Абдуқаҳҳорова Хосият Абдурасул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. “Ўзбек тилининг изоҳли луғатида тарихга оид терминлар талқини”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.3.PhD/Fil6424.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Шофқоров Абдишукур Мусаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.12.04.
Расмий оппонентлар: Қиличев Байрамали Эргашевич, филология фанлари доктори, профессор; Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихга оид терминларнинг “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (2, 5 ва 6 жилдли)да берилишини изоҳлаш, уларнинг этимологик ва семантик тавсифини такомиллаштириш ҳамда терминларни ўқув луғатларида акс эттириш тамойилларини белгилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”даги тар. (тарихга оид, тарихий термин) лексик помета асосида бирлашган терминлар статистик ва тарихий-этимологик жиҳатдан ўрганилиб, уларнинг туркий, форсий, арабий ва Европа тилларидан ўзлашганлиги; структур жиҳатдан содда, қўшма, жуфт ва бирикма терминлар эканлиги аниқланган;
умумлексик ва терминологик бирликнинг битта воқеликни ифодалаши умумистеʼмол ва терминологик маъно ўртасидаги семантик умумийликни, уларнинг умумлексик ва соҳавий қўлланиши ўзаро фарқлиликни таъминлаши илмий жиҳатдан асосланган;
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да берилган тарихга оид терминларнинг лексикографик талқини бўйича термин изоҳини такомиллаштириш зарур бўлган ҳолатлар аниқланиб, уларни бартараф этиш учун тўлиқлик, аниқлик, ихчамлик ва соддалик каби тамойиллар мақбуллиги асосланган; иллюстратив мисоллар бериш бўйича далилнинг соҳа адабиётларидан ва тарихий асарлардан олиниши зарурлиги, ўзакдош терминларга лексик помета қўлланилиши шартлигининг илмий-назарий ва лексикографик аҳамияти далилланган;
ўқув луғати учун тарихга оид терминларни танлаб олишда аниқлик, тушунарлилик, даврийлик, амалий қўлланилиш, мавзуийлик ва миллийлик каби мезонлар ҳамда луғатларда уларнинг берилиши юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да берилган тар. (тарихга оид, тарихий термин) пометали терминологик бирликлар таҳлили, тавсифи ҳамда тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”даги тар. (тарихга оид, тарихий термин) лексик помета асосида бирлашган терминлар статистик ва тарихий-этимологик жиҳатдан ўрганилиб, уларнинг туркий, форсий, арабий ва Европа тилларидан ўзлашганлиги; структур жиҳатдан содда, қўшма, жуфт ва бирикма терминлар эканлигига оид хулосалардан АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги инновацион амалий лойиҳада (2020–2023) фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2025-йил 9-июндаги 01/4-2346-сон маълумотномаси). Натижада луғат учун соҳавий терминологик бирликни танлаб олиш, терминларнинг лексикографик тавсифларини мукаммаллаштириш ва уларнинг семантик хусусиятларини изоҳлашга ҳисса қўшилган;
умумлексик ва терминологик бирликнинг битта воқеликни ифодалаши умумистеʼмол ва терминологик маъно ўртасидаги семантик умумийликни, уларнинг умумлексик ва соҳавий қўлланиши ўзаро фарқлиликни таъминлаши илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича хулосалардан ИЛ — 402104209 рақамли “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси ‒ ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори” мавзусидаги инновацион амалий лойиҳада (2022–2024) фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2025-йил 9-июндаги 01/4-2347-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида терминларнинг лексик-семантик муносабатлари изоҳланиб, янги терминлар учун иллюстратив мисолларни соҳа талабига кўра қайта танлаш имконини берган;
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да берилган тарихга оид терминларнинг лексикографик талқини бўйича термин изоҳини такомиллаштириш зарур бўлган ҳолатлар аниқланиб, уларни бартараф этиш учун тўлиқлик, аниқлик, ихчамлик ва соддалик каби тамойиллар мақбуллиги асосланган; иллюстратив мисоллар бериш бўйича далилнинг соҳа адабиётларидан ва тарихий асарлардан олиниши зарурлиги, ўзакдош терминларга лексик помета қўлланилиши шартлигининг илмий-назарий ва лексикографик аҳамияти юзасидан “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тарих билан танишув” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01-33/659-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув илмий далиллар билан бойитилиб, тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган;
ўқув луғати учун тарихга оид терминларни танлаб олишда аниқлик, тушунарлилик, даврийлик, амалий қўлланилиш, мавзуийлик ва миллийлик каби мезонлар ҳамда луғатларда уларнинг берилиши юзасидан тавсиялар асосида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ўзбек тили байрамига бағишланган адабий-маърифий тарғибот тадбирларида, наср кенгаши ҳисобот йиғилишларида, ёш ижодкорлар тўгаракларида, ижод мактабларида ташкил этилган “Маҳорат дарслари”да фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 4-сентябрдаги 01-03/361-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз ёшларининг тарихга оид терминларнинг тилдаги ўрни, ўрганилишига доир замонавий тамойилларни ўрганишига хизмат қилган.