Алиев Байрам Пашаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Болаларда туғма орқа мия чурраларини диагностикаси ва хирургик даволашни оптималлаштириш", 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib6114.
Илмий рахбар: Шамсиев Азамат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01
Расмий оппонентлар: Сатаев Валерий Уралович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Гафуров Адхам Анварович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Киров давлат тиббиёт университети (Россия).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чурра таркибини визуализатция қилиш ва морфологик текширишнинг замонавий усулларини қўллаш оркали комплекс клиник-анатомик баҳолаш асосида дифференциал жарроҳлик тактикасини ишлаб чиққан ҳолда болаларда орқа мия чурраларини ташхислаш ва жарроҳлик йўли билан даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болаларда туғма орқа мия чурралари клиник кечиши, асоратлар частотаси ва касаллик натижаларининг ўзгарувчанлигини белгиловчи яққол клиник-анатомик полиморфизм (менингоцеле, миеломенингоцеле, менингорадикулоцеле, менингомиелорадикулоцеле, миелошизис) билан тавсифланиши аниқланган;
чурра таркибининг ҳақиқий анатомик тузилишини акс эттирувчи ва мавжуд таснифларни тўлдирувчи туғма орқа мия чурраларининг операция пайтидаги (умуртқа ёйларининг ажралиш даражаси, умуртқа каналининг ёшга оид кенглиги) хусусиятлари аниқланган;
илк бор туғма орқа мия чурраси мавжуд болаларда ликворея хавфини ва операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш максадида нуқсон индексини ҳисоблаш ва умуртқа поғонасининг кенг кўламли нуқсонларини ишончли ёпишни таъминлаш учун жарроҳлик даволаш усули мушак-апоневротик чултокнинг П-симон пластикасини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
такомиллаштирилган даво ва диагностика чора-тадбирларини қўллаш сабабли даволаш натижалари сезиларли даражада яхшиланиши (операциядан кейинги ўлим даражасини 12,3% дан 1,2% гача, ликвореяни 13,9% дан 3,8% гача ва йиринглаш каби асоратлар частотасини 9,8% дан 1,2% гача камайтириш) исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда туғма орқа мия чурраларини диагностикаси ва хирургик даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 02 июндаги 09/01 -сонли хулосасига мувофиқ жорий этилган:
биринчи илмий янгилик: илк бор болаларда туғма орқа мия чурралари клиник кечиши, асоратлар частотаси ва касаллик натижаларининг ўзгарувчанлигини белгиловчи яққол клиник-анатомик полиморфизм (менингоцеле, миеломенингоцеле, менингорадикулоцеле, менингомиелорадикулоцеле, миелошизис) билан тавсифланиши аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2026 йил 29 апрелда 9-сон билан тасдиқланган "Болаларда туғма орқа мия чурраларини клиник анатомик баҳолаш ва ташхислашни такомиллаштириш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 01-майдаги 83 -U-I - -сонли буйруғи ва Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 01-майдаги 40-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2026 йил 02 июндаги 09/01- сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда туғма орқа мия чурралари характерли клиник белгилари, кечиш хусисиятлари ва ўзаро таъсирини аниқлаш имконини берган хамда чурраларининг клиник-анатомик тахлили учун асос яратган. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу ҳолат диагностика ва даволаш харажатларини пасайтириш, реанимация ва операциядан кейинги тадбирларга сарфланадиган маблағлар тежалган.
иккинчи илмий янгилик: чурра таркибининг ҳақиқий анатомик тузилишини акс эттирувчи ва мавжуд таснифларни тўлдирувчи туғма орқа мия чурраларининг операция пайтидаги (умуртқа ёйларининг ажралиш даражаси, умуртқа каналининг ёшга оид кенглиги) хусусиятлари аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2026 йил 29 апрелда 9-сон билан тасдиқланган "Болаларда туғма орқа мия чурраларини клиник анатомик баҳолаш ва ташхислашни такомиллаштириш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 01-майдаги 83 -U-I - -сонли буйруғи ва Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 01-майдаги 40-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2026 йил 02 июндаги 09/01- сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: чурра таркибининг ҳақиқий анатомик тузилишини аниклаш ва мавжуд таснифларни тўлдирувчи туғма орқа мия чурраларининг операция пайтидаги куллаш ва бошка терапевтик- диагностик муолажарларни бир вақтда кенг камровли қўллаш мақсадга мувофиқдир. Иқтисодий самарадорлиги: бу чора тадбирларни қўллаш орқали статционар шароитида ётоқ кунларини қисқаришига ва ўлим кўрсаткичини пасайишига олиб келган.
учинчи илмий янгилик: илк бор туғма орқа мия чурраси мавжуд болаларда ликворея хавфини ва операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш максадида нуқсон индексини ҳисоблаш ва умуртқа поғонасининг кенг кўламли нуқсонларини ишончли ёпишни таъминлаш учун жарроҳлик даволаш усули мушак-апоневротик чултокнинг П-симон пластикасини қўллаш орқали такомиллаштирилган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2026 йил 29 апрелда 9-сон билан тасдиқланган " Болаларда орқа мия чурраларини жарроҳлик йўли билан даволаш " номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 01-майдаги 83 -U-I - -сонли буйруғи ва Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 01-майдаги 40-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2026 йил 02 июндаги 09/01- сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларининг қўлланилиши туғма орқа мия чурраси мавжуд болаларда ликворея хавфини ва операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш оркали даволаш тактикаси оптималлаштирилган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда туғма орқа мия чурраларда такомиллаштирилган даволаш-диагностик аралашувлар мажмуасини қўллаш реанимация бўлимида ётиш давомийлигини ишончли тарзда қисқартиришга, юқори харажатли операциялар сонини камайтиришга имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик: такомиллаштирилган даво ва диагностика чора-тадбирларини қўллаш сабабли даволаш натижалари сезиларли даражада яхшиланиши (операциядан кейинги ўлим даражасини 12,3% дан 1,2% гача, ликвореяни 13,9% дан 3,8% гача ва йиринглаш каби асоратлар частотасини 9,8% дан 1,2% гача камайтириш) исботланган ва ушбу илмий янгилик бўйича таклиф Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2026 йил 29 апрелда 9-сон билан тасдиқланган " Болаларда орқа мия чурраларини жарроҳлик йўли билан даволаш " номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 01-майдаги 83 -U-I - -сонли буйруғи ва Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026-йил 01-майдаги 40-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2026 йил 02 июндаги 09/01- сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган даволаш-диагностик аралашувлар комплексини қўллашнинг ишлаб чиқилган алгоритми кўп тармоқли болалар касалхоналари шароитида фойдаланишга мослаштирилган, беморларни олиб бориш тактикасини стандартлаштириш ва оптималлаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда туғма орқа мия чурраларини замонавий даволаш усулини жорий этиш даволаш муддатини қисқартириш, асоратлар частотасини ва кушимча операцияларга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини берган.