Сабирова Гулноза Хидирбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм шоирлари асарлари тилида интертекстуаллик” 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4. PhD/Fil6706
Илмий раҳбар: Атажонова Аноргул Жуманиязовна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02 рақамли
Расмий оппонентлар: DSc., профессор Ҳакимова Муҳайёхон Каримовна, DSc., профессор.  Йўлдошев Маъруфжон  Муҳаммаджонович.
Етакчи ташкилот:  Бухоро давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интертекстуаллик ҳодисасининг Хоразм шеърий матнлардаги ролини белгилаш, Хоразм шеърий матнларининг мазмуний идрокида интертекстуалликни юзага келтирувчи тил бирликларининг ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дунё ва ўзбек тилшунослигида интертекстуаллик тушунчасига оид мавжуд назарий қарашлар тизимли тарзда Хоразм шоирлари шеърлари мисолида баҳоланиб, интертекст ва интертекстуалликнинг ўзига хос лингвопоетик, лингвокултурологик жиҳатлари хоразмлик шоирлар шеърлари мисолида антропоним, топоним, библионим; мақол, ибора, афористик мазмунли интертекстлар ёрдамида очиб берилган; 
Хоразмлик шоирлар шеърларида учрайдиган интертекстуал бирликлар уларнинг манбаларига асосланиб систематик тарзда таснифланган, шунингдек, замонавий тилшуносликда матн мазмуний идроки ҳақидаги назарий қарашлар орқали бадиий матн персепсиясида интертекстуаллик ва базавий билимларининг ўзига хос хусусиятлари бадиий матнлардан олинган эмпирик мисоллар асосида аниқланган; 
бадиий матнда интертекстуал элементлар, хусусан, ономастик бирликларнинг семантик ва лингвопоетик роли баҳоланиб, уларнинг матн мазмунини шакллантириш ҳамда ўқувчи томонидан идрок этилиш жараёнига таъсири асослаб берилган;
Хоразмлик шоирлар шеърларида учрайдиган мақол, ибора, афористик мазмунли ва шу бирликларга ишора қилишга асосланган интертекстуал бирликларнинг лингвопоетик, лингвокултурологик, семантик ва услубий бадиий имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бадиий матн англамидаги интертекстуалларнинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дунё ва ўзбек тилшунослигида интертекстуаллик тушунчасига оид мавжуд назарий қарашлар тизимли тарзда Хоразм шоирлари шеърлари мисолида баҳоланиб, интертекст ва интертекстуалликнинг ўзига хос лингвопоетик, лингвокултурологик жиҳатлари хоразмлик шоирлар шеърлари мисолида антропоним, топоним, библионим; мақол, ибора, афористик мазмунли интертекстларга доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 2-мартдаги 01-135-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиёти ва тилининг, хусусан, ўзбек шеъриятининг юксалишида Хоразм шоирлари ижодининг таъсири, Хоразм шоирларининг интертекстуалликдан фойдаланиб бадиий образ яратиш маҳорати кўрсатилган;
Хоразмлик шоирлар шеърларида учрайдиган интертекстуал бирликлар уларнинг манбаларига асосланиб систематик тарзда таснифланган, шунингдек, замонавий тилшуносликда матн мазмуний идроки ҳақидаги назарий қарашлар орқали бадиий матн персепсиясида интертекстуаллик ва базавий билимларининг ўзига хос хусусиятлари бадиий матнлардан олинган эмпирик мисоллар асосида аниқлашга доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 2-мартдаги 01-135-сон маълумотномаси). Натижада ушбу амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, маънавий-маърифий қиймати такомиллашган.
бадиий матнда интертекстуал элементлар, хусусан, ономастик бирликларнинг семантик ва лингвопоетик роли баҳоланиб, уларнинг матн мазмунини шакллантириш ҳамда ўқувчи томонидан идрок этилиш жараёнига таъсирини асослаб бериш ҳамда Хоразмлик шоирлар шеърларида учрайдиган мақол, ибора, афористик мазмунли ва шу бирликларга ишора қилишга асосланган интертекстуал бирликларнинг лингвопоетик, лингвокултурологик, семантик ва услубий бадиий имкониятларини аниқлаш бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Хоразм вилояти телерадиоканали давлат муассасаси”нинг “Ассалом Хоразм!” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Хоразм вилояти телерадиоканали давлат муассасаси”ининг 2025-йил 2-декабрдаги 976-сон маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттириш учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, маънавий-маърифий қиймати такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish