Нуриддинов Аслиддин Мехридиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тажрибавий қўшма жароҳатларда умумий анестезиядан кейинги буйракнинг морфометрик ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларини қиёсий тавсифи” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib5056.
Илмий раҳбар: Саноев Бахтиёр Абдурасулович, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.06/2025.27.12.Tib.21.01.
Расмий оппонентлар: Аҳмаджанова Гулноза Мурадовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Рахматова Муқаддас Халтаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожик давлат тиббиёт университети (Тожикистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли ёшдаги оқ зотсиз каламушлар буйрак паренхимасининг морфологик ва морфофункционал ўзгаришларини, шунингдек, умумий анестезия шароитида тажрибавий қўшма жароҳатлар таъсиридаги гистокимёвий ва иммуногистокимёвий хусусиятларини таҳлил қилиш ҳамда тажриба ва назорат гуруҳларида қиёсий ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тажрибавий қўшма жароҳат ва умумий анестезия таъсирида буйрак паренхимасида ривожланадиган чуқур оқсилли ва сувли дистрофия, нотекис шиш ҳамда некроз жараёнлари оқибатида буйрак структура бирликлари морфометрик кўрсаткичларининг 3 ва 6 кунлик муддатлардаги деструктив трансформацияланиш динамикаси келиб чиқиши асосланган;
буйрак тўқимаси матрикси ва ҳужайра ичида чуқур оқсилли дистрофик жараёнларнинг кучайиши ҳамда оралиқ моддалар ва заҳарли маҳсулотларнинг тўпланиши натижасида нордон мукополисахаридлар миқдорининг гипоксик ўзгаришлар ифодаси сифатида айнан 6 кунлик муддатда максимал даражага етиши тажрибавий исботланган;
қўшма жароҳатлардан сўнг ўтказилган даво чоралари натижасида буйрак структура бирликларида регенератор жараёнларнинг фаоллашиши ҳамда 9 кунлик муддатга келиб ҳужайравий гомеостаз ва морфометрик кўрсаткичларнинг назорат гуруҳи қийматларига яқинлашиши иммуногистокимёвий ва қиёсий морфологик жиҳатдан аниқланган;
буйракнинг органометрик параметрлари ва микроструктуравий бузилишларининг 3, 6 ва 9 кунлик муддатлардаги ўзаро мувофиқлиги асосида қўшма жароҳатлардаги эндоген интоксикация даражаси ва паренхиманинг шикастланиш чуқурлигини эрта босқичларда баҳолаш имконияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тажрибавий қўшма жароҳатларда умумий анестезиядан кейинги буйракнинг морфометрик ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларини қиёсий тавсифи бўйича олинган илмий натижалар асосида Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 сентябр 24-м/052-сон билан тасдиқланган “Қўшма жароҳатларда умумий анестезиядан кейинги буйракнинг морфометрик ўзгаришларини аниқлаш” ва (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 30 сентябрдаги 24 н-р/056-сон хулосаси)га асосан:
биринчи илмий янгилик: тажрибавий қўшма жароҳат ва умумий анестезия таъсирида буйрак паренхимасида ривожланадиган чуқур оқсилли ва сувли дистрофия, нотекис шиш ҳамда некроз жараёнлари оқибатида буйрак структура бирликлари морфометрик кўрсаткичларининг 3 ва 6 кунлик муддатлардаги деструктив трансформацияланиш динамикаси келиб чиқиши асосланган. Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 сентябр 24-м/052-сон билан тасдиқланган “Қўшма жароҳатларда умумий анестезиядан кейинги буйракнинг морфометрик ўзгаришларини аниқлаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 2024 йил 11 ноябрдаги 137-сонли, Хоразм вилояти патологик анатомия марказининг 2024 йил 11 ноябрдаги 143-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 30 сентябрдаги 24 н-р/056-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тажрибавий қўшма жароҳатларда умумий анестезиядан кейинги буйракдаги морфометрик кўрсаткичлари ўзгаришининг ўрганилганлиги ушбу касалликка комплекс ёндашув зарурлигини кўрсатган, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, даволаш самарадорлигини оширишга ва ногиронликни камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: тажрибавий қўшма жароҳатларда умумий анестезиядан кейинги буйракдаги морфометрик кўрсаткичлари ўзгаришининг ўрганилганлиги стационар даволаш жараёнидаги дори воситаларининг кўп ва асоссиз ишлатилишидан келиб чиқадиган патологиялар оқибатидаги асоратлар маълум даражада бартараф этилганлигининг морфологик асослари асосида ташхислаш ва даволашга бўлган янгича ёндашувни жорий этиш натижасида беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 278000 сўм иқтисод қилинди. 
иккинчи илмий янгилик: буйрак тўқимаси матрикси ва ҳужайра ичида чуқур оқсилли дистрофик жараёнларнинг кучайиши ҳамда оралиқ моддалар ва заҳарли маҳсулотларнинг тўпланиши натижасида нордон мукополисахаридлар миқдорининг гипоксик ўзгаришлар ифодаси сифатида айнан 6 кунлик муддатда максимал даражага етиши тажрибавий исботланган. Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 сентябр 24-м/052-сон билан тасдиқланган “Қўшма жароҳатларда умумий анестезиядан кейинги буйракнинг морфометрик ўзгаришларини аниқлаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 2024 йил 11 ноябрдаги 137-сонли, Хоразм вилояти патологик анатомия марказининг 2024 йил 11 ноябрдаги 143-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 30 сентябрдаги 24 н-р/056-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тажрибавий қўшма жароҳатларда умумий анестезиядан кейинги буйракнинг морфометрик ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларини қиёсий тавсифи бўйича олинган илмий натижалар асосида, ушбу тавсиялар буйракда қўшма жароҳатлар давридаги  морфометрик ўзгаришларни аниқлаш, дори воситаларининг ножўя таъсирларини даволаш ва олдини олиш тартибини тизимли равишда ташкил этиш беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, даволаш самарадорлигини оширишга ва ногиронликни камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар даволаш жараёнидаги дори воситаларининг кўп ва асоссиз ишлатилишидан келиб чиқадиган патологиялар оқибатидаги асоратлар ва ўлим ҳолатлари олди олиниб, беморлар орасида ўлим, асоратлар кўрсаткичи яхшиланишига олиб келади.Бунинг натижасида бюджетга 278000 сўм иқтисод қилинди. 
учинчи илмий янгилик: қўшма жароҳатлардан сўнг ўтказилган даво чоралари натижасида буйрак структура бирликларида регенератор жараёнларнинг фаоллашиши ҳамда 9 кунлик муддатга келиб ҳужайравий гомеостаз ва морфометрик кўрсаткичларнинг назорат гуруҳи қийматларига яқинлашиши иммуногистокимёвий ва қиёсий морфологик жиҳатдан аниқланган. Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 сентябр 24-м/052-сон билан тасдиқланган “Қўшма жароҳатларда умумий анестезиядан кейинги буйракнинг морфометрик ўзгаришларини аниқлаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 2024 йил 11 ноябрдаги 137-сонли, Хоразм вилояти патологик анатомия марказининг 2024 йил 11 ноябрдаги 143-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 30 сентябрдаги 24 н-р/056-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги:  тажрибавий қўшма жароҳатларда умумий анестезиядан кейинги буйракнинг морфометрик ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларини қиёсий тавсифи бўйича олинган илмий натижалар асосида, ушбу тавсиялар буйракда қўшма жароҳатлар давридаги  морфометрик ўзгаришларни аниқлаш, дори воситаларининг ножўя таъсирларини даволаш ва олдини олиш тартибини тизимли равишда ташкил этиш самарадорлигини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: натижада статсионар даволаш жараёнидаги дори воситаларининг кўп ва асоссиз ишлатилишидан келиб чиқадиган патологиялар оқибатидаги асоратлар ва ўлим ҳолатлари олди олиниб, беморлар орасида ўлим, асоратлар кўрсаткичи яхшиланишига олиб келади. Бунинг натижасида бюджетга 278000 сўм иқтисод қилинди. 
тўртинчи илмий янгилик: буйракнинг органометрик параметрлари ва микроструктуравий бузилишларининг 3, 6 ва 9 кунлик муддатлардаги ўзаро мувофиқлиги асосида қўшма жароҳатлардаги эндоген интоксикация даражаси ва паренхиманинг шикастланиш чуқурлигини эрта босқичларда баҳолаш имконияти исботланган. Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 сентябр 24-м/052-сон билан тасдиқланган “Қўшма жароҳатларда умумий анестезиядан кейинги буйракнинг морфометрик ўзгаришларини аниқлаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюросининг 2024 йил 11 ноябрдаги 137-сонли, Хоразм вилояти патологик анатомия марказининг 2024 йил 11 ноябрдаги 143-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 30 сентябрдаги 24 н-р/056-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тажрибавий қўшма жароҳатларда умумий анестезиядан кейинги буйракнинг морфометрик ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларини қиёсий тавсифи бўйича олинган илмий натижалар асосида, ушбу тавсиялар буйракда қўшма жароҳатлар давридаги  морфометрик ўзгаришларни аниқлаш, дори воситаларининг ножўя таъсирларини даволаш ва олдини олиш тартибини тизимли равишда ташкил этиш самарадорлигини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: натижада стационар даволаш жараёнидаги дори воситаларининг кўп ва асоссиз ишлатилишидан келиб чиқадиган патологиялар оқибатидаги асоратлар ва ўлим ҳолатлари олди олиниб, беморлар орасида ўлим, асоратлар кўрсаткичи яхшиланишига олиб келади.Бунинг натижасида бюджетга 300000 сўм иқтисод қилинди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish