Муртазов Шерзод Исакбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электр таъминоти тизимларининг ишончлилигини компенсацияловчи қурилмаларни қўллаш орқали ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6206.
Илмий раҳбар: Толипов Жамшид Нурбекович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти, DSc.05/2025.28.11.Т.02.01
Расмий оппонентлар: Хамидов Шухрат Вахидович – техника фанлари доктори, профессор.Халикназаров Уролбой Абдурахманович – техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Электр таъминоти тизимларида компенсацияловчи қурилмаларни қўллаш орқали ишончлиликни ошириш бўйича илмий ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истеъмолчиларнинг электр энергияси сифат кўрсаткичларига салбий таъсирини камайтириш ва реактив қувватни компенсация қилиш орқали электр таъминоти ишончлилигини оширувчи пассив ўзгарткични ҳисоблаш ва танлаш усули 5- ва 7-гармоникалар резонанс частоталарини аниқлаш, филтрнинг индуктив ҳамда сиғим параметрларини мослаштириш ва юклама қувват коеффициентини ошириш ҳисобига такомиллаштирилган;
корхоналар электр таъминоти тизимида юқори тартибли 5- ва 7- гармоникаларни бостириш ва реактив қувватни компенсация қилиш имконини берувчи филтр-компенсация қурилмаси конструкциясига ўзгартириш киритиш ҳисобига такомиллаштирилган;
корхоналар электр таъминоти тизимлари учун юқори тартибли 5- ва 7- гармоникаларни бостириш жараёнларини амалга ошириш имконини берувчи пассив филтрлашнинг имитацион модели Матлаб/Симулинк муҳитида ишлаб чиқилган;
филтр-компенсация қурилмаси ёрдамида электр энергияси сифатини ошириш, гармоник бузилишларни камайтириш ва реактив қувватни динамик бошқариш жараёнларини тавсифлаш имконини берувчи математик модел вазн коеффициентларини кирувчи параметлар сифатида инобатга олиб ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Электр таъминоти тизимларининг ишончлилигини компенсацияловчи қурилмаларни қўллаш орқали ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
электр энергияси сифат кўрсаткичларини яхшилаш, юқори тартибли гармоник компонентларни бостириш ва реактив қувватни оптимал компенсациялашни таъминловчи филтр-компенсация қурилмаси “СУЛТОН ТЕХ ГРОУП” МЧЖ га жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ нинг 2025-йил 30-октябрдаги 01-02-08/1645-сон маълумотномаси). Натижада корхонанинг 0,4 кВ тақсимлаш тармоғида электр энергияси исрофларини 12–15 % гача камайтириш, кучланишнинг умумий гармоник бузилиш коеффициентини 5–7 % гача пасайтириш ҳамда қувват коеффициентини 0,99 гача оширишга эришилган.
электр истеъмолчиларнинг қуввати, юклама графиги ва тармоқ параметрлари, шунингдек гармоник таркибини комплекс ҳисобга олган ҳолда электр энергияси сифатини яхшилаш ва реактив қувватни оптимал компенсациялашни таъминловчи алгоритм, имитацион модел ва дастурий маҳсулот “СУЛТОН ТЕХ ГРОУП” МЧЖ га жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ нинг 2025-йил 30-октябрдаги 01-02-08/1645-сон маълумотномаси). Натижада корхонанинг тақсимлаш тармоғида электр энергияси йўқотишларини камайтириш ва электр таъминот тизимларининг ишончлилигини ошириш ҳисобига йилига 125 000 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish