Тошева Дилфуза Фарходовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Термабарқарор композициялар ёрдамида ёғоч материалларининг ёнғин техник хоссаларини яхшилаш”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” ва 05.10.02 - “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.4.PhD/Т5776
Илмий раҳбарлар: Сиддиков Икромжон Иминжонович, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Фируз Фазлидинович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Қосимов Иброхим Эркинович техника фанлари доктори профессор, Жумаев Сайфидин Қодирович, PhD,доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ФВВ академияси
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фенол, формалин ва суюқ шиша асосида кремниёрганик термобарқарор олигомер композициялар олиш ва улар асосида ёғоч материалларини ёнғиндан ҳимоялаш хоссаларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фенол, формалдегид ва натрий метилсиликат асосидаги гетерофунксионал конденсацияланиш жараёни тадқиқ этилиб, ёғоч ва у асосидаги материаллар учун юқори адгезия ва оловбардошлик хусусиятига эга бўлган янги кремниёрганик олигомер таркиби ишлаб чиқилган;
яратилган олигомер, суюқ шиша ва аммоний полифосфат асосида ёғоч қурилиш материаллари учун термобарқарор композициянинг адгезион хоссалар таҳлил қилиниб, оптимал таркиб сифатида 3% ли олигомер сақлаган композицияда суюқ шиша ва аммоний полифосфат нисбати КСА 5/1 деб қабул қилинди, уларни термик таҳлил қилинганда масса камайиши 6,091 % ни, кислород индекси кўрсатгичи 44 % ни ташкил этган ва оптимал таркибни аниқлаш учун математик модели ишлаб чиқилган;
термобарқарор олигомер композиция таркиблар билан ёғоч материалларини ёнғиндан ҳимоялаш самарадорлигини амалдаги меʼёрий ҳужжатлар талаблари асосида аниқланилганда ўртача масса йўқотиши 13,6 % га ёғочни ёнғиндан ҳимоя қилиш самарадорлиги Й2 – гуруҳига мансублиги аниқланган;
яратилган термобарқарор таркибларнинг ёғоч танасига кислород киришини тўхтатиш, уни очиқ оловдан изоляция қилиш ва ёғочнинг ёниш ҳароратини сезиларли даражада камайтириш механизми ишлаб чиқилган;
Яратилган термобарқарор композициянинг термик хоссалари чет элдан валюта ҳисобига олиб келинаётган анологлари билан қиёсий таҳлил қилиниши уларга нисбатан 20 % термобарқарор эканлиги ва 15-20 % гача иқтисодий самарадор эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Термабарқарор композициялар ёрдамида ёғоч материалларининг ёнғин техник хоссаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Суюқ шиша ва аммоний полифосфат асосида янги кремниёрганик олигомернинг оптимал таркиби олинган ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025 йил 24 сентябрдаги 3/4/30-2837-сонли маълумотномаси). Натижада, яратилган термобарқарор композиция ёғоч материалларини ёнғиндан ҳимоя қилиш самарадорлиги ва тутун ҳосил қилишнинг ИИ гуруҳига мансублиги исботланган;
Кремниёрганик олигомер асосидаги қопламани қўллашнинг оптимал технологик режими (сарф меъёри 300 г/м², қуриш ҳарорати 20-25 °C) ишлаб чиқилди ва “Узсаноатқурилишматериаллар” уюшмаси тизимига жорий этилган (“Узсаноатқурилишматериаллар” уюшмасининг 2026 йил 22 январдаги 02/15-201-сонли маълумотномаси). Натижада, яратилган термобарқарор композициянинг термик хоссалари чет элдан валюта ҳисобига олиб келинаётган аналоглари билан қиёсий таҳлил қилиниши уларга нисбатан 20 % термобарқарор эканлиги, 15-20 % гача иқтисодий самарадор эканлиги аниқланган.