Джураев Шерзод Собиржоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳавони зарарли ифлос аралашмалардан тозаловчи юқори иш унумли янги конструксиядаги мултициклон қурилмасини яратиш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Т941
Илмий маслахатчи: Шарибаев Носир Юсупжанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Т.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухамадиев Давлат Мустафоевич, техника фанлари доктори, профессор, Росулов Рузимурад Хасанович, техника фанлари доктори, профессор, Мурадов Рустам Мурадович техника фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги конструксиядаги энергия тежамкор, юқори иш унумли, мултициклон қурилмасини яратиш орқали ҳавони зарарли ифлос аралашмалардан тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп вортексли оқимларни барқарорлаштирувчи циркуляция каналларини қўллаш орқали юқори иш унумига эга бўлган ҳаво тозалаш мултициклонининг янги конструксияси ишлаб чиқилган;
такомиллаштирилган чанг консентрациясини аниқлаш тизими, ҳаво вентилятори, шнекли чиқариш механизми ва штокли филтрлашни бошқарувчи технология асосида чанг консентрацияси миқдорига боғлиқ ҳолда кирувчи ҳаво оқимини бошқарувчи автоматик ростлаш ускунаси яратилган;
мултициклон қурилмада чанг зарраларини аеродинамик ҳаракатида заррача радиуси, тезлик ва бурчак тезлик параметрларига боғлиқ дифференциал тенгламалар асосида циклон ичида заррачанинг спирал тарзда деворга қараб ҳаракатланишининг назарий модели яратилган;
такомиллаштирилган саффман моделлари асосида таклиф этилаётган янги конструксиядаги мултициклон ишчи юзаларига таъсир этувчи юкланиш таъсирида пайдо бўладиган кучланиш, силжиш ҳамда деформация кучлари қийматларини аниқлашнинг  мотематик модели ишлаб чиқилган;
мултициклон қурилмасида чанг заррачаларини ажратиш жараёнининг аеродинамик қонуниятларини аниқловчи қурилма ҳажми бўйлаб оқим тезлигининг тақсимланиши асосида чанг йиғиш самарадорлиги ҳамда ишчи қисмларда ҳосил бўладиган босим миқдори ўртасидаги функсионал боғлиқликни аниқлашни назарий модели яратилган; 
мултициклон қурилмаси ишчи қисмларининг оптимал жойлашув параметрларини аниқлашга мўлжалланган циклонга кирувчи ҳаво оқими тезлиги, циклонларнинг ҳаво кириш қувурига нисбатан бурчак остида жойлашуви ҳамда ҳаво филтр қувури диаметри қийматларини рандомизация қилиш асосида ишчи қисмларнинг жойлашув параметрларини оптималлаштириш модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳавони зарарли ифлос аралашмалардан тозаловчи юқори иш унумли янги конструксиядаги мултициклон қурилмасини яратиш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
янги конструксиядаги мултитциклон қурилмаси “Наманган пахта текс” МЧЖга қарашли Косонсой пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 02/06-2648-сон маълумотномаси). Натижада, пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарида ҳавони зарарли ифлос аралашмалардан самарали ажратиб олиш имконияти яратилган;
такомиллаштирилган мултитциклон қурилмасининг ишчи органлари ва конструктив параметрлари корхона шароитига мослаштирилган ҳолда жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 02/06-2648-сон маълумотномаси). Натижада, атмосферага чиқарилаётган чанг миқдорини 20–30 фоизгача камайтириш, чанг консентрациясини 2,5 баробар пасайтириш имконияти таъминланган; 
янги конструксиядаги мултитциклон қурилмасида циклонларни горизонтал ўққа нисбатан 10° бурчак остида ўрнатиш ва филтр қувури диаметрини 200 мм этиб танлаш бўйича аниқланган мақбул параметрлар ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 02/06-2648-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаво ҳарорати 10°C бўлган шароитда ҳавони тозалаш самарадорлигини 98,3 фоизга етказишга эришилган;
мултитциклон қурилмасида чангли ҳаво оқимини йўналтириш, толали чиқиндиларни ушлаб қолиш ва уларни ишлаб чиқаришга қайта йўналтиришга қаратилган конструктив ечимлар Косонсой пахта тозалаш корхонаси шароитида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 02/06-2648-сон маълумотномаси). Натижада, корхона ишчилари ва корхона атрофида яшовчи аҳоли саломатлигига таъсир этувчи зарарли чанг консентрациясини камайтириш, чанг ушлагичларнинг тозалаш самарадорлигини ошириш ҳамда чиқиндига чиқиб кетадиган толали чиқиндиларни қайта ишлаб чиқаришга бериш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish