Алиев Арслон Салом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Нодавлат нотижорат ташкилотларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt/578
Илмий раҳбар: Хусанов Отабек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиёти ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.I.42.02
Расмий оппонентлар: Гаибназарова Зумрат Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Жахонгир Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Халқаро Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нодавлат нотижорат ташкилотларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашнинг устувор йўналишларига доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат нотижорат ташкилотлари молиявий барқарорлигини ягона интеграл индекс (ННТ-МБИ) усули орқали ННТ-МБИ кўрсаткичини амалий бошқарув инструментига айлантириш мақсадида рақамли молиявий барқарорлик ахборот тизими таклиф этилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида давлат-хусусий шериклик тамойилларига асосланган молиявий ресурсларни тақсимлаш модели ишлаб чиқилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлаш жараёнида жамоат назоратининг таъсирини кучайтириш мақсадида шаффофлик ва ҳисобдорлик механизмларини такомиллаштиришга қаратилган комплекс ёндашув таклиф этилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратилаётган маблағлар самарадорлигини назорат қилиш мақсадида рақамли технологиялар асосида интеграциялашган платформа орқали молиялаштириш жараёнларини автоматлаштириш ва молиявий маълумотларни реал вақт режимида таҳлил қилиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нодавлат нотижорат ташкилотлари молиявий барқарорлигини ягона интеграл индекс (ННТ-МБИ) орқали баҳолаш усули асосида ННТ-МБИ кўрсаткичини амалий бошқарув инструментига айлантириш мақсадида ишлаб чиқилган рақамли молиявий барқарорлик ахборот тизими таклифи Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини молиявий таҳлил қилиш, уларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ва мониторинг қилиш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2025-йил 17-декабрдаги 1-755/25-сонли ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2025-йил 12-декабрдаги ИФ 41/25 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида молиявий барқарорликни баҳолаш вақти 3-4 ҳафтадан 1-2 ҳафтагача қисқарди, субектив баҳолаш улуши 40-50 фоизга камайди, 1 йил ичида нодавлат нотижорат ташкилотларининг 35-45 фоизи ижобий натижага эга бўлган.
нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган давлат-хусусий шериклик тамойилларига асосланган молиявий ресурсларни тақсимлаш модели таклифи Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини молиявий таҳлил қилиш, уларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ва мониторинг қилиш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2025-йил 17-декабрдаги 1-755/25-сонли ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2025-йил 12-декабрдаги ИФ 41/25 сонли маълумотномаси). Мазкур моделни амалиётга жорий этиш натижасида давлат ва хусусий сектор ўртасида ресурсларни тақсимлаш самарадорлиги 30 фоизга, молиялаштириш жараёнларининг умумий самарадорлиги эса 20 фоизга ошган. Шу билан бирга, ижтимоий буюртма лойиҳаларни саралаш ва танлаб олишга сарфланадиган вақт 45% га қисқарди, молиявий ресурсларни тақсимлашдаги шаффофлик даражаси сезиларли равишда яхшиланди ҳамда ижтимоий буюртма маблағлари билан қўллаб-қўвватланган нодавлат нотижорат ташкилотлари сони 10% га кўпайган;
нодавлат нотижорат ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлаш жараёнида жамоат назоратининг таъсирини кучайтириш мақсадида шаффофлик ва ҳисобдорлик механизмларини такомиллаштиришга қаратилган комплекс ёндашуви таклифи Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини молиявий таҳлил қилиш, уларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ва мониторинг қилиш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2025-йил 17-декабрдаги 1-755/25-сонли ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2025-йил 12-декабрдаги ИФ 41/25 сонли маълумотномаси). Ушбу ёндашувни амалиётга татбиқ этиш натижасида жамоатчилик назоратининг самарадорлиги 30 фоизга ошди, ҳисобот бериш жараёнларига сарфланадиган вақт 20 фоизга қисқарди ҳамда жамоатчилик иштироки асосида амалга оширилаётган ташаббуслар сони 15 фоизга кўпайди. Шу билан бирга, мазкур механизмлар орқали жамоатчилик орасида шаффофлик ва ҳисобдорликка бўлган ишонч даражаси 25% га ортган. Ташкил этилган мониторинг комиссиялари фаолияти натижасида аниқланган камчиликлар сони 30 фоизга қисқариб, назорат жараёнларининг умумий самарадорлиги сезиларли даражада яхшиланган.
нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратилаётган маблағлар самарадорлигини назорат қилиш мақсадида рақамли технологиялар асосида интеграциялашган платформа орқали молиялаштириш жараёнларини автоматлаштириш ва молиявий маълумотларни реал вақт режимида таҳлил қилиш таклифи Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини молиявий таҳлил қилиш, уларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ва мониторинг қилиш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2025-йил 17-декабрдаги 1-755/25-сонли ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2025-йил 12-декабрдаги ИФ 41/25 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида мониторинг жараёнларининг тезкорлиги 35 фоизга ошди, хатолар сони 40 фоизга қисқарди ҳамда молиялаштириш жараёнларининг шаффофлиги яхшиланиб, жамоатчиликнинг ишончи ортди. Шунингдек, жамоатчилик фикрини йиғиш имконияти яратилди, жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди ва қарор қабул қилиш самарадорлиги ошди, фойдаланувчи ташкилотлар сони 30 фоизга кўпайди ва умумий харажатлар 10 фоизга камайди.