Юлдашова Зебо Зухробовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алтернариа солани замбуруғи популясиясининг биологик ҳусусиятлари ҳамда картошкани алтернариоздан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш”, 06.01.09 – Оъсимликларни ҳимоя қилиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx1040
Илмий раҳбар: Хамираев Ўрал Кахрамонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, досент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.01.01.
Расмий оппонентлар: Хайтбаева Нодира Сейтжановна, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Аллаёров Абдурахмон Назаралиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Картошкада алтернариоз касаллигини қўзғатадиган А. солани замбуруғининг биологик хусусиятларини ўрганиш асосида унинг ривожланишини назорат қилишнинг самарали кураш усулларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тошкент вилояти агроиқлим шароитида алтернариоз касаллигининг тарқалиш ареали, ривожланиш динамикаси ҳамда зарарлилик даражаси тизимли мониторинг асосида ўрганилиб, унинг эпифитотиологик хусусиятлари очиб берилган;
Алтернариоз касаллигининг картошка ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифати кўрсаткичларига таъсири комплекс таҳлил асосида баҳоланган;
Тошкент вилояти шароитида биринчи бор картошка алтернариози қўзғатувчи замбуруғнинг соф културалари ажратилиб, уларнинг морфологик ва биологик хусусиятлари тавсифланган ҳамда КДА озиқа муҳитида 25 °C да энг яхши ўсиши ва ривожланиши аниқланган.
Алтернариа солани замбуруғининг патогенлиги экспериментал баҳоланиб, картошка навларининг чидамлилиги ўрганилиб, секвенс таҳлилида ажратилган замбуруғнинг НCБИ базасидаги Алтернариа солани (тахид:48100) билан 99,44 % ўхшашлигини аниқланган;
Ин витро шароитида турли кимёвий ва биологик воситаларнинг А. солани замбуруғи ўсиши ва ривожланишига ингибицион таъсири аниқланган;
Дала шароитида (кичик ва йирик майдонларда) алтернариоз касаллигига қарши қўлланилган кимёвий ва биологик воситаларнинг биологик самарадорлиги тажрибалар асосида илмий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилояти шароитида картошка етиштириладиган ҳудудларда алтернариоз касаллигини ўрганиш ва унга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижалари асосида;
“Картошканининг алтернариоз (Алтернария солани) касаллиги биоекологияси ва уларга қарши кураш чоралари” номли тавсиянома тасдиқланган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳожалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2026 йил 28 январдаги №05/06-04/92-сонли маълумотнома). Тавсиянома бугунги кунда қўлланма сифатида картошка етиштирувчи хўжаликларнинг амалий фаолятида фойдаланиб келинмоқда;
дастлаб Ин витро шароитида таркибида Азоксистробин + Дифеноконазол, Манкоцеб +Мефеноксам, Манкоцеб + металаксил М каби таъсир этувчи моддага препаратлар А.солани изолятларининг мицелиал о'сишини ингибр қилишда энг самарали фунгицид деб топилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳожалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2026 йил 28 январдаги №05/06-04/92-сонли маълумотнома). Натижада, Камистар 32,5 % сус.к. препарати билан 0,3-0,1 %, Гидромил гранула 68% с.д.г. препарати билан 0,5-0,3 % ҳамда андоза сифатида танланган Ридомил Голд МС 68% с.д.г. препарати билан 0,6-0,3 % сарф-меёрларда таъсир эттирганимизда Петри идишларида замбуруғ изолятларининг мицелиал о'сишини 100 % гача ингибр қилиши кузатилган;
биологик воситалардан таркибида Баcиллус амйлолиқуефаcиенс бактериясининг ВКПМ Б-12464 штамми асосида ишлаб чиқарилган Оргамика С, с. 2 х 108 кҳқб/мл (1,5-2 л/га) ҳамда Тричодерма аспереллум замбуруғининг ВКПМ Ф-1323 штамми асосида ишлаб чиқарилган Оргамика Ф, с. 2 х 108 кҳқб/мл (1,5-2 л/га) воситаларини қўллаш Тошкент вилояти Тошкент тумани “Абдуазим агро” ф/х 26 га ва “Алаёр файз барака” ф/х 26 га жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳожалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2026 йил 28 январдаги №05/06-04/92-сонли маълумотнома). Натижада, Оргамика С, 2 л/га ва Оргамика Ф, 2 л/га сарф -меъёрда қўлланилганда назоратга нисбатан биологик самарадорлик 83,0-83,3 % ҳамда 69,8-70,8 % ни ташкил қилган;
кимёвий воситалардан Манкоцеб+Мефеноксам таъсир этувчи моддасига эга бўлган Гидромил гранула 68% с.д.г. 2,5 кг/га қўллаш Тошкент вилояти Тошкент тумани “Мирқосим Камола файз” ф/х 27 га ва “Абдусаттор агро омад” ф/х 25 га жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳожалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2026 йил 28 январдаги №05/06-04/92-сонли маълумотнома). Натижада, билогик самарадорлик 86,5-93,5 % ни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish