Садуллоева Рушана Садулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эндокринологик касалликлари мавжуд COVID-19 аниқланган беморларда юқори нафас йўллари яллиғланиш касалликларининг клиник-эпидемиологик тавсифи” 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5150.
Илмий раҳбар: Мирзоева Меҳринисо Ризоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Қосимова Раьно Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Байжанов Аллаберган Қодирович, тиббиёт фанлари доктори., катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эндокрин касалликлари мавжуд COVID-19 аниқланган беморларда юқори нафас йўллари яллиғланиш касалликларини клиник-эпидемиологик жиҳатдан тавсифлаш орқали диагностик мезонлар ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор IL-4 нинг rs2243250 (C-589T) ген полиморфизмининг СС генотипи қандли диабет фонида COVID-19 инфекциясини оғир, асоратли кечиши ва ўлим билан якунланиш хавфини белгиловчи маркер эканлиги асосланган;
илк бор IL-4 нинг rs2243250 (C-589T) ген полиморфизмининг ТТ генотипи қандли диабет фонида COVID-19 инфекциясини оғир кечишидан ҳимояловчи маркер эканлиги аниқланган;
COVID-19 инфекцияси қандли диабет фонида Th1/Th2 балансининг бутунлай турлича ўзгариши ва яллиғланиш-тромбоцитлар тизими ўртасидаги янги биологик қонуният мавжудлиги илмий асосланган;
IL-4 миқдори COVID-19 инфекциясида шиллиқ қаватдаги маҳаллий иммун тизими тўғрисида маълумот берувчи аҳамиятли диагностик биомаркер сифатида ўртача даражада аҳамиятга эга эканлиги Receiver Operating Characteristic (ROC) таҳлилига кўра асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 майдаги 4-сонли мажлис баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор IL-4 нинг rs2243250 (C-589T) ген полиморфизмининг СС генотипи қандли диабет фонида COVID-19 инфекциясини оғир, асоратли кечиши ва ўлим билан якунланиш хавфини белгиловчи маркер эканлиги асосланганлиги Бухоро вилоят юқумли касалликлар касалхонасининг 2025 йил 9-декабрдаги 118-сон ва Навоий вилоят юқумли касалликлар касалхонасининг 2025 йил 21-ноябрь 115-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: даволаш натижасида IL-4 нинг rs2243250 (C-589T) ген полиморфизмининг СС генотипи кўрсаткичларини сезиларли даражада камайтиришга эришилди, бу эса асоратларнинг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: IL-4 нинг rs2243250 (C-589T) ген полиморфизмининг СС генотипи кўрсатувчи биомаркерларнинг кўрсаткичлари касалликни эрта тўғри аниқлаш, юқумли касалликлар шифохонасида беморларни даволаниши учун ётоқ ўрни ва даволаниши учун сарфланадиган ҳаражатларни иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: COVID-19 инфекцияси қандли диабет турига қараб турлича кечади. I тип қандли диабет асосан ёшларда ўртача оғир шаклда кечади, кечки босқичларда иккиламчи бактериал асоратлар қўшилиши билан характерланади. II тип қандли диабетли беморларда эса COVID-19 инфекцияси эрта даврдан оғир кечиб, ўпканинг икки томонлама зарарланиши, юрак-қон томир асоратлари ва юқори ўлим кўрсаткичи билан намоён бўлади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор IL-4 нинг rs2243250 (C-589T) ген полиморфизмининг ТТ генотипи қандли диабет фонида COVID-19 инфекциясини оғир кечишидан ҳимояловчи маркер эканлиги асосланганлиги Бухоро вилоят юқумли касалликлар касалхонасининг 2025 йил 9-декабрдаги 118-сон ва Навоий вилоят юқумли касалликлар касалхонасининг 2025 йил 21-ноябрь 115-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: IL-4 нинг rs2243250 (C-589T) ген полиморфизмининг ТТ генотипи қандли диабет фонида COVID-19 инфекциясини оғир кечишидан ҳимояловчи маркер касалликни асоратли кечишига олиб келишини олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: IL-4 нинг rs2243250 (C-589T) ген полиморфизмининг ТТ генотипи қандли диабет фонида COVID-19 инфекциясини оғир кечишидан ҳимояловчи маркер кўрсаткичларини ўз вақтида аниқлаш орқали беморларда касалликнинг асоратларини даволаш учун сарфланадиган харажатларини иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: COVID-19 инфекцияси қандли диабет фонида яллиғланиш жараёнининг кучайиши, барқарор гипергликемия, гиперкоагуляция ва кўп органли дисфункция белгилари билан анча оғир кечади. Қонда қанд, постпрандиал гликемия ва HbA1c қийматларининг юқорилиги касаллик оғирлиги ҳамда ўлим хавфини ишонарли равишда оширади.
учинчи илмий янгилик: COVID-19 инфекцияси қандли диабет фонида Th1/Th2 балансининг бутунлай турлича ўзгариши ва яллиғланиш-тромбоцитлар тизими ўртасидаги янги биологик қонуният мавжудлиги илмий асосланганлиги Бухоро вилоят юқумли касалликлар касалхонасининг 2025 йил 9-декабрдаги 118-сон ва Навоий вилоят юқумли касалликлар касалхонасининг 2025 йил 21-ноябрь 115-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 инфекцияси қандли диабет фонида Th1/Th2 балансининг бутунлай турлича ўзгариши ва яллиғланиш-тромбоцитлар тизими ўртасидаги янги биологик қонуният мавжудлиги касалликни асоратли кечишига олиб келишини олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни ўз вақтида аниқлаш орқали беморларда касалликнинг асоратларини даволаш учун сарфланадиган ҳаражатларни иқтисод қилишга имкон беради.Хулоса: COVID-19 инфекцияси қандли диабет фонида, айниқса II тип қандли диабетда, HbA1c юқорилиги билан боғлиқ ҳолда Th1-доминант яллиғланиш (IL-18 ↑), Th2 иммун жавобининг сусайиши (IL-4 ↓), гиперкоагуляция (Д-димер ↑) ва иккиламчи бактериал инфекциянинг қўшилиши (прокальцитонин ошиши) билан кечади. Бу иммун-яллиғланиш ва коагуляцион дисбаланс касалликнинг оғир кечиши, тромбоз ва ўлим хавфининг ошишига олиб келади.
тўртинчи илмий янгилик: IL-4 миқдори COVID-19 инфекциясида шиллиқ қаватдаги маҳаллий иммун тизими тўғрисида маълумот берувчи аҳамиятли диагностик биомаркер сифатида ўртача даражада аҳамиятга эга эканлиги Receiver Operating Characteristic (ROC) таҳлилига кўра асосланганлиги Бухоро вилоят юқумли касалликлар касалхонасининг 2025 йил 9-декабрдаги 118-сон ва Навоий вилоят юқумли касалликлар касалхонасининг 2025 йил 21-ноябрь 115-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: замонавий усулларнинг жорий этилиши касаллик асоратини эрта аниқлаш ва тўғри даволаш чораларини олиб бориш касалликни асоратларини олди олинади. Иқтисодий самарадорлиги: эндокрин статусли COVID-19 аниқланган беморларда юқори нафас йўллари яллиғланиш касалликларини оғирлик даражаси ҳамда асоратлар ривожланиш хавфини баҳолаш алгоритмини ишлаб чиқиш касалхонада даволаниш муддатини камайтириш ва асоратларнинг олдини олиш ҳисобидан маблағ тежаш имконини беради.
Хулоса: IL-4 нинг rs2243250 (C-589T) ген полиморфизми COVID-19 инфекцияси қандли диабет (I ва II тип) билан қўшилган ҳолатларда иммун-яллиғланиш жавобини шакллантиришда муҳим патогенетик аҳамиятга эга бўлиб, СС гомозигот генотип касалликни оғир ва асоратли кечишини, ўлим билан якунланиш хавфини юқорилини белгиласа, ТT генотип аксинча, ҳимояловчи хусусиятга эга.