Садуллаева Гулмира Ғайбулло қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Гидроксибензой кислоталар, аминопропион кислота фрагменти ва имидазол, пиразол асосида бирикмалар синтези ва хоссалари», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.3.PhD/К1050.
Илмий раҳбар: Ниязов Лазиз Нурхонович, физика-математика фанлари, фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, ДСc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб Икрамович, техника фанлари доктори, профессор; Пўлатова Нилуфар Убайдуллаевна, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: гидроксибензой кислоталарнинг аминопропион кислота билан имидазол, пиразол асосида бирикмаларини синтез қилиш, уларнинг физик-кимёвий хоссалари, биологик активлиги ҳамда ишлсб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидроксибензой кислоталарга аминопропион кислота фрагментини бириктириб имидазол ва пиразолнинг янги бирикмаларини синтез қилиш шароитлари аниқланган;
гидроксибензой кислоталарга аминопропион кислота фрагменти бириктириб имидазол ва пиразолнинг янги бирикмалар таркибидаги фрагментларнинг молекулалар хоссалари ва биологик активлигига таъсири асосланиб, биологик активлик жиҳатидан оптимал аминокислота сифатида аминопропион бирикмалари танланган;
молекуласида аминопропион кислота фрагменти орқали киритилган имидазол ва пиразолнинг диамидли бирикмалари чигитнинг фузариоз вилт касаллигини 6; 9,5 ва 10,2% га камайтириш орқали ҳосилдорликни ошириши исботланган; 
гидроксибензой кислоталарнинг аминопропион кислота билан имидазол, пиразол асосида бирикмаларини олиш технологияси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гидроксибензой кислота, аминопропион кислота ҳамда имидазол ва пиразолдан амид ҳосилалари ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва улар асосида олинган янги турдаги таркибларнинг антибактериал хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
(3-гидрокси-Н-[3-(1Ҳ-имидазол-1-ил)-3-оксопропил]бензамид ва 2-гидрокси-Н-[3-(1Ҳ-имидазол-1-ил)-3-оксопропил]бензамид Бухоро вилояти Ромитан тумани «Элёр-Илёс замин омад» фермер хўжалигида ўсимликларни ўсишини фаоллаштирувчи препарат сифатида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 8 июлдаги  05/04-04-361-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза баргларида хлорофилл моддалар миқдори ортиши билан барг пластинкаласи қалинлишиб, ҳашоратларнинг зарарини камайтириш, кўсакларнинг пишиб етилишини 4.5-6.62 % тезлаштириш ва ҳосилдорликни гектаридан 2.6-3.01 сентнерга ошириш имконини берган;
4-гидрокси-Н-[3-(1Ҳ-имидазол-1-ил)-3-оксопропил]бензамид Бухоро вилояти Ромитан тумани «Элёр-Илёс замин омад» фермер хўжалигида ўсимликларни ўсишини фаоллаштирувчи препарат сифатида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 8 июлдаги 05/04-04-361-сон маълумотномаси). Натижада, чигитнинг унувчанлиги ва ғўза ўсимлиги ўсишини тезлаштирувчи, вилт, гоммоз касалликлариги қарши препарат яратиш имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish