Абдуллаева Мафтуна Мурот қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат ҳокимияти тизимида Конституциявий суд: назария ва амалиёт масалалари”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1. DSc/Yu352.
Илмий маслаҳатчи: Тултеев Иляс Тавасович юридик фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12 Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Муҳаммеджанов Аманулла Закирович; юридик фанлар доктори, профессор Маликова Гулчеҳра Рихсиходжаевна, юридик фанлар доктори Абдуқодиров Дониёр Хусанович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти тизимида Конституциявий суд мақомининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга эканлиги, тўғридан-тўғри амал қилиши ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши асослантирилган;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириши лозимлиги асосланган;
Конституциявий суднинг судялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланиши зарурати асосланган;
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ўз таркибидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раисини ва унинг ўринбосарини беш йиллик муддатга сайлаши асосланган;
референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий суд хулоса бериши лозимлиги асосланган;
фуқаролар ва юридик шахслар, агар суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, судда кўриб чиқилиши тугалланган муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги шикоят билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилиш ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат ҳокимияти тизимида Конституциявий суднинг роли ва ўрни ҳамда унинг ваколатларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш масалаларини тадқиқ этиш хулосаларидан олинган натижалар асосида: 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга эканлиги, тўғридан-тўғри амал қилиши ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги ЎРҚ-837-сон Конституциявий қонуни асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 24 октябрдаги №02/6-0979-сонли маълумотномаси).
 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириши бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги ЎРҚ-837-сон Конституциявий қонуни асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 24 октябрдаги №02/6-0979-сонли маълумотномаси).
Конституциявий суднинг судялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги ЎРҚ-837-сон Конституциявий қонуни асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 132-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 24 октябрдаги №02/6-0979-сонли маълумотномаси).
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ўз таркибидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раисини ва унинг ўринбосарини беш йиллик муддатга сайлашига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги ЎРҚ-837-сон Конституциявий қонуни асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 132-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 24 октябрдаги №02/6-0979-сонли маълумотномаси).
референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беришига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги ЎРҚ-837-сон Конституциявий қонуни асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 133-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 24 октябрдаги №02/6-0979-сонли маълумотномаси).
фуқаролар ва юридик шахслар, агар суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, судда кўриб чиқилиши тугалланган муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги шикоят билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилиш ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилашга оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги ЎРҚ-837-сон Конституциявий қонуни асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 133-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 24 октябрдаги №02/6-0979-сонли маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish