Сайдумаров Ботир Мурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Легирланган пўлатлардан тайёрланган прокатлаш жўваларини пухталаш технологиясини такомиллаштириш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т715.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.02.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Бердиев Дароб Муратович, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Норхуджаев Файзулла Рамазонович, техника фанлари доктори, профессор; Алланазаров Акмал Абдулхақович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Легирланган пўлатлардан тайёрланган прокатлаш жўваларини пухталаш технологиясини такомиллаштириштиришдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
прокатлаш жўвалари тайёрланадиган легирланган пўлатларнинг кимёвий таркиби, микроструктураси ва механик хоссаларини тизимли тадқиқ этилш натижасида пўлатларда структура ўзгаришларнинг шаклланиш қонуниятлари аниқланган; 
иссиқ ҳолда прокатлаш шароитида ишчи жўваларнинг қаттиқлиги ва ейилишбардошлигини оптималлаштиришга қаратилган янги экспериментал тадқиқот методикаси ишлаб чиқилган;
легирланган пўлатлардан тайёрланган прокатлаш жўваларига юқори ҳароратда термик ишлов бериш технологияси ишлаб чиқилган, натижада перлитнинг аустенитга айланиш жараёнида феррит-цементит чегараларида аустенит доналарининг ҳосил бўлиш механизми асослаб берилган;
ишчи жўвалар сирт қатламида юзага келадиган термик толиқиш ва синиш жараёнларига термик пухталаш режимларининг таъсири аниқланган;
легирланган пўлатлардан тайёрланган ишчи жўвалар учун такомиллаштирилган комбинациялашган термик пухталаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Легирланган пўлатлардан тайёрланган прокатлаш жўваларини пухталаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
прокатлаш жўваларининг ишчи қисмларида учрайдиган нуқсонларни йўқотишга қаратилган термик ишлов бериш технологияси “АРТЕЛ ЭЛЕCТРОНИCС МАНУФАCТУРИНГ” МЧЖнинг прокатлаш жўвалари ёрдамида босим идишлари ва қурилмаларини ишлаб чиқариш цехига жорий қилинган. (“АРТЕЛ ЭЛЕCТРОНИCС МАНУФАCТУРИНГ” МЧЖ корхонасининг 18.03.2026 йилдаги 14/28-сонли маълумотномаси). Натижада прокатлаш жўваларининг ишчи юзаларини хизмат муддати 1,2-1,3 мартага ортган;
Иссиқ ва совуқ ҳолатда прокатлаш шароитида ишчи жўваларнинг қаттиқлиги ва ейилишга чидамлилигини оптималлаштиришга қаратилган янги экспериментал тадқиқот методикаси ишлаб чиқилди ва термик ишлов бериш параметрларини “АРТЕЛ ЭЛЕCТРОНИCС МАНУФАCТУРИНГ” МЧЖнинг прокатлаш жўвалари ёрдамида босим идишлари ва қурилмаларини ишлаб чиқариш цехига жорий қилинган. (“АРТЕЛ ЭЛЕCТРОНИCС МАНУФАCТУРИНГ” МЧЖ корхонасининг 18.03.2026 йилдаги 14/28-сонли маълумотномаси). Натижада прокатлаш жўваларига механик ишлов бериш учун сарф бўладиган капитал харажатлар 17-18% камайган;
Ишчи жўвалар учун такомиллаштирилган, комбинациялашган термик пухталаш технологияси “АРТЕЛ ЭЛЕCТРОНИCС МАНУФАCТУРИНГ” МЧЖнинг прокатлаш жўвалари ёрдамида босим идишлари ва қурилмаларини ишлаб чиқариш цехига жорий қилинган. (“АРТЕЛ ЭЛЕCТРОНИCС МАНУФАCТУРИНГ” МЧЖ корхонасининг 18.03.2026 йилдаги 14/28-сонли маълумотномаси). Натижада прокатлаш жўваларининг дарзга чидамлилиги ва зарбий қовушқоқлигини 15-20% га ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish