Жанабаев Оразимбет Онгарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон хомашё ресурслари асосида пол учун паст ҳароратда пишадиган керамик кошин олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6117.
Илмий раҳбарлар: Эминов Ашрап Мамурович, техника фанлари доктори, профессор; Кадирова Зулайҳо Раимовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё интитути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.19.06 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамдамова Шохида Шерзодовна, техника фанлари доктори, профессор; Адинаев Хидир Абдуллаевич, кимё фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон хомашё ресурслари асосида пол учун паст ҳароратда пишадиган керамик кошин таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон ҳудудидаги Кеклитов диабази ва Учкудук каолин хомашёларининг керамик масса ишлаб чиқаришда қўллаш имкониятлари илк бор комплекс тарзда асосланган;
янги ишлаб чиқилган керамик композицияларда юқори ҳароратда содир бўладиган физик-кимёвий жараёнлар ва фазавий ўзгаришлар механизмлари ҳамда уларга таъсир этувчи асосий технологик параметрлар аниқланган;
тажрибавий намуналарни пишириш вақтида албит, анортит, муллит ва кварц каби алюмосиликат минералларининг янги кристалл фазалари шаклланиш қонуниятлари очиб берилиб, бу фазалар тайёр маҳсулотнинг зарур технологик хусусиятларини таъминлашда ҳал қилувчи рол ўйнаши исботланган;
диабаз хомашёсини паст ҳароратли эритувчи компоненти сифатида қўшиш орқали керамик кошинларнинг пишиш ҳарорати 20–50 °C га камайтирилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш. Қорақалпоғистон хомашё ресурсларидан фойдаланиб пол учун паст ҳароратда пишадиган керамик кошин таркибини ва олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
керамик масса таркиби Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент билан ҳимояланган (ЎзР Патенти № ИАП 7662). Натижада, маҳаллий компонентлар асосида керамик кошинлар учун мақбул масса таркибини ишлаб чиқиш имконини берган;
Қорақалпоғистон минерал хомашёлари асосида яратилган керамик кошинлар таркиби ҳамда уларни олиш технологиялари "АРТ ГЛОСС ГАЛЛЕРЙ" қўшма корхонасининг 2026-2027 йилларда амалиётга жорий этилиши режалаштирилган истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 13 январдаги 03-07/01-101 сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган таркиб ва технологиялар асосида энергия ва ресурстежамкор, паст ҳароратда пишадиган, стандарт талабларига жавоб берадиган керамик материаллар ишлаб чиқариш имконини берган.