Мавланов Зафар Алланазаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тектоник омилларнинг қудуқ маҳсулдорлик коеффициентига таъсирини баҳолаш” (Бешкент ботиқлигидаги Бухоро-Хива региони конлари мисолида), 04.00.13 – Нефт ва газ конларини ўзлаштириш ҳамда ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6395.
Илмий раҳбар: Турдиев Шаҳбоз Шермамат ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Қарши давлат техника университети”.
ИК фаолият кўрсатган муассаса: “ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ, DSc.36/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Шевсоф Владимир Михаилович, техника фанлари доктори, профессор; Акрамов Бахшилло Шафиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мураккаб турдаги коллекторлардан ташкил топган углеводород конларининг маҳсулдор горизонтларини ишлаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дарзли-ғовак ва ғовак-дарзли коллекторларда ғоваклик 5% дан кам бўлганда   суюқлик  сизилишини  дарзли ўтказувчанлик   таъминлайди  ва ғоваклик ошиши билан дарзликнинг сизилишга таъсири камайиши асосланган;
ҳактошлар учун Пуассон коеффициенти ва Юнг модулининг босимга боғлиқлиги ўрнатилган кўрсаткичлари конларни ишлатиш жараёнида аниқланган;
коллектор-жинсларида ривожланган дарзлик мавжуд бўлганда, яхши гидродинамик боғлиқлик сабабли, уюмнинг қубба қисмидаги дарзлик ҳудудда жойлашган қудуқлар қазиб олинадиган газ захираларининг юқори қамраб олиш коеффициентини таъминлаши исботланган;
қатлам босими дарзликларни беркилиш критик қийматидан пастга тушганда, қамраб олиш коеффициенти, қудуқ дебити ва самарадорлигининг камайиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тектоник омилларнинг қудуқ маҳсулдорлик коеффициентига таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қудуқ туби зонасини ювиш ва кислотали ишлов бериш бўйича тавсиялар “Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” га қарашли Жанубий Кемачи конида жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 16.03.2026 йилдаги 07-18-8-225-сонли маълумотномаси). Натижада, №103 қудуғида кунлик маҳсулотлар миқдори:  газ - 6 минг м3/сут, конденсат – 0,2 т/сут. га ошириш имконини берган;
махсулдор қатлам ўтказувчанлигини яхшилаш мақсадида қудуқ тубига ишлов бериш бўйича тавсиялар  “Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли Жанубий Кемачи конида жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 16.03.2026 йилдаги 07-18-8-225-сонли маълумотномаси). Натижада,  №74 қудуғида кунлик маҳсулотлар миқдори: газ – 3,4 минг м3/сут, конденсат – 0,2 т/сут. га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish