Ортиқов Авазбек Баҳромжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш ривожлантириш истиқболлари”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt3960.
Илмий раҳбар: Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.26.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муртазоев Олим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Салимов Баходир Бахтиёрович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республикамизда мавжуд кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларни ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашув асосида “кичик саноат зонаси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни уларнинг ҳудудий ривожланиш жараёнидаги институционал ва амалий ролини аниқлаштиришга кўра, инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик фаолиятини имтиёзли иқтисодий режим орқали қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудий иқтисодий ривожланишни таъминлаш функсияларини ўзида мужассамлаштирган комплекс иқтисодий ҳудуд нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
кичик саноат зоналарининг ҳудуд жиҳатдан ривожланишини атрибутив белгилар асосида статистик гуруҳлаш асосида баҳолашга кўра ҳудудий ривожланиш даражаси кўрсаткичлари бўйича “паст даража”, “нисбатан юқори даража” ҳамда “юқори даража” интервал чегаралари аниқланиб, шаклланган гуруҳлар кесимида молиявий, инфратузилмавий ва меҳнат ресурслари омилларини комплекс оптималлаштириш орқали ҳудудий ривожланишни барқарорлаштириш таклифи илмий асосланган;
кичик саноат зоналарида турдош маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар улуши (С₁ ≥ 20%), кичик корхона мақомидан йирик корхона мақомига ўтган корхоналар улуши (С₂ ≥ 30%) ҳамда ялпи маҳсулот ҳажмида экспорт улуши (С₃ ≥ 30%) каби атрибут кўрсаткичларнинг чегаравий қийматларини таҳлилий-статистик усуллар асосида аниқлаш орқали мазкур ҳудудларда амалга оширилаётган стратегик қарорларнинг амалий натижадорлигини баҳолаш таклифи илмий асосланган;
кичик саноат зоналари бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми, кичик саноат зоналарида бандлар сони, кичик саноат зоналари таркибида фаолият кўрсатган корхоналар сони ҳамда кичик саноат зоналарида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ҳажми омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик асосида 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш борасида олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашув асосида “кичик саноат зонаси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни уларнинг ҳудудий ривожланиш жараёнидаги институционал ва амалий ролини аниқлаштиришга кўра, инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик фаолиятини имтиёзли иқтисодий режим орқали қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудий иқтисодий ривожланишни таъминлаш функсияларини ўзида мужассамлаштирган комплекс иқтисодий ҳудуд нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий таълим муассасалари талабалари учун тавсия этилган “Хорижий инвестициялар ва эркин иқтисодий ҳудудлар” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 537-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда кичик саноат зоналарининг иқтисодий мазмуни бўйича назарий билимларни кенгайтириш ҳамда амалиётда қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
кичик саноат зоналарининг ҳудуд жиҳатдан ривожланишини атрибутив белгилар асосида статистик гуруҳлаш асосида баҳолашга кўра ҳудудий ривожланиш даражаси кўрсаткичлари бўйича “паст даража”, “нисбатан юқори даража” ҳамда “юқори даража” интервал чегаралари аниқланиб, шаклланган гуруҳлар кесимида молиявий, инфратузилмавий ва меҳнат ресурслари омилларини комплекс оптималлаштириш орқали ҳудудий ривожланишни барқарорлаштириш таклифи илмий асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 21-ноябрдаги 02-20-01462-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда кичик саноат зоналари фаолиятини 3 та гуруҳга Стержесс методикаси асосидаги гуруҳлаш орқали стратегик баҳолаш натижалари аниқлиги ортган;
кичик саноат зоналарида турдош маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар улуши (С₁ ≥ 20%), кичик корхона мақомидан йирик корхона мақомига ўтган корхоналар улуши (С₂ ≥ 30%) ҳамда ялпи маҳсулот ҳажмида экспорт улуши (С₃ ≥ 30%) каби атрибут кўрсаткичларнинг чегаравий қийматларини таҳлилий-статистик усуллар асосида аниқлаш орқали мазкур ҳудудларда амалга оширилаётган стратегик қарорларнинг амалий натижадорлигини баҳолаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 21-ноябрдаги 02-20-01462-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида алоҳида кичик саноат зоналарининг истиқболдаги трансформацияси шаклларини баҳолаш натижалари аниқлиги ортган;
кичик саноат зоналари бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми, кичик саноат зоналарида бандлар сони, кичик саноат зоналари таркибида фаолият кўрсатган корхоналар сони ҳамда кичик саноат зоналарида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ҳажми омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик асосида 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024-йил 21-ноябрдаги 02-20-01462-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида кичик саноат зоналарининг макро даражадаги ривожланишини баҳоловчи чизиқсиз модел асосида корхоналар фойдасининг (солиқдан олдинги) 2028-йилгача бўлган мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган бўлиб, прогноз аниқлиги 3,5 фоизлик тафовут оралиғида таъминланган.