Равшанов Акбар Сатторкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Автомобил йўллари йўл пойи кўтармасининг лойиҳалаш меъёрий кўрсаткичларини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида), 05.09.02 —“Геотехника” (ЙЎллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. ЙЎл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5481
Илмий раҳбар: Уроков Аслидин Хушвактович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.10/2025.27.12.Т.01.05
Расмий оппонентлар: Расулов Рустам Хаятович – Тошкент архитектура-қурилиш университети, “Гидротехника ва геотехника муҳандислиги” кафедраси профессори, т.ф.д., профессор.Маҳмудова Дилфуза Абдулазизовна – Тошкент давлат транспорт университети, “Автомобил йўлларини лойиҳалаш ва геоматика” кафедраси доценти, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти ҳудудини йўл-иқлим туманлаштиришни аниқлаштириш ва автомобил йўллари йўл пойини лойиҳалаш меъёрларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
грунтларининг ички ишқаланиш бурчаги (φ), боғланиш кучи (C) ва эластиклик модули (E) ҳамда уларнинг аниқланган турлари бўйича нисбий намлик ва боғланиш кучи - C=f(W_nis), нисбий намлик ва ички ишқаланиш бурчаги - φ=f(W_nis), нисбий намлик ва эластиклик модули - E=f(W_nis) орасидаги ўзаро боғлиқлик қонуниятлари аниқланган;
йўл пойи грунтининг зичланиш коеффисиенти (K_z), эластиклик модули (E) ва табиий намлиги (W) орасидаги K_z=f(E,W) ўзаро боғлиқлик қонунияти грунтларнинг турлари бўйича энг кичик квадратлар усули ёрдамида аниқланган.
Самарқанд вилояти ҳудуди туманлаштиришнинг компонентларни боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш методи асосида релеф тузилиши, грунтларининг тарқалиш шароити, йўл пойи грунтларининг ҳисобий намлиги ва ер ости сувларининг ҳисобий сатҳи кўрсаткичлари ҳамда ҳаво-иқлим шароити бўйича йўлга оид туманлаштирилган;
Самарқанд вилоят ҳудудини мавжуд йўл-иқлим туманлаштириш харитаси туманлаштиришнинг аломатларни алмаштириш методи асосида аниқлаштирилган ҳамда киритилган ўзгаришлар натижасида, ҳар бир йўл-иқлим минтақалари учун йўл пойини лойиҳалаш меʻёрий кўрсаткичлари такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Автомобил йўллари йўл пойи кўтармасининг лойиҳалаш меъёрий кўрсаткичларини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида) мавзусида бажарилган тадқиқот натижалари асосида:
дала-синов ва лаборатория шароитида йўл пойи грунтларининг физик хоссаларини ҳамда мустаҳкамлик ва деформацион кўрсаткичларини тадқиқ қилиш натижасида уларнинг ички ишқаланиш бурчаги, боғланиш кучи ва эластиклик модули ҳамда грунтларнинг аниқланган турлари бўйича нисбий намлик ва боғланиш кучи, нисбий намлик ва ички ишқаланиш бурчаги, нисбий намлик ва эластиклик модули орасидаги ўзаро боғлиқлик қонуниятлари аниқланганлиги Автомобил йўллари Қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 27 апрелдаги 03/10-2143/3-сон маълумотномаси). Натижада, автомобил йўлларини лойиҳалшда йўл пойи грунтлари турлари ва жой шароитини ҳисобга олган ҳолда лойиҳа ешимларини тўғри танлаш ҳисобига автомобил йўллари хизмат муддатини 1,5 баробарга оширишга эришилган;
йўл пойи грунтининг зичланиш коеффисиенти (K_z), эластиклик модули (E) ва табиий намлиги (W) орасидаги K_z=f(E,W) ўзаро боғлиқлик қонунияти грунтларнинг турлари бўйича энг кичик квадратлар усули ёрдамида аниқланди. Аниқланган K_z=0,846+0,0045·Э-0,0013∙W қонуният тенгламасининг детерминация коеффициенти Р2 = 0,95 ни ва корреляция коеффициенти Р = 0,97 ни, яни жуда кучли боғлиқлик борлигини кўрсатади ва бу янгилик Автомобил йўллари Қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 27 апрелдаги 03/10-2143/3-сон маълумотномаси). Натижада, автомобил йўллари йўл пойини қуришда йўл пойи грунтининг эластиклик модули ва табиий намлиги қийматларидан келиб чиқиб зичланиш коеффисиентини таъминлаш ва қурилиш ишлари сифатини ошириш орқали йўл пойининг таъмирлашлараро муддатини 2 баробарга оширишга эришилган;
Самарқанд вилояти ҳудуди туманлаштиришнинг компонентларни боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш методи асосида релеф тузилиши, грунтларининг тарқалиш шароити, йўл пойи грунтларининг ҳисобий намлиги ва ер ости сувларининг ҳисобий сатҳи кўрсаткичлари ҳамда ҳаво-иқлим шароити: ёғингарчиликлар миқдори, ҳавонинг нисбий намлиги, июл ойининг максимал ҳаво ҳарорати, январ ойининг минимал ҳаво ҳарорати бўйича йўлга оид туманлаштирилди ва ҳар бир туман тавсифи баён қилинганлиги янгилиги Автомобил йўллари Қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 27 апрелдаги 03/10-2143/3-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд вилояти йўл-иқлим туманлаштиришга аниқликлар киритилган ҳамда йўл пойини лойиҳалш сифатини ва устиворлигини оширишга эришилган;
йўл пойи грунтларининг физик хоссалари, мустаҳкамлик ва деформасион кўрсаткичларини тадқиқ қилиш натижаларига асосан Самарқанд вилоят ҳудудини мавжуд йўл-иқлим туманлаштириш харитаси туманлаштиришнинг аломатларни алмаштириш методи асосида аниқлаштирилди ҳамда киритилган ўзгаришлар натижасида, ҳар бир йўл-иқлим минтақалари учун йўл пойини лойиҳалаш меъёрий кўрсаткичлари такомиллаштирилди ва бу янгилик Автомобил йўллари Қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 27 апрелдаги 03/10-2143/3-сон маълумотномаси). Натижада, такомиллаштирилган йўл пойини лойиҳалаш меъёрлари ШНҚ 2.05.02-23 га киритишга қабул қилинган ҳамда йўлларни эксплуатация қилиш харажатларини камайиши ва йўлнинг хизмат муддатини ошиши ҳисобига 1 км ИИ тоифали автомобил йўли учун 171 232 561 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.