Ускенбаева Дилноза Боходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):
«Иқтисодий ўсиш ва пул муомаласи ўртасидаги боғлиқликни такомиллаштириш».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4868.
Илмий раҳбар: Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбандурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.1.01.10.
Расмий оппонентлар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абсаламов Акрам Толлибоевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республикада иқтисодий ўсиш ва пул муомаласи ўртасидаги боғлиқликни таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий ўсиш динамикаси ва пул муомаласи ўртасидаги мутаносибликни таъминлашга республикада кичик ва ўрта бизнес субектлари томонидан “яшил иқтисодиёт” йўналишида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бир қисмини имтиёзли кредит ажратиш йўли билан молиялаштириш тизимини жорий қилиш орқали эришиш таклифи асосланган;
республикада ЯИМ ўсишига монетар омилларнинг ижобий таъсирини оширишга тижорат банклари кредит портфели таркибига “конвертация қилинадиган кредит”лар ва “мезонин молиялаштириш” тизимини жорий этиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
республикада иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, саноат ва хизмат кўрсатиш тармоқларини пул-кредит инструментлари билан молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини улар учун зарур бўлган бино-иншоот ва техника-технологияларга эгалик қилишда давлат томонидан “хизматлар ипотекаси” хизматини кўрсатиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
республикада ЯИМ ва пул массаси ҳажмига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик моделини яратиш асосида мамлакатда иқтисодий ўсиш динамикасининг 2029 йилга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодий ўсиш ва пул муомаласи мутаносиблигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
иқтисодий ўсиш динамикаси ва пул муомаласи ўртасидаги мутаносибликни таъминлашга республикада кичик ва ўрта бизнес субектлари томонидан “яшил иқтисодиёт” йўналишида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бир қисмини имтиёзли кредит ажратиш йўли билан молиялаштириш тизимини жорий қилиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 9-иловаси 1-бўлими 7-банди «а»-кичик бандини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2025 йил 17 декабрдаги 08-06/493-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши республикада пул муомаласи барқарорлигини сақлаган ҳолда, иқтисодий ўсиш ва экологик инновациялар ўртасида мутаносибликни таъминлашга хизмат қилади;
республикада ЯИМ ўсишига монетар омилларнинг ижобий таъсирини оширишга тижорат банклари кредит портфели таркибига “конвертация қилинадиган кредит”лар ва “мезонин молиялаштириш” тизимини жорий этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги Қарори 9-иловаси 4-бўлими 31-банди, «б»-кичик бандини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2025 йил 17 декабрдаги 08-06/493-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши республикада хусусий секторнинг инвестиция салоҳияти ошиши ҳамда ЯИМ ўсиш суръатида монетар омилларнинг ижобий таъсирининг кучайишига хизмат қилади;
республикада иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, саноат ва хизмат кўрсатиш тармоқларини пул-кредит инструментлари асосида молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини улар учун зарур бўлган бино-иншоот ва техника-технологияларга эгалик қилишда давлат томонидан “хизматлар ипотекаси” хизматини кўрсатиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 9-иловаси, 1-бўлими 7-банди, «б»-кичик бандини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2025 йил 17 декабрдаги 08-06/493-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги кичик ва ўрта бизнес субъэктлари учун зарур инфратузилма ва ускуналарга эга бўлиб, иқтисодий фаоллик ва ЯИМ ўсиши рағбатлантирилади;
республикада ЯИМ ва пул массаси ҳажмига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида мамлакатда иқтисодий ўсиш динамикасининг 2029 йилга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 7-иловасининг мақсадли кўрсаткичларини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2025 йил 17 декабрдаги 08-06/493-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши 2029 йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичларини тўғри прогноз қилишда амалий ёрдам беради.