Аминова Нигина Аминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда пневмониянинг салбий оқибатларининг морфогенетик характеристикаси ва клиник-диагностик предикторлари” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари) ва 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2. PhD /Tib5797.
Илмий раҳбарлар: Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Лим Максим Вячеславович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.17.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталаик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси); Агзамова Шоира Абдусаломовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда зотилжамнинг салбий оқибатларининг морфогенетик характеристикаси ва клиник-диагностик предикторларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
пневмонияда бронхиолалар даражасидаги обструктив ўзгаришларнинг патогенетик аҳамияти терминал бронхиолалар умумий майдонининг 1,21 мартага камайиши билан исботланган;
болаларда ўткир бронхопневмонияда I ва II типдаги алвеолоцитларнинг морфометрик ўзгаришлари газ алмашинуви самарадорлигининг пасайиши ва ўпка тўқимасида компенсатор-реституцион жараёнларнинг фаоллашиши билан бевосита боғлиқлиги аниқланган;
микроциркуляциянинг морфометрик аниқланган бузилишлари, жумладан артериолалар ва венулаларнинг 1,5 баравар кенгайиши, эндотелий шикастланиши, стазлар ва қон томир ўтказувчанлигининг ошиши пневмония патогенезининг кучайишида асосий рол ўйнаганлиги исботланган;
GSTT1 генининг делецион полиморфизми (GSTT1 NULL) болаларда пневмониянинг салбий оқибатларининг муҳим генетик предиктори бўлиб, касалликнинг ушбу оқибатларида сезиларли даражада кўпроқ аниқланиши исботланган (p<0,001; ОR=3,38);
рентгенологик ўзгаришлар, юқори яллиғланиш фаоллиги маркерлари (лейкоцитлар>15×109/л, C-реактив оқсил>45 мг/л, прокальцитонин>5 нг/мл, ферритин>250 нг/мл) ва генетик омил GSTT1 (NULL) пневмониянинг салбий оқибат хавфини баҳолашда юқори прогностик аҳамиятга эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Болаларда шифохонадан ташқари ўткир бронхопневмония кечиши давомида ўпка тўқималарида юзага келадиган патологик ўзгаришларнинг морфологик, замонавий гистокимёвий, лаборатория тадқиқотларини қиёсий таҳлил қилиш ҳамда беморлар веноз қонида GSTT1 генининг (null) мутацияси натижасида олинган илмий натижаларга кўра:
биринчи илмий янгилик: пневмонияда бронхиолалар даражасидаги обструктив ўзгаришларнинг патогенетик аҳамияти терминал бронхиолалар умумий майдонининг 1,21 баравар камайиши билан тасдиқлангани ҳақидаги маълумотлар «Болаларда шифохонадан ташқари пневмонияни комплекс морфологик, молекуляр-генетик ва клиник-лаборатор текшириш усуллари» номли услубий тавсияномалари таркибига киритилган. Мазкур тавсиянома Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 30 августдаги 1-сонли кенгаш қарори билан тасдиқланган. Бу таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўлимларида 14.10.2025 йил №59-SH-сонли, Самарқанд вилоят Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси 13.12.2025 йил №05/442 буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги 1-сонли №01/10 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган услуб болаларда пневмониянинг патогенетик аҳамиятини тасдиқланган ўрни ва аҳамияти орқали касалликни ташхислашда морфолог ва педиатрларга самарали ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш имкони берган. Иқтисодий самарадорлиги. Болаларда пневмонияни ташхислашда гистокимёвий усулдан фойдаланиш 1 та ташхис учун бюджет маблағлари ҳисобидан 118000 сўмни тежаш, шунингдек, яқин қариндошларининг беморларни парвариш қилишда бир куни қўшимча равишда бюджет маблағлари ҳисобидан 150000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: болаларда ўткир бронхопневмонияда I ва II типдаги алвеолоцитларнинг морфометрик ўзгаришлари газ алмашинуви самарадорлигининг пасайиши ва ўпка тўқимасида компенсатор-реституцион жараёнларнинг фаоллашиши билан бевосита боғлиқлиги аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотлар «Болаларда шифохонадан ташқари пневмонияни комплекс морфологик, молекуляр-генетик ва клиник-лаборатор текшириш усуллари» номли услубий тавсияномалари таркибига киритилган. Мазкур тавсиянома Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 30 августдаги 1-сонли кенгаш қарори билан тасдиқланган. Бу таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўлимларида 14.10.2025 йил №59-SH-сонли, Самарқанд вилоят Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси 13.12.2025 йил №05/442 буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги 1-сонли №01/10 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги тавсия этилган услубларнинг педиатрия ва патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида ўткир бронхопневмония касаллигидан вафот этган болаларнинг ўпка тўқимаси морфологик ўзгаришларининг патологоанатомик текширувларига доир хулосаларининг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги таҳминлангани ҳамда педиатр шифокорларга самарали даволаш тактикасини танлаш имкони берган. Иқтисодий самарадорлиги. Болаларда пневмонияни ташхислашда гистокимёвий усулдан фойдаланиш 1 та ташхис учун бюджет маблағлари ҳисобидан 118000 сўмни тежаш, шунингдек, яқин қариндошларининг беморларни парвариш қилишда бир куни қўшимча равишда бюджет маблағлари ҳисобидан 150000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: морфометрик жиҳатдан аниқланган микроциркулясия бузилишлари, шу жумладан артериолалар ва венулаларнинг 1,5 баравар кенгайиши, эндотелийнинг шикастланиши, стазлар ва қон томир ўтказувчанлигининг ошиши пневмония патогенезининг оғирлашишида асосий рол ўйнашини исботланганлиги тўғрисидаги маълумотлар «Болаларда шифохонадан ташқари пневмонияни комплекс морфологик, молекуляр-генетик ва клиник-лаборатор текшириш усуллари» номли услубий тавсияномалари деб номланган услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Мазкур тавсияномалар Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 30 августдаги 1-сонли кенгаш қарори билан тасдиқланган. Бу таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўлимларида 14.10.2025 йил №59-SH -сонли буйруғи билан, Самарқанд вилоят Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси 13.12.2025 йил №05/442 буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги 1-сонли №01/10 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган ташхислаш тактикаси морфометрик жиҳатдан аниқланган микроциркуляция бузилишлари, шу жумладан артериолалар ва венулаларнинг 1,5 баравар кенгайиши, эндотелийнинг шикастланиши, стазлар ва қон томир ўтказувчанлигининг ошиши пневмония патогенезининг оғирлашишида асосий рол ўйнашини, аниқланган ўрни ва аҳамияти орқали касалликни ташхислаш ҳамда педиатр шифокорларга самарали даволаш тактикасини танлаш имкони берган. Иқтисодий самарадорлиги. морфометрик жиҳатдан аниқланган микроциркуляция бузилишлари, шу жумладан артериолалар ва венулаларнинг 1,5 баравар кенгайиши, эндотелийнинг шикастланиши, стазлар ва қон томир ўтказувчанлигининг ошиши пневмония патогенезининг оғирлашишида асосий рол ўйнашини кўрсатиб, 1380000 сўм бюджетдан ташқари харажатларни тежаш мумкин;
тўртинчи илмий янгилик: GSTT1 (GSTT1 null) генининг делесион полиморфизми болаларда пневмониянинг салбий оқибатининг муҳим генетик предиктори бўлиб, касалликнинг ушбу оқибатларида сезиларли даражада кўпроқ аниқланиши исботланганлиги (р<0,001; ОР=3,38) тўғрисидаги маълумотлар «Болаларда шифохонадан ташқари пневмониянинг нохуш оқибатларини башорат қилиш усули» ва «Болаларда шифохонадан ташқари пневмонияни комплекс морфологик, молекуляр-генетик ва клиник -лаборатор текшириш усуллари» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган. Мазкур тавсиянома Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 30 августдаги 1-сонли ва 2025 йил 26 ноябрдаги 4-сонли кенгаш қарори билан тасдиқланган. Бу таклиф Самарқанд вилоят Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси 13.12.2025 йил №05/442 буйруғи билан ҳамда Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази патологик анатомия бўлимига 09.12.2025 йил №448-У буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги 1-сонли №01/10 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқотда GSTT1 (GSTT1 null) генининг делесион полиморфизми болаларда пневмониянинг салбий оқибатининг муҳим генетик предиктори бўлиб, касалликнинг ушбу оқибатларида сезиларли даражада кўпроқ аниқланиши исботланган (р<0,001; ОР=3,38) ҳақидаги маълумотларни исботлайди. Иқтисодий самарадорлиги. GSTT1 генининг делецион полиморфизми (GSTT1 null) болаларда пневмониянинг салбий оқибати учун ишончли генетик предиктор ҳисобланиб, ушбу прогностик мезондан амалиётда фойдаланиш касалликнинг оғир кечиш эҳтимолини олдиндан баҳолаш, мақсадли терапияни эрта бошлаш ва асоратларнинг олдини олиш имкониятини яратди. Бунда бир нафар беморга тўғри келадиган ташхис ва даволаш харажатларидан ўртача 400000 сўм бюджет тежами таъминланди, бу эса ушбу технологиянинг юқори клиник ва иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди.
бешинчи илмий янгилик: рентгенологик ўзгаришлар, юқори яллиғланиш фаоллиги маркерлари (лейкоцитлар >15×109/л, С-реактив оқсил >45 мг/л, прокалцитонин >5 нг/мл, ферритин >250 нг/мл) ҳамда генетик омил GSTT1 (NULL) кўрсаткичларига асосан беморларни паст, ўрта ва юқори хавф гуруҳларига ишончли стратификациясини таъминлаши аниқланди. Ушбу шкалани қўллаш салбий оқибат эҳтимолини эрта аниқлаш имконини бериши ва касаллик кечишини прогнозлаш аниқлигини оширишга ёрдам бериши исботланганлиги тўғрисидаги маълумотлар «Болаларда шифохонадан ташқари пневмониянинг нохуш оқибатларини башорат қилиш усули» ва «Болаларда шифохонадан ташқари пневмонияни комплекс морфологик, молекуляр-генетик ва клиник-лаборатор текшириш усуллари» номли услубий тавсияномалари деб номланган услубий тавсиянома таркибига киритилган. Мазкур тавсиянома Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 30 августдаги 1-сонли ва 2025 йил 26 ноябрдаги 4-сонли кенгаш қарори билан тасдиқланган. Бу таклиф Самарқанд вилоят Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси 13.12.2025 йил №05/442 буйруғи билан ҳамда Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази патологик анатомия бўлимига 09.12.2025 йил №448-U буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги 1-сонли № 01/10 хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: рентгенологик ўзгаришлар, юқори яллиғланиш фаоллиги маркерлари (лейкоцитлар >15×109/л, С-реактив оқсил >45 мг/л, прокальцитонин >5 нг/мл, ферритин >250 нг/мл) ҳамда генетик омил GSTT1 (NULL) кўрсатгичларига асосан беморларни паст, ўрта ва юқори хавф гуруҳларига ишончли стратификациясини таъминлаши аниқланди. Ушбу шкалани қўллаш салбий оқибат эҳтимолини эрта аниқлаш имконини бериши ва касаллик кечишини прогнозлаш аниқлигини оширишга ёрдам бериши тўғрисидаги маълумотларни исботлайди. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган диагностика усули ёрдамида пневмониянинг оғир кечиши башорат қилинади, даволаш тадбирлари эрта бошланади ва реанимацияга ётқизиш эҳтиёжи камаяди. Шу боис шифохонада даволаниш муддатлари қисқартирилиб, асоратларнинг олди олинади. Бу эса давлат бюджетига 2240000 сўм иқтисод қилинишини таъминлайди;
Н.А. Аминованинг "Болаларда пневмониянинг салбий оқибатларининг морфогенетик характеристикаси ва клиник-диагностик предикторлари" мавзусидаги диссертация тадқиқотида олинган юқоридаги 5 та илмий янгилик ва 2 та амалий тавсия бошқа тиббиёт муассасаларида жорий этиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган (Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2026 йил 12-январдаги 01/10-сон маълумотномаси).