Юлдашев Санжар Келдияровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Натив тўқималарни ишлатган ҳолда чаноқ аъзолари пролапсини тузатиш: анатомик самарадорлик, функционал натижалар ва ҳаёт сифатига таъсири» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Tib1420.
Илмий рахбар: Алиева Дилфуза Абдуллаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.03.01.
Расмий оппонентлар: Ниязметов Рахматилла Эрматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Наджмутдинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Mexmet Murat Naki. тиббиёт фанлари доктори, профессор (Туркия). 
Етакчи ташкилот: Андижон  давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: беморнинг  ўз тўқималаридан фойдаланган ҳолда генитал  пролапсни жарроҳлик йўли билан   даволаш самарадорлигини ошириш ва натижаларини яхшилаш ҳамда чаноқ тубини коррекциясининг янги усулларини жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор апикал пролапсини маҳаллий натив тўқималар ёрдамида патогенетик жиҳатдан асосланган жарроҳлик усули,  синтетик имплантларга боғлиқ асоратлар хавфини камайтириши, апикал сегментни анатомик-функционал жиҳатдан тиклаши ва пролапс рецидивини камайтириши исботланган;
илк бор беморнинг ўз тўқималаридан фойдаланган ҳолда қиннинг олдинги  девори марказий нуқсонини даволаш, қин  деворининг фасциал-таянч каркасини тиклаши, қовуқнинг физиологик ҳолатини таъминлаши, имплантга боғлиқ асоратлар хавфини камайтириши ва пролапс қайталанишини  камайтириши исботланган;
апикал фиксация амалиётида лапароскопик уретеролизис қўлланилиши сабабли, сийдик йўли жароҳатланиш хавфини камайтириши, жарроҳлик манипуляцияларининг хавфсизлигини ошириши ва жарроҳликдан  кейинги урологик асоратларнинг олдини олиши аниқланган;
илк бор таклиф қилинган жарроҳлик усулида апикал пролапс ривожланишининг иккита асосий патогенетик механизмига таъсири сабабли, апикал пролапсни патогенетик коррекция қилиши, анатомик-функционал натижаларни яхшилаши ва касаллик рецидиви хавфини камайтириши исботланган;
илк бор пролапснинг клиник-функционал оғирлигини баҳолаш, касаллик динамикасини кузатиш ва даволаш натижаларини мониторинг қилиш мақсадида  мобил илова ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Апикал чаноқ аъзолари пролапсини беморнинг натив тўқималаридан фойдаланган ҳолда патогенетик жиҳатдан асосланган модификация қилинган жарроҳлик усули ва қиннинг олдинги девори марказий дефектини беморнинг ўз тўқималаридан фойдаланиб даволаш усуллари, ушбу усулларнинг  самарадорлиги ва хавфсизлигини клиник кўрсаткичлар асосида ўрганиш, ҳамда жарроҳлик коррекцияси усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор апикал чаноқ аъзолари пролапсини беморнинг натив тўқималаридан фойдаланган ҳолда патогенетик жиҳатдан асосланган модификация қилинган жарроҳлик усули бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий ва Наманган вилояти филиалларида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 20.04.2026 йилдаги 6-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулларнинг жорий этилиши ташхис аниқлигини оширди, интра- ва операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтирди, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, ижтимоий фаоллиги ва психоэмоционал ҳолатини тиклашга хизмат қилди. Хирургик тактикани индивидуал танлаш такрорий операцияларнинг олдини олиш ва хавфларни минималлаштиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: синтетик имплантлар ва стандарт ташхис усуллари билан чаноқ аъзолари пролапсини жарроҳлик йўли билан даволаш харажатлари бир бемор учун тахминан 18000000 сўмни ташкил этади.  Натив тўқималардан фойдаланишга ўтилганда харажатлар 6000000 сўм тежашни таъминлади. Хулоса:пролапснинг таклиф қилинган усул бўйича амалиётни амалга  ошириш беморларни жарроҳлик вақтидаги   даражада оширди, жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилади ва такрорланиш даражасини пасайтирди. Амалга оширишнинг иқтисодий самарадорлиги йилига 6000000 сўмни ташкил этди, бу эса уни клиник амалиётда қўллаш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаши асосланган.
иккинчи илмий янгилик: қиннинг олдинги девори марказий дефектини беморнинг ўз тўқималаридан фойдаланиб даволаш усули ишлаб чиқилди. модификация қилинган жарроҳлик усули бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё ва Жиззах вилояти филиалларида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 20.04.2026 йилдаги 6-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулларнинг жорий этилиши ташхис аниқлигини оширди, интра- ва операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтирди, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, ижтимоий фаоллиги ва психоэмоционал ҳолатини тиклашга хизмат қилди. Хирургик тактикани индивидуал танлаш такрорий операцияларнинг олдини олиш ва хавфларни минималлаштиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: синтетик имплантлар ва стандарт ташхис усуллари билан чаноқ аъзолари пролапсини жарроҳлик йўли билан даволаш харажатлари бир бемор учун тахминан 18000000 сўмни ташкил этади.  Натив тўқималардан фойдаланишга ўтилганда харажатлар 6000000 сўм тежашни таъминлади. Хулоса: пролапснинг таклиф қилинган усул бўйича амалиётни  ўтказиш жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилади ва рецидив частотасини пасайтирди. Эришилган иқтисодий самарадорлик йилига бир нафар беморга  6000000 сўмни ташкил этди, бу эса уни клиник амалиётда қўллаш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаши асосланган.
учинчи илмий янгилик: лапароскопик усулда сийдик йулини  ажратиш/уретеролизиснинг самарадорлиги исботланди, бу апикал фиксация жараёнида уларнинг шикастланиш хавфини камайтириш усули бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий ва Наманган вилояти филиалларида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 20.04.2026 йилдаги 6-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулларнинг жорий этилиши жарроҳлик вақтидаги   асоратлар частотасини 90% камайтирди, бу эса беморларнинг жарроҳлик амалиёти вақтидаги хавфсизлигини оширишга   хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: уретеролизис ўтказмасдан қилинган жарроҳлик амалиёти асоратларни даволаш харажатлари бир бемор учун тахминан 8000000 сўмни ташкил этади.  Бу усулни кўллаган холатларда беморларда бу асорат кўзатилмади. Бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини иқтисод қилиш 8000000 сўмни ташкил этади. Хулоса: жарроҳлик амалиёти вақтида ушбу усулни қўллаш натижасида эришилган иқтисодий самарадорлик йилига 8000000 сўмни ташкил этиб, тиббиёт муассасаларининг молиявий юкини камайтиради, беморларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаши асосланган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор таклиф этилган жарроҳлик методологиясининг чаноқ аъзолари апикал пролапси шаклланишининг иккита асосий механизмига таъсири илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий ва Наманган вилояти филиалларида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 20.04.2026 йилдаги 6-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулларнинг жорий этилиши операциядан кейинги пролапс қайталаниши  частотасини камайтирди, бу эса беморларнинг кайта жарроҳлик амалиётини олдини олишга каратилган. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган жарроҳлик методологияси апикал пролапс шаклланишининг асосий патогенетик механизмларига мақсадли таъсир кўрсатиши ҳисобига рецидив, клиник аҳамиятли асоратлар ва такрорий жарроҳлик аралашувлари эҳтимолини камайтиради. Бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини иқтисод қилиш 2500000 сўмни ташкил этади. Хулоса: пролапснинг таклиф қилинган усул бўйича амалга ошириш жарроҳ учун,  жарроҳлик вақтидаги янги имкониятларни очади,  хавфсизлик  даражасини  оширди, жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилади ва такрорланиш даражасини пасайтирди. Бу усулни қўллаш бир нафар бемор ҳисобига 2500000 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежаш имконини берган. 
бешинчи илмий янгилик: илк бор чаноқ аъзолари пролапси билан оғриган беморлар учун мобил илова ишлаб чиқилди. Ушбу илова аёлларда  пролапс симптомларини  эрта ташхислаш ва мониторинг қилиш имконини беради, касалликни эрта ташхислашга хизмат қилиши бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий ва Наманган вилояти филиалларида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 20.04.2026 йилдаги 6-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган мобил илова чаноқ аъзолари пролапсини эрта аниқлаш, беморларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, мутахассисга ўз вақтида мурожаат қилишини таъминлаш, операциядан кейинги кузатувни яхшилаш ва аёлларнинг ҳаёт сифатини сақлаб қолиш билан ифодаланади. Иқтисодий самарадорлиги: чаноқ аъзолари пролапси билан оғриган беморлар учун ишлаб чиқилган мобил илова касалликни эрта скрининг қилиш, симптомларни динамик баҳолаш ва беморларни мақсадли мутахассисга йўналтириш имконини беради. Бу эса ортиқча амбулатор мурожаатлар, такрорий маслаҳатлар ва ноўрин инструментал текширувлар сонини камайтириш ҳисобига 1 бемор учун тахминан 300000 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Хулоса: пролапсни  шахсий ташхисини   амалга ошириш, беморларни эрта ташхислаш  даражасини  оширди, жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилади ва такрорланиш даражасини пасайтирди. Амалга оширишнинг иқтисодий самарадорлиги йилига 300000 сўмни ташкил этди, бу эса уни клиник амалиётда қўллаш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаши асосланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish