Сулайманов Жавлон Журабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қарнаб каолинидан фойдаланиб, санитар-техник керамиканинг импорт ўрнини босувчи таркибларини ишлаб чиқиш”, 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5573.
Илмий раҳбар: Эминов Азиз Ашрапович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ноорганик кимё институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.19.06 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор; Собиров Бахтиёр Тўхтаевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қарнаб каолинидан фойдаланиб, санитар-техник керамиканинг импорт ўрнини босувчи таркибларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
Қарнаб каолин ва кварц қуми, Қўйтош дала шпати ва волластонити, Ангрен қора гили хомашёларининг кимёвий-минералогик таркибида кварц, каолинит, мусковит, диопсид, волластонит, анортит, микроклин гидрослюда ва монтмориллонит минераллари санитар-техник керамика массаларида кристалл ва суюқ фаза ҳосил бўлиш жараёнларининг жадаллашишига таъсири, ҳамда пишириш ҳароратни пасайишига олиб келиши асосланган;
«Қарнаб каолини ва кварц қуми, Қўйтош дала шпати ва волластонити, Ангрен қора гили» системасининг турли консентрацион таркиблардаги намуналарнинг юқори ҳароратдаги қаттиқ фазали синтези жараёнида кварц, муллит, анортит, волластонит, силиманит, ларнит, тридимит минераллари кўринишдаги янги кристалл фаза ва суюқ фаза юзага келиши илмий асосланган;
«Қарнаб каолини ва кварци, Қўйтош дала шпати ва волластонити, Ангрен қора гили» системаси керамик намуналарида куйдириш ҳароратига мос равишда “таркиб-структура-хосса” функционал боғлиқлик қонуниятлари аниқланган;
Янги мақбул таркибдаги массадан олинган намуналар эталон массага нисбатан паст ҳароратда, яъни 1150°C да куйдирилганда зич структурали кристалл фаза ҳосил қилиши натижасида юқори физик-механик хоссаларга эга бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш. “Қарнаб каолини ва кварц қуми, Қўйтош дала шпати ва волластонити, Ангрен қора гили” системаси асосида санитар-техник керамика намуналарининг қаттиқ фазали синтези, хоссалари ва пишиш жараёнларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Қарнаб каолини ва кварц қуми, Қўйтош дала шпати ва волластонити, Ангрен қора гили» композицияси асосида ишлаб чиқилган санитар-техник керамика масса таркиблари «CЕРАМИCС ПЛУС» МЧЖ корхонасининг “2026-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳати”га киритилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2025-йил 28-ноябрдаги 02/15-3919-сонли маълумотномаси). Натижада, паст ҳароратда пишадиган санитар-техник керамиканинг талаб даражасидаги таркиб ва муқобил технологиясини олиш имконини беради;
«Қарнаб каолини ва кварц қуми, Қўйтош дала шпати ва волластонити, Ангрен қора гили» композицияси асосида санитар-техник керамика масса ишлаб чиқиш технологияси «CЕРАМИCС ПЛУС» МЧЖ корхонасининг “2026-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳати”га киритилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2025-йил 28-ноябрдаги 02/15-3919-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган таркиб ва технологиялар асосида Республикада мавжуд минерал хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиб, нисбатан паст ҳароратли, энергия тежамкор технология бўйича талаб даражасидаги санитар-техник керамика материаллар ишлаб чиқаришда иқтисодий муаммоларни ечган ҳолда хомашё базасининг кенгайтириш имконини беради.