Шамаликова Дилфуза Шаюнусовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар нашрлари воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12301. 
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибрагимович – педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.02.01
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори (PhD), профессор; Абдурахимова Фарида Юлдашовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалар нашрлари воситаси бошланғич синф ўқувчиларининг одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий асослари, педагогик шарт-шароитлари ва механизмларини аниқлаш ва ушбу мақсадга йўналтирилган илмий методик тавсиялар, таклифлар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш мазмуни бадиий-публицистик матнлар, эртак, ҳикоя ва тарбиявий лавҳаларнинг дидактик имкониятларига мувофиқ ижтимоий хулқ-атвор меъёрларини миллий қаҳрамонлар хатти-ҳаракатини ахлоқий баҳолаш орқали уларда меҳр-оқибат, масъулият ва (қадриятли) маданий мулоқот сифатларини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
 бошланғич синф ўқувчиларининг одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш методикаси “Тарбия”, “Она тили ва ўқиш саводхонлиги”, синф соати ва синфдан ташқари машғулотлар мазмунига ахлоқий вазиятлар, бадиий матнлар ва тарбиявий кейсларни ижобий қаҳрамон намунаси билан интегратив-тарбиявий асосда сингдириш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида одоб-ахлоқ кўникмаларини шакллантиришнинг дидактик таъминоти болалар нашрларида “Тарбия дарси” рукнида эълон қилинган эртаклар, ривоятлар, расмли ҳикоялар ва комиксларни тарбиявий мазмунига кўра дидактик конструксиялаш асосида дарс ҳамда дарсдан ташқари машғулотларга татбиқ қилиш орқали такомиллаштирилган; 
болалар нашрлари воситасида одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги ўқувчиларда оилада ва жамоада ўзини тутиш, маданий мулоқот қилиш кўникмаларининг юқори (мустақил, барқарор ва онгли равишда намоён этиш), ўрта (педагогик рағбат ва вазиятли йўналтириш асосида амал қилиш), қуйи (кундалик хулқ-атворда қўллашда беқарорлик кузатилиши) даражаларида аниқлашнинг мақсадга мувофиқлигига кўра асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болалар нашрлари воситаси бошланғич синф ўқувчиларининг одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш мазмуни бадиий-публицистик матнлар, эртак, ҳикоя ва тарбиявий лавҳаларнинг дидактик имкониятларига мувофиқ ижтимоий хулқ-атвор меъёрларини миллий қаҳрамонлар хатти-ҳаракатини ахлоқий баҳолаш орқали уларда меҳр-оқибат, масъулият ва (қадриятли) маданий мулоқот сифатларини шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғояларидан “Қарз” теленовелласи, “Кўнгил ободлиги”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ойдин ҳаёт”, “Ассалом, Ўзбекистон!” теледастурларини тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 22-апрелдаги 02-13-530-сон маълумотномаси). Натижада, миллий қаҳрамонлар хатти-ҳаракатини ахлоқий баҳолаш орқали бошланғич синф ўқувчиларида меҳр-оқибат, масъулият ва (қадриятли) маданий мулоқот сифатларини шакллантиришга эришилган;
 бошланғич синф ўқувчиларининг одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш методикаси “Тарбия”, “Она тили ва ўқиш саводхонлиги”, синф соати ва синфдан ташқари машғулотлар мазмунига ахлоқий вазиятлар, бадиий матнлар ва тарбиявий кейсларни ижобий қаҳрамон намунаси билан интегратив-тарбиявий асосда сингдириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Адмистрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан амалга оширилган “Буюклар болалаги” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Адмистрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2025-йил 23-сентябрдаги 01-160-сонли маълумотномаси). Натижада, “Тарбия”, “Она тили ва ўқиш саводхонлиги”, синф соати ва синфдан ташқари машғулотлар мазмунига ахлоқий вазиятлар, бадиий матнлар ва тарбиявий кейсларни ижобий қаҳрамон намунаси билан интеграсиялашга эришилган; 
бошланғич синф ўқувчиларида одоб-ахлоқ кўникмаларини шакллантиришнинг дидактик таъминоти болалар нашрларида “Тарбия дарси” рукнида эълон қилинган эртаклар, ривоятлар, расмли ҳикоялар ва комиксларни тарбиявий мазмунига кўра дидактик конструксиялаш асосида дарс ҳамда дарсдан ташқари машғулотларга татбиқ қилиш орқали такомиллаштиришга оид муаллифлик ғояларидан “Баҳор билан рақс”, “Боласини елкасида кўтарган чумоли” ва “Гулнинг ойиси чиройлими” номли ахлоқ тарбиясига қаратилган ишланмалар wебкамертон.ру/2023 халқаро сайтидаги хорижий болалар нашрларини тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 6-майдаги 01-03/561-сон маълумотномаси). Натижада, болалар нашрларида эълон қилинган эртаклар, ривоятлар, расмли ҳикоялар ва комиксларни тарбиявий мазмунига кўра дидактик конструксиялаш асосида дарс ҳамда дарсдан ташқари машғулотларга татбиқ қилишга эришилган;
болалар нашрлари воситасида одоб-ахлоқ кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги ўқувчиларда оилада ва жамоада ўзини тутиш, маданий мулоқот қилиш кўникмаларининг юқори (мустақил, барқарор ва онгли равишда намоён этиш), ўрта (педагогик рағбат ва вазиятли йўналтириш асосида амал қилиш), қуйи (кундалик хулқ-атворда қўллашда беқарорлик кузатилиши) даражаларида аниқлашнинг мақсадга мувофиқлигига кўра асослашга доир таклифларидан умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун “Ўқиш саводхонлиги” дарсликлари (2- ва 4-синфлар)ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 14-июндаги 01/11-1-355-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда оилада ва жамоада ўзини тутиш, маданий мулоқот қилиш кўникмаларининг юқори, ўрта, қуйи  даражаларида аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish