Бадалова Мухайё Фахридиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шимолий-ғарбий Ўзбекистон ҳудудида қон сўрувчи чивинлар (Диптера: Cулиcидае) фаунаси ва экологиясининг ҳозирги ҳолати”, 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/B1383.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Икрам Искандарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.05/2025.27.12.B.25.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаева Гулнара Саидарифовна, биология фанлари доктори, профессор; Ахмедова Моҳира Шавкатовна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори ((PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шимоли-ғарбий Ўзбекистон ҳудудида тарқалган қон сўрувчи чивинларнинг тур таркиби, фаунаси, биоекологияси ҳамда эпидемиологик аҳамиятга эга турларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шимоли-ғарбий Ўзбекистон ҳудудида Cулиcидае оиласига мансуб 2 кенжа оила, 5 авлод, 8 кенжа авлодга мансуб 15 тур чивинларнинг таксономик таркиби таҳлил қилиниб, тадқиқот ҳудуди учун 10 тур илк бор аниқланган;
Ўзбекистон фаунасида илк бор Cулиcидае оиласига мансуб Cулисета субочреа тури қайд этилиб, морфо-биологик тавсифланган;
Cулисета субочреа турининг мт ДНК ни CОИ соҳасига тегишли нуклеотидлар кетма кетлиги молекуляр-генетик таснифланган ва морфологик хулосалари тасдиқланиб, филогенетик алоқалари очиб берилган;
Шимоли-ғарбий Ўзбекистонда ҳудудида учровчи Cулиcидае оиласига мансуб чивин турларининг зоогеографик тарқалиши таҳлил қилиниб, Космополит турлар - 1, Шимолий Турон - 8, Европа - 2, Европа-Сибир - 1, Европа-Ўрта ер денгизи - 2, Ўрта ер денгизи - 2, Дашт - 6, Марказий Осиё - 1, Кавказ - 1, Ўрта ер-Ўрта Осиё зоогеграфик ҳудудга таъллуқли - 6 тур тааллуқли эканлиги асосланган;
Cулиcидае оиласига мансуб чивинларининг табиий яшаш ландшафтлари аниқланиб, мавсумий динамикаси турлар кесимида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Шимоли-ғарбий Ўзбекистон ҳудудида қон сўрувчи чивинлар (Диптера: Cулиcидае) фаунаси ва экологиясининг ҳозирги ҳолати бўйича олинган илмий натижалар асосида;
Қон сўрувчи чивинларнинг 2 кенжа оилага тегишли бўлган 15 турига мансуб 29 нусха ҳашарот намуналари республикада йетакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026 йил 4 мартдаги 4/1256-560-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар Қон сўрувчи чивинлари фондини бойитган ва чивинлар турлари хилма-хиллигини аниқлаш ва турларини систематик таҳлил қилиш имконини берган;
молекуляр генетик тадқиқотлар натижасида Cулиcидае оиласи қон сўрувчи чивинларининг мДНК CОИ қисми нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) нинг 2026 йил 25 январдаги маълумотномаси). Натижада, Cулисета субочреа тури учун – ПХ915836; ПХ919702; ПХ919701 идентификация рақамлари олинган бўлиб, улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган.