Султонов Ойбек Комилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полифениленсулфидлар асосида углепластлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6364.
Илмий раҳбар: Джалилов Абдулахат Турапович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Ёдгоров Нормуҳаммад, кимё фанлари доктори, профессор; Тожиев Панжи Жовлиевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полифениленсулфид билан ПАН толаси асосида юқори ҳароратга барқарор ва физик механик хоссалари юқори углепласт олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полифениленсулфид синтези жараёнида илк бор литий ацетат катализатор сифатида қўлланилиб автоклавдаги ишчи босим 16 атмдан 8 атм га пасайиши ҳамда маҳсулот чиқиш унумининг 97 % га ортиши аниқланган;
синтез қилинган полифениленсулфиднинг кристаллик даражаси 65% ни ташкил қилиши, қурилмадаги база маълумотлари билан таққосланганда, бир хил эканлиги рентген дифракция усули ёрдамида илмий исботланган;
экструзия усулида олинган углепластнинг 49 Н юклама қўлланилганда 698,38 ҲБ (МПа) қийматга эга бўлиши полифениленсулфид 75 % ва юқори дисперс углерод 25 % нисбатдаги таркиб билан боғлиқ эканлиги аниқланган;
полифениленсулфид синтез қилиш ва углепласт олиш жараёнларини самарадор технологияси ишлаб чиқилган ҳамда техник иқтисодий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Полифениленсулфидлар асосида углепластлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган полифениленсулфидлар асосида ион алмашинувчи мембраналар олиш “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида амалиётга жорий қилинган (“Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасининг 2025 йил 08 августдаги 167-сонли маълумотномаси). Натижада, корхонага четдан импорт қилиб келинадиган галваника мембранасини маҳаллийлаштириш имконини берган;
синтез қилинган ИМПС-1, ИМПС-2 ва ИМПС-3 ион алмашинувчи мембраналари “Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасидагалваника жараёнида амалиётга жорий қилинган (“Автотракторрадиатор” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасининг 2025 йил 08 августдаги167-сонли маълумотномаси). Натижада, галваника жараёнида сарфланадиган электр энергиясини 2 % га тежаш имконини берган.