Ходжаёрова Гузал Рустамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Н, Н', Н'' – трис (β-оксиетил) гексагидро –С –триазиннинг  баъзи металл ионлари билан супромолекуляр системалар ҳосил қилишнинг физик-кимёвий асослари», 02.00.04 – Физик кимё, 02.00.12 – Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/К1072.
Илмий раҳбар: Мухамадиев Нурали Қурбоналиевич. кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.К.09.09 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ишанкулов Алишер Фармонович, кимё фанлари доктори, доцент; Зуфаров Аслиддин Мирзабаевич, кимё фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Н, Н', Н'' – трис (β-оксиетил) гексагидро-с-триазиннинг (ТЕТА) баъзи металл ионлари билан супромолекуляр тизимли материаллар синтези ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
с-триазин ҳосилалари ва ўтиш металларининг катионларидан супрамолекуляр тизимли комплекслар ҳосил бўлиш имкониятлари ҳамда фотокаталитик фаоллиги, уларнинг структуравий, геометрик, электрон хоссалари ва термодинамик катталикларини замонавий квант кимёвий усуллар ёрдамида аниқланган;
2,4,6-трис(пирид-2-ил)-С-триазин ва Cу2+ катиони ҳосил қилган супрамолекуляр тизимнинг ҲОМО÷ЛУМО энергетик параметрлари ҳисобланиб, ∆Э = 2,132 эВ қийматга эгалиги ва у электрон ўтишларга қулай энергетик зона ҳосил қилиши ҳамда оптик ва каталитик фаол материал сифатида истиқболли эканлиги аниқланган;
ТЕТА лигандининг полидентат ва тридентат координацион хусусиятлари асосида бир вақтнинг ўзида бир нечта металл марказлари билан барқарор супрамолекуляр боғланишлар ҳосил қилиши металл–лиганд ўзаро таъсирининг механизми ИҚ, УВ-Вис, НМР ва МС спектрал таҳлиллари орқали экспериментал ҳамда назарий жиҳатдан исботланган;
супрамолекуляр системанинг ҳосил бўлишида муҳит пҲ қиймати, консентрация ва ҳароратнинг муҳим роли аниқланиб, Ҳ2О/ЭтОҲ аралаш муҳитида пҲ = 5,5÷7.5 ва 25÷50 °C оралиғи оптимал синтез шароит эканлиги исботланган;
турли металл ионлари асосида ҳосил қилинган супрамолекуляр системаларнинг фотокаталитик реакциялари кинетик жиҳатдан таҳлил қилиниб, Ни (ИИ) катиони ҳосил қилган тизимнинг юқор фотокаталитик фаолликка эга эканлиги (К=0,0033 мин-1, τ1/2= 210 мин) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1,3,5–трис(β-оксиетил) гексагидро-С-триазиннинг металл ионлари билан ҳосил қилган супрамолекуляр тизимларнинг амалиётга тадбиқи натижалари асосида: 
1,3,5–трис(β-оксиетил) гексагидро-С-триазиннинг мис (ИИ) ионлари билан ҳосил қилган супрамолекуляр системаси асосида ишлаб чиқилган фотокаталитик композицион материал Ўзбекистон–Хитой МЧЖ “АҲМАД ИСРОИЛ ТЕХ” қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон–Хитой МЧЖ “АҲМАД ИСРОИЛ ТЕХ” қўшма корхонасининг 31 май 2025 йилдаги 31/05-01-сон маълумотномаси). Натижада, супрамолекуляр система бўёқ қолдиқларининг парчаланиш тезлигини 30÷40% га ошириши, шунингдек, реакция давомида зарарли қўшимча маҳсулотлар ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтириш имконини берган;
1,3,5–трис(β-оксиетил) гексагидро-С-триазиннинг рух(ИИ) ионлари билан ҳосил қилган супрамолекуляр системаси асосида ишлаб чиқилган фотокаталитик композицион материал МЧЖ “АТУШ МИҲНАТ ТЕХТИЛЕ” хорижий корхонасида амалиётга жорий этилган (МЧЖ “АТУШ МИҲНАТ ТЕХТИЛЕ” хорижий корхонасининг 30 май 2025 йилдаги 30/05-01-сон маълумотномаси). Натижада, 4–6 соат давомида  бўёқларнинг 85÷92% гача парчаланишига ҳамда катализаторни қайта ишлатилиш имконияти 5 мартагача ўз фаоллигини сақлаб қолиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish