Шухратов Шароф Шухратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тола сифатини ошириш учун пахтани ва толани тозалашнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш” 05.06.02 – "Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш" (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Т1039
Диссертация бажарилган муассаса номи: Толали экинлар илмий-тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Толали экинлар илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Т.14.01
Расмий оппонентлар: Толали экинлар илмий-тадқиқот институтидан техника фанлари доктори, профессор Джамалов Рустам Камолиддинович, Чирчиқ давлат педагогика университетидан техника фанлари доктори, доцент, Джумабаев Г'уломжон Халиллаевич, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигидан техника фанлари доктори, досент, Рўзметов Рахматжон Ибодуллаевич.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти. Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: УХК ва аррали жинда такомиллаштирилган колосникли панжарани қўллаб, пахтани ва толани ифлос аралашмалардан самарали тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани йирик ифлосликлардан самарали тозалайдиган такомиллаштирилган конструксияли қобирғали колосникли панжара ишлаб чиқилган;
пахтадан йирик ифлосликлар ажралишининг жадаллашиши, панжарадаги қобирғали колосниклар сони, қобирға баландлиги, колосниклар билан аррачали барабан оралиқ масофасининг мақбул катталиги ва тозалаш самарадорлиги оқимдаги пахтага таъсир этувчи кучлар ёрдамида асосланган;
тола оқимидан улюк ва ифлос аралашмаларни аррали жинни ўзида самарали тозалаш билан чиқиндига тола ажралишини кескин камайтирадиган такомиллаштирилган конструксияли ажратувчи колосникли панжара ишлаб чиқилган;
толани жинни ўзида ифлос аралашмалардан тозалашда тола сифатини яхшиланиши, тозалаш самарадорлигини юқори бўлиши, панжарадаги ажратувчи колосниклар сони, қалинлиги, оғиш бурчаги, колосниклар тиғи билан аррали цилиндрдаги арра тишлари оралиқ масофасини инобатга олган ҳолда колосникли панжарани параметрлари асосланган;
пахтани УХК агрегатида йирик ифлосликлардан тозалашда, толани жинда ифлос аралашмалардан тозалашда тозалаш самарадорлигига таъсир этувчи панжаралардаги колосниклар билан айланувчи барабанлар оралиқ масофаларини конструктив ва технологик кўрсаткичларнинг расионал катталиклари регрессион тенгламалар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тозалашда, толани жинни ўзида ифлос аралашмалардан тозалашда самарадорлиги юқори бўлган ускуналарни яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
Пахтани УХК агрегатида тозалаш технологияси ва ускунаси «Пахта-тўқимачилик кластерлари» тасарруфидаги корхонага, жумладан Наманган вилояти “Учкурган техтиле” МЧЖ га қарашли Уйчи пахта тозалаш корхонасига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2026 йил 30 апрелдаги 01/06-610-сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани йирик ифлосликлардан тозалашда тозалаш самарадорлигини навлар бўйича 3,5 (абс)% ва 5,5 (абс)% га ошириш имкони яратилган.
толани жинда тозалаш технологияси ва ускунаси «Пахта-тўқимачилик кластерлари» тасарруфидаги корхонага, жумладан Наманган вилояти “Учкурган техтиле” МЧЖ га қарашли Уйчи пахта тозалаш корхонасига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2026 йил 30 апрелдаги 01/06-610-сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли толани жинда тозалашда тозалаш самарадорлигини навлар бўйича 3,7 (абс) % ва 4,2 (абс) % га ошириш, толани тозалашда чиқиндига ажралган тола миқдорини навлар бўйича ўртача 2,3 (абс)% ва 2,7 (абс)% га камайтириш имкони яратилган.