Махкамова Мунисахон Мажидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак ишемик касаллиги ва метаболик дисфункция мавжуд беморларда асимметрик диметиларгининнинг диагностик аҳамияти», 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4510.
Илмий раҳбар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.09.01.
Расмий оппонентлар: Курбанов Абдуқодир Кенжаевич, тиббиёт фанлари доктори; Закирова Феруза Акилжановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда асимметрик диметиларгининнинг диагностик аҳамиятини баҳолаш ва уни эндотелиал ҳамда метаболик бузилишларни акс эттирувчи биомаркер сифатида хавф стратификациясидаги ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор юрак ишемик касаллигида АДМА тизимли эндотелиал дисфункциянинг юқори информатив интеграл биомаркери экани ва унинг даражаси соғлом шахсларга нисбатан 3,3 баравар юқори экани маҳаллий популяцияда аниқланган;
илк бор юрак ишемик касаллиги хавф омилларининг АДМА даражасига таъсири ўрганилиб, унинг метаболик хавф омиллари (дислипидемия, TyG индекси, ТГ/ЮЗЛП нисбати, тана вазни индекси) билан ишончли ижобий корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
илк бор юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда АДМАнинг юқори даражаси метаболик синдром мезонлари учраш частотасининг ортиши, метаболик ассоцирланган жигар стеатоз касаллиги мавжудлиги ҳамда гепатоген дисфункция билан ижобий боғлиқлиги аниқланган;
илк бор юрак ишемик касаллиги ва метаболик дисфункция мавжуд беморларда АДМАнинг қон зардобидаги миқдорига асосланган ҳолда эндотелиал, метаболик ва гепатоген бузилишларни интегратив баҳолаш имконини берувчи клиник-патогенетик чегаравий қийматлар (cут-офф) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026-йил 28-мартдаги 5-сонли йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича № 05/28 сонли хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: юрак ишемик касаллигида АДМА тизимли эндотелиал дисфункциянинг юқори информатив интеграл биомаркери экани ва унинг даражаси соғлом шахсларга нисбатан 3,3 баравар юқори экани маҳаллий популяцияда аниқланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 26-июндаги №06-25/623-t баённомаси билан тасдиқланган “Юрак ишемик касаллиги ва метаболик дисфункция мавжуд беморларда юрак-қон томир асоратларини прогнозлаш усулини яратиш” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази 14.07.2025-йилдаги 02/18 сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали 08.07.2025- йилнинг 45- сонли буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий этиш юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда эндотелиал дисфункцияни эрта аниқлаш, юқори хавф гуруҳларини стратификация қилиш ва юрак-қон томир асоратлари ривожланишининг олдини олиш имконини беради. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифати ва узоқ муддатли прогнозини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: АДМАнинг юқори информатив биомаркер сифатида қўлланилиши юрак ишемик касаллиги ва метаболик дисфункцияси мавжуд беморларда юрак-қон томир асоратларини эрта прогноз қилиш имконини бериб, қиммат инвазив текширувлар ва такрорий госпитализациялар сонини камайтиришга ёрдам беради. Натижада диагностика ва даволаш билан боғлиқ тиббий харажатларни оптималлаштиришга эришилади. АДМА орқали эндотелиал дисфункцияни эрта аниқлаш ва юқори хавфли беморларда профилактик чораларни ўз вақтида қўллаш ҳисобига ҳар бир бемор йилига учун ўртача 500-800 минг сўм миқдорида умумий иқтисодий тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор юрак ишемик касаллиги хавф омилларининг АДМА даражасига таъсири ўрганилиб, унинг метаболик хавф омиллари (дислипидемия, TyG индекси, ТГ/ЮЗЛП нисбати, тана вазни индекси) билан ишончли ижобий корреляцион боғлиқлиги аниқланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 26-июндаги №06-25/623-t баённомаси билан тасдиқланган “Юрак ишемик касаллиги ва метаболик дисфункция мавжуд беморларда юрак-қон томир асоратларини прогнозлаш усулини яратиш” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази 14.07.2025-йилдаги 02/18 сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали 08.07.2025 -йилнинг 45- сонли буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда АДМАнинг метаболик хавф омиллари билан ўзаро боғлиқлигини аниқлаш юқори хавф гуруҳларини эрта босқичда стратификация қилиш, профилактик чораларни индивидуаллаштириш ва юрак-қон томир асоратларининг ривожланиш хавфини камайтириш имконини беради. Бу аҳоли ўртасида ногиронлик ва эрта ўлим кўрсаткичларини пасайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: TyG индекси, ТГ/ЮЗЛП нисбати ва тана вазни индекси билан боғлиқ ҳолда АДМАни баҳолаш орқали юрак ишемик касаллиги асоратлари хавфини эрта прогноз қилиш имконияти яратилади. Бу эса қўшимча қиммат диагностик текширувларга эҳтиёжни қисқартириш, стационар даволанишлар сонини камайтириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими харажатларини оптималлаштиришга ёрдам беради ва қўшимча диагностик текширувлар эҳтиёжини камайтириш ҳисобига ҳар бир бемор учун йилига ўртача 400–500 минг сўм миқдорида умумий иқтисодий тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда АДМАнинг юқори даражаси метаболик синдром мезонлари учраш частотасининг ортиши, метаболик ассоцирланган жигар стеатоз касаллиги мавжудлиги ҳамда гепатоген дисфункция билан ижобий боғлиқлиги аниқлангани Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 26-июндаги №06-25/623-t баённомаси билан тасдиқланган “Юрак ишемик касаллиги ва метаболик дисфункция мавжуд беморларда юрак-қон томир асоратларини прогнозлаш усулини яратиш” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази 14.07.2025-йилдаги 02/18 сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали 08.07.2025 -йилнинг 45- сонли буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда АДМА даражасининг метаболик синдром мезонлари ва метаболик ассоцирланган жигарнинг стеатоз касаллиги билан боғлиқлигини аниқлаш коморбид патологияси бўлган беморларни эрта идентификация қилиш, хавфни индивидуал баҳолаш ва профилактик чораларни кучайтириш имконини беради. Бу эса юрак-қон томир асоратлари ривожланишини камайтириш, беморлар ҳаёт сифати ва узоқ муддатли прогнозини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Метаболик ассоцирланган жигарнинг стеатоз касаллиги нинг АДМА даражаси ошиши билан боғлиқ мустақил прогностик омил сифатида аниқланиши юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда юқори хавфли гуруҳларни эрта босқичда саралаш имконини беради. Натижада қўшимча асоратларнинг олдини олиш, такрорий госпитализациялар ва қиммат инвазив текширувлар сонини қисқартириш орқали тиббий харажатларни оптималлаштиришга эришилади. Метаболик ассоцирланган жигарнинг стеатоз касаллиги ва юқори АДМА даражасига эга беморларни эрта идентификация қилиш орқали такрорий госпитализациялар ва асоратлар хавфини камайтириш ҳисобига ҳар бир бемор учун йилига ўртача 1,0–1,2 миллион сўм иқтисодий тежамкорликка эришиш мумкин.
тўртинчи илмий янгилик: юрак ишемик касаллиги ва метаболик дисфункция мавжуд беморларда АДМАга асосланган ҳолда эндотелиал, метаболик ва гепатоген бузилишларни интегратив баҳолаш имконини берувчи прогностик модел ва клиник-патогенетик стратификация илк бор аниқлангани Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 26-июндаги №06-25/623-t баённомаси билан тасдиқланган “Юрак ишемик касаллиги ва метаболик дисфункция мавжуд беморларда юрак-қон томир асоратларини прогнозлаш усулини яратиш” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази 14.07.2025-йилдаги 02/18 сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали 08.07.2025 -йилнинг 45- сонли буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган прогностик модел ва клиник-патогенетик стратификация алгоритми юрак ишемик касаллиги ва метаболик дисфункция мавжуд беморларда эндотелиал, метаболик ҳамда гепатоген бузилишларни комплекс баҳолаш имконини беради. Бу юқори хавф гуруҳларини эрта аниқлаш, профилактик ва диагностик чораларни индивидуаллаштириш ҳамда юрак-қон томир асоратлари ривожланишини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: АДМАга асосланган интегратив стратификация алгоритмини клиник амалиётга жорий этиш беморларни саралаш ва прогнозлаш самарадорлигини оширади, ортиқча диагностик текширувлар ҳамда такрорий госпитализациялар сонини қисқартириш имконини беради. АДМАга асосланган прогностик модел ва клиник-патогенетик стратификация алгоритмини қўллаш натижасида диагностика ва мониторингни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир бемор учун йилига ўртача 1,5–1,8 млн сўм иқтисодий самара олиш мумкин.