқарор сақлашни таъминлаш каби стандартлаштирилган  параметрлар мажмуи шакллантирилган; 
ўзбек тили фармацевтика терминлари тезауруси фойдаланувчи қидирув сўровларига мос маълумотларни реал вақт режимида тезкор, аниқ ва тизимли тарзда тақдим этишни таъминлашга йўналтирилган тизимнинг функционал модулларини қатламларга ажратиш орқали маълумотлар оқимини оптималлаштириш, ишлаш барқарорлигини ошириш ҳамда келгусида кенгайтириш имкониятларини берувчи кўп даражали (multi-layer) архитектура тамойиллари ишлаб чиқилган; 
ўзбек тили фармацевтика терминлари тезаурусининг экстралингвистик, интралингвистик маълумотлар базаси, терминлараро семантик муносабатлар тузилмаси асосида тезаурус модели яратилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тиллари фармацевтика терминлари тезаурусининг назарий асослари ва лингвистик таъминоти тадқиқи  юзасидан олинган илмий натижалар асосида: 
фармацевтика терминлари тезаурусларнинг платформаси замонавий ахборот тизимлари архитектураси талабларига жавоб берадиган, илмий-терминологик маълумотларни структуравий, семантик ва функционал жиҳатдан чуқур интеграциялашган ҳолда бошқаришга мўлжалланган инновацион ечими анъанавий луғатлардан фарқловчи нафақат терминларни сақлаш ва излаш воситаси, балки кўп тилли илмий билимлар базасини шакллантиришга хизмат қилувчи рақамли лингвистик инфратузилмага оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023 – 2024 -йилларда бажарилган AL- 662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги ғазаллар асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 23-июлдаги 01/4-3240 - сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа ўзбек ва инглиз тилларига мансуб фармацевтика терминлари ўртасидаги семантик муносабатларга оид маълумотлар билан бойитилган;
фармацевтика терминларини табиий тилни қайта ишлаш дастурларига самарали интеграция қилишда тезаурус моделининг манба сифатидаги қиймати, ҳар бир луғавий бирликка барча атрибутларни аниқлик билан белгилаш имконини берувчи ноёб идентификация рақами бириктирилганлиги идентификация механизми маълумотларни индексациялаш, уларни тезкор қайта ишлаш ҳамда тизим ичида мантиқий боғланишларни барқарор сақлашни таъминлаш имкониятлари ҳақидаги хулосалардан Тошкент фармацевтика институтида 2024 – 2025 -йилларда бажарилган IL-7823051646 рақамли “Спазмолитик таъсирга эга комбинирланган “Симверин” таблетка технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент фармацевтика институтининг 2025-йил 25-сентябрдаги 01/2593-сон маълумотномаси). Натижада дори воситалари ишлаб чиқиш технологияси хусусиятларини ёритиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги кўрсатмаларни тўғри етказиш имконияти яратилган;
ҳар бир луғавий бирликка барча атрибутларни аниқлик билан белгилаш имконини берувчи ноёб идентификация рақами бириктирилиши ҳар бир термин учун идентификация механизми маълумотларни индексациялаш, уларни тезкор қайта ишлаш ҳамда тизим ичида мантиқий боғланишларни барқарор сақлашни таъминлаш каби стандартлаштирилган  параметрлар мажмуи шакллантирилишига оид хулосалардан давлат илмий-техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган AM-F3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 26-сентябрдаги 01/4-4525-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий манбалари бойитилиб, таълим корпуси маълумотлар базасининг такомиллашувига эришилган;
ўзбек тили фармацевтика терминлари тезауруси фойдаланувчи қидирув сўровларига мос маълумотларни реал вақт режимида тезкор, аниқ ва тизимли тарзда тақдим этишни таъминлашга йўналтирилган тизимнинг функционал модулларини қатламларга ажратиш орқали маълумотлар оқимини оптималлаштириш, ишлаш барқарорлигини ошириш ҳамда келгусида кенгайтириш имкониятларини берувчи кўп даражали (multi-layer) архитектура тамойилларига оид хулоса ва тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019 – 2022 -йилларда бажарилган A-OT-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида нейминг меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 23-июлдаги 01/4-3239-сон маълумотномаси). Натижада таълимий корпуснинг маълумотлар базаси фармацевтика терминларининг замонавий кўришлари билан бойитилган;
ўзбек тили фармацевтика терминлари тезаурусининг ахборот-қидирув тизимига мувофиқлаштирилган экстралингвистик, интралингвистик маълумотлар базаси (https://uzpharmtermtezaurus.uz)  терминлараро семантик муносабатлар тузилмаси сифатидаги қийматини асослашга қаратилган таҳлиллардан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасининг 2025-йил 10-июндаги 26-36-10-34-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришлар юртдошларимиз, соҳа мутахассислари хусусан ёш авлоднинг фармацевтика терминлари тезауруси хусусиятлари ҳақидаги билимларини оширишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish