Мадаминов Сардорбек Кадамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги номутаносибликларни эконометрик тадқиқ этиш”, 08.00.06-“Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6015.
Илмий раҳбар: Рахимов Тўхтабек Жумабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходир Турсунбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Холмуротов Фозил Сарибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги номутаносибликларни эконометрик баҳолаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича мавжуд фарқлар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини статистик-иқтисодий усуллар асосида иқтисодий-таҳлилий жараёни алгоритми таклиф этилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига омил компонентларининг таъсир кўлами 0 дан 0,3 гача юқори даража, 0,3 дан 0,8 гача, ўрта даража 0,8 дан юқори паст даража сегментларга ажратиш мувофиқлиги асосланган; 
ҳудудий ривожланишдаги номутаносибликларни таҳлил қилишнинг когнитив моделлаштириш натижаларини баҳолаш, константаларни ўзгартиришда Лосман ва Пирсон моделлари асосида динамик таҳлилдан фойдаланиш таклифи асосланган;
Хоразм вилоятининг аҳоли жон бошига даромадлари ҳажмининг 2030-йилгача прогноз ссенарийлари АРИМА модели асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги номутаносибликларни эконометрик тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича мавжуд фарқлар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини статистик-иқтисодий усуллар асосида иқтисодий-таҳлилий жараёни алгоритми Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4086-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича “етакчи”, “ўрта” ва “орқада қолаётган” ҳудудлар харитасини ишлаб чиқишга имкон берган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига омил компонентларининг таъсир кўлами 0 дан 0,3 гача юқори даража, 0,3 дан 0,8 гача, ўрта даража 0,8 дан юқори паст даража сегментларга ажратиш таклифи Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4086-сон маълумотномаси). Натижада киритилаёган инвестициялар бутун мамлакат иқтисодиётига мултипликатив таъсир кўрсата оладиган энг истиқболли нуқталар аниқланиб, маҳсулот таннархидаги давр харажатларни камайтириш орқали перифериянинг рақобатбардошлигини ошириш имконияти яратилган; 
ҳудудий ривожланишдаги номутаносибликларни таҳлил қилишнинг когнитив моделлаштириш натижаларини баҳолаш, константаларни ўзгартиришда Лосман ва Пирсон моделлари асосида динамик таҳлилдан фойдаланиш таклифи Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4086-сон маълумотномаси). Натижада, номутаносибликни камайтириш учун бюджет маблағларини ҳудуд ва йўналишлар кесимида табақалаштиришнинг самарали эканлиги ҳақида математик асосланган таклифлар беришга имкон яратилган;
Хоразм вилоятининг аҳоли жон бошига даромадлари ҳажмининг 2030-йилгача прогноз ссенарийлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 10-09/4086-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик натижаларидан Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2026-2030-йилларга мўжалланган дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish