Эргашова Шахноза Исмоиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Флавоноидлар билан темир (ИИ) ва кобалт (ИИ) ионларининг супрамолекуляр тизимларини тадқиқ этиш», 02.00.04 – Физик кимё, 02.00.12 – Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/К1073.
Илмий раҳбар: Мухамадиев Нурали Қурбоналиевич. кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.К.09.09 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юнусов Хайдар Эргашович. кимё фанлари доктори, профессор; Сайитқулов Шухрат Муродович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: флавоноидларнинг Фе2+ ва Cо2+ металл ионлари билан ҳосил қилган супрамолекуляр тизимларининг физик-кимёвий, структур, электрон ва биологик хоссаларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фе²⁺ ва Cо²⁺ ионлари билан ҳосил бўлган кверсетин супрамолекуляр тизимларининг электрон, структур ва термодинамик параметрларини ДФТ ва молекуляр динамика ёрдамида ҳисоблаб, уларнинг барқарорлик, фотостабиллик ва редокс фаолияти баҳоланган;
энергетик таҳлиллар натижасида Фе2+ супрамолекуляр тизими Cо2+ тизимига нисбатан юқори боғланиш энергиясига эга (-9,6 ккал/мол) бўлиб, бу унинг структура жиҳатдан барқарор супрамолекуляр система эканлиги аниқланган;
супрамолекуляр тизимларнинг ҲОМО-ЛУМО энергетик сатҳлари оралиғи, водород боғлари сони, π-π таъсирлашув ўзаро таъсири ва редокс механизмлари ўрганилиб, Фе2+ супрамолекуляр тизимининг антиоксидант ва фотокаталитик тизимлар учун, Cо2+ супрамолекуляр тизими эса биосенсор ва биокаталитик муҳитлар учун оптимал эканлиги илмий асосланган;
Фе2+ ва Cо2+ ионларининг флавоноидли супрамолекуляр тизимлар орқали биологик муҳитга етказилиш механизми (абсорбсия-транспорт-мембрана ўтиши-ион ажралиши) биринчи марта физик-кимёвий тизим асосида моделлаштирилган;
Кверсетин - Фе (ИИ) супрамолекуляр тизимининг фотокаталитик фаоллиги икки турдаги органик бўёқлар - метилоранж ва родамин Б солиштирма равишда ўрганилиди, метилоранжнинг 60÷80 дақиқа ичида 90÷95% гача, родамин Б нинг эса 80÷88% гача парчаланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Флавоноидлар билан темир (ИИ) ва кобалт (ИИ) ионларининг супрамолекуляр тизимларини ўрганиш бўйича илмий натижалар асосида:
Фе2+ ионларининг кверсетин билан супрамолекуляр тизимларини синтез қилиш услуби “Ўзбиокомбинат” МЧЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзбиокомбинат” МЧЖ, ТМ “БИВЕCО” Ўзбекистон-Туркия-Россия қўшма корхонасининг 19.09.2025 йилдаги 57-сон маълумотномаси). Натижада кверсетин-Фе2+ супрамолекуляр комплексларини барқарор такрорловчи ва иқтисодий жиҳатдан самарали усулда олиш имкони яратилган;
Cо2+ ионларининг кверсетин билан супрамолекуляр тизимларини синтез қилиш услуби “Ўзбиокомбинат” МЧЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзбиокомбинат” МЧЖ, ТМ “БИВЕCО” Ўзбекистон-Туркия-Россия қўшма корхонасининг 19.09.2025 йилдаги 58-сон маълумотномаси). Натижада кверсетин-Cо²⁺ супрамолекуляр комплексларини барқарор такрорловчи ва иқтисодий жиҳатдан самарали усулда олиш имкони яратилган.