Юсупова Айсулиу Конисбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларининг 8-9-ўзбек синфларида қорақалпоқ тили ва адабиойтини ўқитиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (қорақалпоқ тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5285.
Илмий раҳбар: Жумашева Гулнара Хамидуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.04.06
Расмий оппонентлар: Пирниязова Алима Кудияровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Асаматдинова Жамила Пахратдиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларининг 8-9-ўзбек синфларида қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларининг 8-9-ўзбек синфларида қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитиш методикасининг илмий-назарий асослари, дарсликларни тузиш тамойиллари ва бадиий асарларни таҳлил қилиш усуллари таҳлилий, ижодий, муқобил ва дивергент ёндашувларга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларининг 8-9-ўзбек синфларида қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитиш методикаси жаҳон педагогика фани ютуқлари асосланган шахсга йўналтирилган таълимнинг муаммоли ва амалда яхши натижа берадиган креативлик, когнитив, эврастик технологиялар орқали такомиллаштирилган;
8-9-ўзбек синфлари учун мўлжалланган қорақалпоқ тили ва адабиёти дарсларида ўқувчиларнинг мотивацияси ва нутқий компетенсиясини оширишнинг методик мажмуаси, стилистик кўникмаларни шакллантириш манбалари, мослашув ва индивидуаллаштириш жараёнлари, парадигматик ва синтагматик ресурсларини оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.
8-9-ўзбек синфлари учун мўлжалланган қорақалпоқ тили ва адабиёти дарсларида ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, дидактик материаллар тизимини ишлаб чиқиш, лингвистик компетенсияни когнитив ва шахсий семантик жиҳатдан шакллантириш фанлар интеграцияси асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикаси умумий ўрта таълим мактабларининг 8-9-ўзбек синфларида қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитиш методикаси бўйича эришилган илмий натижалар:
умумий ўрта таълим мактабларининг 8-9-ўзбек синфларида қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитиш методикасининг илмий-назарий асослари, дарсликларни тузиш тамойиллари ва бадиий асарларни таҳлил қилиш усуллари таҳлилий, ижодий, муқобил ва дивергентлик ёндашувларига оид тегишли фикрлар “Дарс турлари ва уни ташкил этиш усуллари” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-буйруғи асосида берилган 313067-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактабларининг 8-9-ўзбек синфларида қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитишда ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамкорлигига йўналтирилган ўқитиш шакллари, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини текшириб кўриш самарадорлиги оширилган;
умумий ўрта таълим мактабларининг 8-9-ўзбек синфларида қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитиш методикаси жаҳон педагогика фани ютуқлари асосланган шахсга йўналтирилган таълимнинг муаммоли ва амалда яхши натижа берадиган креативлик, когнитив, эврастик технологияларга оид таклифлардан Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли буйруғи асосида берилган 313067-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси; Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 28-майдаги 2381-сонли маълумотномаси). Натижада 8-9-синфлар қорақалпоқ тили ва адабиёти дарсларида ўқувчиларнинг мотивацияси ва коммуникатив компетенсиясини оширишнинг методик мажмуаси бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
8-9-ўзбек синфлари учун мўлжалланган қорақалпоқ тили ва адабиёти дарсларида ўқувчиларнинг мотивацияси ва нутқий компетенсиясини оширишнинг методик мажмуаси, услубий кўникмаларни шакллантириш манбалари, мослашув ва индивидуаллаштириш жараёнлари, парадигматик ва синтагматик ресурсларини оптималлаштиришга оид тавсиялардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Хабарлар” ахборот дастурида, “Илм ва таълим” ва радио эшиттиришни тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2025-йил 25-июлдаги 05-22/427-сонли маълумотномаси). Натижада дастурлар мазмуни Қорақалпоғистон Республикаси умумтаълим мактабларининг 8-9-синф ўзбек ўқувчиларининг оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантиришни ўргатиш муаммоси бўйича янги эксперт хулосалари билан бойитилган.
8-9-ўзбек синфлари учун мўлжалланган қорақалпоқ тили ва адабиёти дарсларида ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, дидактик материаллар тизимини ишлаб чиқиш, лингвистик компетенсияни когнитив ва шахсий семантик жиҳатдан шакллантириш фанлар интеграциясига оид тавсиялардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик ихтисослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 12-августдаги 493/2-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг бадиий асар мазмунини ўзлаштириш, матн устида ишлаш кўникмаларини оширишга эришилган.