Рашитов Муроджон Мухамеджановичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фан доктори (DSc) 
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қалқонсимон без касалликларини ташхислаш ва жарроҳлик  даволаш усулларини такомиллаштириш”, 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Tib1022.
Илмий раҳбар: йўқ
Диссертация бажарилган муассаса номи: акад. Ё.Х.Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик Ё.Х.Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.10.01.
Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти: UZ IAP 7888 (Трансфассиал тиреодэктомия усули), UZ IAP 7901 (Гигант ретростернал ва бошқа турдаги буқоқ касаллигини жарроҳлик йўли билан даволаш учун капсуляр микроперфорацион тиреоидэктомия усули), UZ IAP 7957 (Паратироид аденомаларини топик ташхис қўйиш усули).
II. Тадқиқотнинг мақсади: қалқонсимон ва қалқонсимон олди безлари касалликларини ташхислаш ва жарроҳлик йўли билан даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қалқонсимон ва қалқонсимон олди безлар жарроҳлигида капсуляр ва трансфасcиал ёндашувларни анатомик ориэнтирлар асосида интеграция қилувчи, интраоператсион визуализатсияни мақсадли равишда яхшилаш ҳамда қайтувчи ҳиқилдоқ нерв ва қалқонсимон олди безларни сақлаш механизмларини таъминловчи тизимли ва стандартлаштирилган хавфсиз жарроҳлик концепцияси ишлаб чиқилган; 
илк бор қалқонсимон без капсуласининг анатомик зоналарини ҳисобга олган ҳолда трансфасcиал капсуляр кесма ўтказиш, назоратли коагуляция ва диссексия орқали безни мобилизация қилишга асосланган ҳамда жарроҳлик амалиёти давомида анатомик структуралар визуализатсиясини яққоллаштириб, асоратлар (қон кетиш, қайтувчи ҳиқилдоқ нерв фалажи, гипопаратиреоз) хавфини камайишини таъминлайдиган қалқонсимон без касалликларини жарроҳлик йўли билан даволашда янги “трансфасcиал тиреоидектомия” усули ишлаб чиқилган;
илк бор қалқонсимон без капсуласида микроперфоратсиялар бажаришга, кейинги коагуляция ва диссексия орқали безни босқичма-босқич мобилизация қилишга ҳамда мураккаб анатомик ҳолатларда жарроҳлик амалиёти хавфсизлигини ошишига, буқоқнинг гигант, ретростернал ва бошқа шаклларини жарроҳлик йўли билан даволашда қалқонсимон без капсуласининг муайян соҳаларини аниқлашга асосланган тиреоидектомиянинг янги “капсуляр микроперфоратсион” усули ишлаб чиқилган;
илк бор қалқонсимон олди без аденомаларининг узуксимон тоғай, трахея ва уйқу артерияларига нисбатан анатомик ориэнтирларни аниқлаш ҳамда кўп кесимли компьютер томография маълумотларидан фойдаланишга асосланган “қалқонсимон олди бези аденомаларини топик локализация” қилишнинг янги усули ишлаб чиқилган;
қалқонсимон ва қалқонсимон олди безлар патологиясида анатомик зоналар, капсуляр структуралар ва топографик ориэнтирларга таянган ҳолда жарроҳлик аралашувини режалаштириш ва босқичма-босқич амалга оширишни таъминловчи, мураккаб клиник ҳолатларда (гигант ва ретростернал буқоқ, атипик локализациялар) операция ҳажмини индивидуаллаштиришга, амалиёт хавфсизлиги ҳамда самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи претсизион жарроҳлик стратегияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қалқонсимон без касалликларини ташхислаш ва жарроҳлик  даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор қалқонсимон ва қалқонсимон олди безлар жарроҳлигида капсуляр ва трансфассиал ёндашувларни анатомик ориентирлар асосида интеграция қилувчи, интраоперацион визуализацияни мақсадли равишда яхшилаш ҳамда қайтувчи ҳиқилдоқ нерв ва қалқонсимон олди безларни сақлаш механизмларини таъминловчи тизимли ва стандартлаштирилган хавфсиз жарроҳлик концепцияси ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар IAP 7888 – Трансфассиал тиреодэктомия усули номли ихтиро патенти мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига 24.11.2025 йилдаги 36-сонли буйруқ, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиалига 27.11.2025 йилдаги 87-сонли, 88-сонли, 89-сонли буйруқлар, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказига 30.09.2025 йилдаги 266-сонли буйруқ асосида клиник амалиётга жорий этилган(Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 17 июндаги 05-28/1691-сонли хулосаси).
иккинчи илмий янгилик: илк бор қалқонсимон без капсуласининг анатомик зоналарини ҳисобга олган ҳолда трансфасcиал капсуляр кесма ўтказиш, назоратли коагуляция ва диссексия орқали безни мобилизация қилишга асосланган ҳамда жарроҳлик амалиёти давомида анатомик структуралар визуализациясини яққоллаштириб, асоратлар (қон кетиш, қайтувчи ҳиқилдоқ нерв фалажи, гипопаратиреоз) хавфини камайишини таъминлайдиган қалқонсимон без касалликларини жарроҳлик йўли билан даволашдаги таклифлар  IAP 7888 – Трансфассиал тиреодэктомия усули номли ихтиро патенти мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига 24.11.2025 йилдаги 36-сонли буйруқ, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиалига 27.11.2025 йилдаги 87-сонли, 88-сонли, 89-сонли буйруқлар, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказига 30.09.2025 йилдаги 266-сонли буйруқ асосида клиник амалиётга жорий этилган(Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 17 июндаги 05-28/1691-сонли хулосаси).
учинчи илмий янгилик: илк бор қалқонсимон без капсуласида микроперфорациялар бажаришга, кейинги коагуляция ва диссекция орқали безни босқичма-босқич мобилизация қилишга ҳамда мураккаб анатомик ҳолатларда жарроҳлик амалиёти хавфсизлигини ошишига, буқоқнинг гигант, ретростернал ва бошқа шаклларини жарроҳлик йўли билан даволашда қалқонсимон без капсуласининг муайян соҳаларини аниқлашдаги таклифлар IAP 7901- Гигант ретростернал ва бошқа турдаги буқоқ касаллигини жарроҳлик йўли билан даволаш учун капсуляр микроперфорацион тиреоидэктомия усули ихтиро патенти мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига 24.11.2025 йилдаги 36-сонли буйруқ, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиалига 27.11.2025 йилдаги 87-сонли, 88-сонли, 89-сонли буйруқлар, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказига 30.09.2025 йилдаги 266-сонли буйруқ асосида клиник амалиётга жорий этилган(Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 17 июндаги 05-28/1691-сонли хулосаси).
тўртинчи илмий янгилик: илк бор қалқонсимон олди без аденомаларининг узуксимон тоғай, трахея ва уйқу артерияларига нисбатан анатомик ориэнтирларни аниқлаш ҳамда кўп кесимли компьютер томография маълумотларидан фойдаланиш бўйича таклифлар  IAP 7957- Паратироид аденомаларини топик ташхис қўйиш усули ихтиро патенти мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига 24.11.2025 йилдаги 36-сонли буйруқ, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиалига 27.11.2025 йилдаги 87-сонли, 88-сонли, 89-сонли буйруқлар, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказига 30.09.2025 йилдаги 266-сонли буйруқ асосида клиник амалиётга жорий этилган(Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 17 июндаги 05-28/1691-сонли хулосаси).
бешинчи илмий янгилик: қалқонсимон ва қалқонсимон олди безлар патологиясида анатомик зоналар, капсуляр структуралар ва топографик ориэнтирларга таянган ҳолда жарроҳлик аралашувини режалаштириш ва босқичма-босқич амалга оширишни таъминловчи, мураккаб клиник ҳолатларда (гигант ва ретростернал буқоқ, атипик локализациялар) операция ҳажмини индивидуаллаштиришга, амалиёт хавфсизлиги ҳамда самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи претсизион жарроҳлик стратегияси бўйича таклифлар IAP 7957- Паратироид аденомаларини топик ташхис қўйиш усули ихтиро патенти мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига 24.11.2025 йилдаги 36-сонли буйруқ, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиалига 27.11.2025 йилдаги 87-сонли, 88-сонли, 89-сонли буйруқлар, Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказига 30.09.2025 йилдаги 266-сонли буйруқ асосида клиник амалиётга жорий этилган(Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 17 июндаги 05-28/1691-сонли хулосаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish