Нигматова Комила Холиқ қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Селектив катализаторлар иштирокида этилен оксиди ишлаб чиқариш технологияси, 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3593.
Илмий раҳбар: Кадиров Хасан Иргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Рахимжонов Бекмурод Бахтиёржон ўғли, техника фанлари фалсафа доктори (ПҳД), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: алюминий оксиди сақлаган ишлатилган адсорбентларни самарали тозалаш ва этилен оксиди олиш учун селектив катализаторлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ШГКМ технологик шароитларида ишлатиладиган алюминий оксиднинг хусусиятлари аниқланиб, химосорбсияланган органик моддалар, юқори қайнаш ҳароратларига эга, гидрофоб хусусиятли моддаларнинг қолдиқлари ҳамда реаксион шароитдаги циклогексан, водород, этилен ва унинг турли молекуляр массадаги полимерланиш маҳсулотлари билан заҳарланиши асосланган; 
ишлатилган адсорбентни ҳаво кислороди билан юқори ҳароратларда 450-500 С да ёқиб 97 % гача, нитрат кислотада эритиб кимёвий ва ионалмашиниш билан 99 % гача тозалаш тизими исботланган;
этиленни этиленоксидга оксидлаш учун катализаторни тайёрлашда қўлланиладиган ўзак-ташувчининг мақбул ғовакли тузилиши ва ҳалқасимон шакли илмий асосланган; 
алюминий оксиди сақлаган ишлатилган адсорбентни самарали тозалаш, унинг асосида этилен оксиди олиш учун селектив катализаторлар ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алюминий оксиди сақлаган ишлатилган катализаторни самарали тозалаш, унинг асосида этилен оксиди олиш учун селектив катализаторлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича эришилган илмий натижалар асосида: 
ишлатилган алюминий оксиди адсорбентни ажратиш ва самарали тозалаш технологияси «Шуртангаз кимё мажмуаси» МЧЖнинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Шуртангаз кимё мажмуаси» МЧЖ нинг 2023 йил 22 январидаги 09/23-сон маълумотномаси). Натижада, этилен оксиди олиш учун самарали катализатор ишлаб чиқариш имконини беради; 
тозаланган алюминий оксиди ўзакли промоторланган кумуш катализаторида этилен оксиди ишлаб чиқариш технологияси «Шуртангаз кимё мажмуаси» МЧЖнинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Шуртангаз кимё мажмуаси» МЧЖ нинг 2023 йил 22 январидаги 09/23-сон маълумотномаси). Натижада, этилен оксиди олиш технологиясини такомиллаштириш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish