Ахунова Мохидил Абдурахим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миқдор” концептининг лингвомаданий майдони”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.4.PhD/Fil14520.
Илмий раҳбар: Зокирова Соҳиба Мухторалиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05.
Расмий оппонентлар: Ярашова Насиба Жумаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Сафаров Фируз Сулаймонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида “миқдор” концептининг лингвомаданий майдонини тизимли тарзда тавсифлаш, унинг семантик таркиби, градуонимик тузилиши ва турли дискурсларда намоён бўлиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миқдор ифодаловчи бирликларнинг лисоний тизимдаги диахрон ва синхрон ҳолати тизимлаштирилиб, лексик қатламнинг тарихий, замондош ва замонавий босқичларда узлюксиз янгиланиб боришининг лисоний алгоритми аниқлаштирилиб, вақт миқдорини ифодаловчи бирликларнинг хронологик қатламлашуви ҳамда уларнинг семантик майдонда етти гуруҳга (кун қисмлари, хронология, фалсафий терминлар, диний, маданий, вақт ўлчовлари, тарихий номлар) ажралиши асосланган;
градуонимия ҳодисаси миқдорий семанинг лисоний даражаланиш механизми сифатида талқин қилиниб, белги-миқдорнинг кучайиши ва ҳаракат частотасининг ортиши билан боғлиқ миқдорий улушни ҳисоблаш қонуниятлари турли сўз туркумлари (сифат, равиш, феъл) ва фразеологик бирликлар таркибида намоён бўлиши асосида исботланган;
“миқдор” концептининг лингвомаданий майдон модели асосида майдон ядроси (ўлчов-ҳисоб сўзлари (дискурсив бирликларни қамраб олган ҳолда)), маркази (ўхшатиш, рақам, миқдорий муносабатлар) ва периферияси (фолклор, дин) ўртасидаги тизимли алоқалар очиб берилиб, ўлчов-ҳисоб сўзларининг қўлланиш хусусияти, келиб чиқиши ва лингвомаданий компонентлари (ҳудуд-майдон, ошхона анжомлари, уй-рўзғор буюмлари, тана аъзолари, кийим-кечак) бўйича кўп босқичли таснифи аниқланган;
савдо дискурсида рақам ва квантификаторларнинг таъсир этиши, тиббиёт дискурсида меъёрий ўлчов бирликларининг устуворлиги ҳамда таълим дискурсида ўзлаштириш кўрсаткичларининг лисоний ифодаланиш қонуниятлари (ҳарфлар, рақамлар, даража номлари, сифатлар) амалий-дискурсив таҳлиллар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Миқдор” концептининг лингвомаданий майдони тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
градуонимия ҳодисаси миқдорий семанинг лисоний даражаланиш механизми сифатида талқин қилиниб, белги-миқдорнинг кучайиши ва ҳаракат частотасининг ортиши билан боғлиқ миқдорий улушни ҳисоблаш қонуниятлари турли сўз туркумлари (сифат, равиш, феъл) ва фразеологик бирликлар таркибида намоён бўлишига доир илмий хулоса ва натижаларидан 2022-2024-йилларга мўлжалланган АЛМ-202304076-05 сонли “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 12-ноябрдаги 04/11845-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ўзбек тилида миқдор концептининг лингвомаданий жиҳатларини очиб берувчи миллий нейропсихолингвистик методларни ишлаб чиқиш, уларнинг ишончлилигини таъминлаш ҳамда миқдор ифодаловчи бирликларни идрок этиш ва ўзлаштиришда муаммолари бўлган болалар учун махсус лингвистик тестларни яратиш ва такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган;
“миқдор” концептининг лингвомаданий майдон модели асосида майдон ядроси (ўлчов-ҳисоб сўзлари), маркази (ўхшатиш, рақам, миқдорий муносабатлар) ва периферияси (фолклор, дин) ўртасидаги тизимли алоқалар очиб берилиб, ўлчов-ҳисоб сўзларининг қўлланиш хусусияти, келиб чиқиши ва лингвомаданий компонентлари (ҳудуд-майдон, ошхона анжомлари, уй-рўзғор буюмлари, тана аъзолари, кийим-кечак) бўйича кўп босқичли таснифига доир илмий хулоса ва натижаларидан 2022-2024-йилларга мўлжалланган АЛМ-202304076-05 сонли “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 12-ноябрдаги 04/11845-сон маълумотномаси). Натижада миқдор концепти тадқиқига оид фикр-мулоҳазаларни илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
савдо дискурсида рақам ва квантификаторларнинг таъсир этиши, тиббиёт дискурсида ме'ёрий ўлчов бирликларининг устуворлиги ҳамда таълим дискурсида ўзлаштириш кўрсаткичларининг лисоний ифодаланиш қонуниятлари (ҳарфлар, рақамлар, даража номлари, сифатлар) амалий-дискурсив таҳлилларга ҳамда тиббиёт дискурси аниқ миқдор ва аслий ўлчов сўзларига таяниши, таълим дискурсида ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳарфлар, рақамлар, даража номлари, сифатлар билан ифодаланиши, хронологияга кўра миқдор концепти майдонидаги сўзлар тарихий, замондош ва замонавий қатлам сўзларида акс этиши, вақт миқдорини ифодаловчи сўзлар семантик майдонда етти гуруҳга бўлиниши ва миқдор концептининг дискурсив табиатига доир илмий хулоса ва тавсияларидан 2025-йил июн ойида “Ўзбекистон Республикаси Товар хомашё биржаси”нинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Халқаро биржалар уюшмасининг (МДҲ ХБУ) умумий йиллик йиғилиши доирасида “Ўзбекистон Республикаси Товар хомашё биржаси” АЖ ва “ТЕК-Торг” АЖ ўртасида ҳамкорлик ва биргаликда фаолият юритиш тўғрисидаги келишув доирасидаги режаларни амалга оширишда ҳамкорларлар тарафидан савдодаги, Товар олди-сотди ишларидаги ва маҳсулотлар бўйича тузиладиган ҳисоботларда миқдор масалаларидан кенг фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси Товар хомашё биржаси”нинг 2025-йил 10-июлдаги 16/41-сон маълумотномаси). Натижада савдо дискурси ва халқаро алоқаларда “миқдор” концептининг ўлчов-ҳисоб сўзларидаги ва маркетингдаги аҳамиятига оид илмий-амалий хулосалар ёрдамида мазкур келишувнинг мазмунан такомиллашувига эришилган.