Дехқонбоева Зулайхо Дилшод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Социально-психологические детерминанты отношения женщин к фитнес практикам (Аёлларда фитнес амалиётга муносабатнинг ижтимоий-психологик детерминантлари)” мавзусидаги 19.00.05 – “Ижтимоий психология. Этнопсихология” (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P853.
Илмий раҳбар: Карамян Мариетта Хачатуровна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2026.10.04.P.01.18.
Расмий оппонентлар: Бабаджанова Н.Р. психология фанлари номзоди, доцент, профессор; Саломова Г.Ш. психология фанлари доктори, доцент в.б.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний фаолликка конструктив жалб қилишни шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун аёлларда фитнес амалиётига бўлган муносабатнинг ижтимоий-психологик детерминантларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аёлларнинг ёши, таълим даражаси ва иш билан бандлиги билан боғлиқ дифференциал жиҳатларига кўра фитнес амалиётига бўлган муносабатнинг когнитив, эмоционал ва хулқ-атвор компонентларини динамик ифодаланганлиги туфайли “Фитнес амалиётига жалб этилганлик” муаллифлик сўровномасини психометрик асосда амалиётга киритиш зарурати далилланган;
фитнес амалиётига муносабатга таъсир этувчи омилларга кўра машқларга аддиксиянинг аёллар дезадаптивлиги, ўзини ва бошқаларни қабул қилмаслиги, кайфияти, эмоционал дискомфорти билан, фитнес амалиётига конструктив жалб этилиш эса уларнинг адаптацияси, бошқаларни қабул қилиши ва шахслараро алоқа ўрнатиш қобилияти билан ўзаро боғлиқлиги туфайли шахснинг ижтимоий-психологик адаптацияси когнитив, эмоционал ва хулқ-атвор компонентларини уйғунлашуви орқали ифодаланган;
шахснинг ижтимоий таъсирга реактив қаршилик кўрсатиш даражаси танлаш эркинлигининг чекланишига эмоционал муносабат, ташқи жозибадорлик ва жисмоний фаолликнинг гендер меъёрларига содиқлик, қабул қилинадиган ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўрсаткичларида намоён бўлишига кўра аёлларда жисмоний машқларга аддиксиянинг йўқлиги ва фитнесга конструктив жалб этилиш орқали ифодаланган фитнес амалиётларига рационал муносабатнинг психосоциал омиллари билан белгиланиши асосланган;
аёлларнинг фитнес ҳақидаги хабардорлигини ошириш учун, машқларга аддиксия хавфини камайтириш ва шахснинг ижтимоий-психологик ресурсларини ривожлантириш муҳимлиги туфайли фитнес амалиётига соғлом мотивацияга асосланган рационал муносабатини шакллантириш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
“Фитнес амалиётига жалб этилганлик” муаллифлик сўровномаси ёрдамида аёлларнинг фитнес амалиётига жалб этилганлигини ёш, таълим даражаси ва иш билан бандлигига қараб фитнесга муносабатнинг когнитив, эмоционал ва хулқ-атвор компонентларини аниқлаш имконини берувчи дифференциал диагностика натижалари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида илмий-услубий материаллар ва тавсиялар тайёрлаш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 22.05.2026-йилдаги 2-13-21-3612-сонли маълумотномаси). Натижада, аёлларнинг фитнес амалиётига жалб этилиш хусусиятларини ҳар томонлама ва дифференциаллашган ҳолда баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган;
фитнес амалиёти билан шуғулланиш ва жисмоний машқларга аддиксия шахснинг ижтимоий-психологик дезадаптация ва адаптация кўрсаткичлари, жумладан ўзини ва бошқаларни қабул қилмаслик, эмоционал ноқулайлик, тобелик, мослашувчанлик, бошқаларни қабул қилиш, ҳаёт назорати локуси ва ижтимоий фаоллик хусусиятлари билан боғлиқлигини аниқлаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 22.05.2026-йилдаги 2-13-21-3612-сонли маълумотномаси). Натижада, аёлларни фитнес амалиётига конструктив жалб қилишнинг психологик хавф омиллари ва ресурсларини аниқлаш имкониятлари кенгайтирилган;
фитнес амалиётига жалб этилганлик ва машқларга аддиксиянинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга, ижтимоий меъёрларга риоя қилишга, ташқи таъсирларга реактив қаршилик кўрсатишга боғлиқлигини эмпирик асослаш, шунингдек, жозибадорлик ва фитнес амалиётининг гендер меъёрларини интериоризациялаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида тарқатма ва аналитик материалларни тайёрлаш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 22.05.2026-йилдаги 2-13-21-3612-сонли маълумотномаси). Натижада, аёлларнинг фитнес амалиётларига бўлган муносабатини таҳлил қилишда ижтимоий-маданий ва меъёрий омилларни ҳисобга олиш имкониятлари кенгайтирилган;
аёлларнинг фитнес амалиётига конструктив жалб этилишини шакллантириш, уларга нисбатан онгли муносабатни ривожлантириш, машқларга аддиксия хавфини ва чекловларга норозилик реакцияларига мойилликни камайтириш, шунингдек, шахснинг ижтимоий-коммуникатив ресурсларини кучайтиришга қаратилган ижтимоий-психологик дастурнинг самарадорлигини аниқлаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида аналитик материаллар ва тавсиялар тайёрлаш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 22.05.2026-йилдаги 2-13-21-3612-сонли маълумотномаси). Натижада, аёлларнинг фитнес амалиётларига нисбатан янада онгли, мослашувчан ва ижтимоий жиҳатдан мақбул муносабатини шакллантиришда ижтимоий-психологик дастурдан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган.