Эргашев Аброр Шодмон ўғлининг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мураккаб дурагайлаш услуби орқали сув танқис ва шўрланган ҳудудларда етиштиришга мос ғўза навини яратиш”, 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Qx1966.
Илмий раҳбар: Мамараҳимов Бунёд Икромович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.09.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (селекция ютуғи) ихтирога патенти: ғўзанинг “С-7320” нави (НАП 540).
II. Тадқиқотнинг мақсади турли мураккаб дурагайлаш услублари орқали яратилган юқори авлод дурагайларида асосий хўжалик белгиларнинг шаклланиши ва барқарорлашувини қиёсий ўрганиш асосида Қорақолпоғистон республикасининг сув танқис ва шўрланган худудларида етиштиришга мос ғўза навини яратишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
турли мураккаб дурагайлаш услублари асосида аввалги йилларда яратилган ғўза дурагайларининг юқори авлодларида асосий хўжалик учун қимматли белгиларнинг шаклланиш ва барқарорлашув жараёни қиёсий таҳлил қилинган; 
турлараро мураккаб дурагайлаш усулларининг хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий мажмуасини ўзида мужассам қилган, стресс омилларга бардошли ва юқори маҳсулдор селексион ашёларни яратишда самараси юқори эканлиги илмий жиҳатдан исботланган;
мураккаб дурагайлаш усули орқали тезпишарлик, ҳосилдорлик, юқори тола сифати ва чиқими, шўрланиш, сув танқислигига бардошлилик ва бошқа хўжалик қимматли белгиларнинг ижобий мажмуасига эга янги С-7320 ғўза нави яратилган ва Қорақалпоғистон Республикасида экилаётган С-4727 ғўза навига нисбатан тола чиқими 4-5% га, ҳосилдорлиги 5-7 с/га га, тола микронейри 0,2-0,3 бирликга майинлиги ва тола узунлиги 1-2 мм га узунлиги аниқланган ҳамда C-7320 навининг селексион ва хўжалик қиймати илмий жиҳатдан баҳоланган;
мураккаб дурагайлаш услуби орқали янги яратилган С-7320 навининг патент синови натижаларига асосан хўжалик учун қимматли белгилари бўйича янгиликка эгалиги тасдиқланган ва №НАП 540 рақамли патент олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турлараро интрогрессив дурагайлаш асосида Қорақалпоғистон Республикасининг экстремал тупроқ иқлим шароитига мос, абиотик ва биотик омилларга бардошли, тезпишар, тола сифати юқори, хосилдор ғўза навини яратиш ва унинг бирламчи уруғчилигини ташкил этишга қаратилган тадқиқотларни ўрганиш асосида:
Қорақалпоғистон Республикасинг экстремал тупроқ-иқлим шароитида янги хосилдор, тезпишар, бир дона кўсакдаги пахта вазни, тола узунлиги, тола чиқими ва толасининг сифат кўрсаткичлари каби белгилари нисбатан юқори хусусиятлари мажмуасига толаси ИВ-типга мансуб бўлган янги С-7320 нави  яратилган ва №НАП540 рақамли патент олинган. 
“С-7320” навини ишлаб-чиқариш шароитида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги Бостон-91 фермер хўжалигида 3,8 гектар майдонида экилиб, мазкур навнинг тезпишарлиги 114-115 кунни, битта кўсакдаги пахта вазни 6,4-6,5 г., тола чиқими 39,0-40,0%, микронейр кўрсаткичи 4,3-4,4, толанинг узунлиги 35,0-36,0 мм, толанинг узилиш кучи 33,034,0 г.с/тексни ташкил этиб, ИВ-типга тўлиқ жавоб беради (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 17 июндаги №05/01-05/02-05/04-03-271-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикасида экилаётган С-4727 ғўза навига нисбатан тола чиқими 7-8% га, ҳосилдорлигининг 5-7 с/га га, тола микранейри 0,2-0,3 бирликга майинлиги ва тола узунлиги 1-2 мм га узунлиги билан ажралиб турадиган навлар яратилган ва қимматли хўжалик белгиларининг юқорилиги бўйича юқори иқтисодий самарадорликка эришилган.
Ўрта толали С-7320 ғўза нави “Бостон-91” фермер хўжалигида бирламчи уруғчилиги йўлга қўйилган бўлиб, навнинг якка танлов ва намуналар таҳлилдан ўтказиш асосида навга ҳос бўлган 500 та якка танловлар ва 50 та оилавий теримлар танлаб олиниб, 0,3 га. майдонда 1-йилги уруғлик кўчатзори ва 0,7 га. майдонда уруғликка  кўпайтириш кўчатзори ташкил этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 17 июндаги №05/01-05/02-05/04-03-273-сон маълумотномаси). Натижада, навнинг ўзига ҳос биотипларига мансуб бўлган, биринчи йилги оилалар синаш кўчатзоридан 50 дона оилавий теримдан 40,2 кг уруғ, якка танловлар бўйича 500 та намунадан 190 таси бракка чиқарилиб, 310 таси экиш учун тайёрланган ва янги навнинг навдорлик  100% га етказилган ва кейинги йил ҳосили учун сифатли уруғлар жамғарилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish