Юсупов Бахридин Нормўминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳолининг табиий ва механик ҳаракатларини картага олишни такомиллаштириш”, 11.00.06 – Геодезия. Картография (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2025.3.PhD/Gr416.
Илмий раҳбар: Сафаров Эшқобул Юлдашович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Султанов Муроджон Қиличович, география фанлари доктори, доцент; Мўминов Абдужалил Абдусалом ўғли, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон аҳолисининг табиий ва механик ҳаракатларини картага олиш методларини такомиллаштириш ҳамда веб картографик хизматини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
АрcГИС сурвей123 дастурида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари аҳолиси ўртасида ўтказилган ижтимоий–демографик анкета сўровномаси орқали респондентлар манзили (геолокацияси) жойлаштирилган картаси яратилган;
Ўзбекистон аҳолисининг табиий ва механик ҳаракатларининг ГАТ технологияларига асосланган веб картографик хизмати яратилган;
аҳолининг табиий ва механик ҳаракатларини геоинформацион картага олиш усуллари орқали аҳолининг табиий ва механик ҳаракатларини картага олиш методи такомиллаштирилган;
Ўзбекистон аҳолисининг табиий ва механик ҳаракатларини тавсифловчи тизим карталари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳолининг табиий ва механик ҳаракатларини картага олишни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
АрcГИС сурвей123 дастурида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари аҳолиси ўртасида ўтказилган ижтимоий-демографик анкета сўровномаси натижасида яратилган респондентлар картаси Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида вилоятлар ва туманлар аҳоли карталарини яратишда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 04-декабрдаги 05/13708-сонли маълумотномаси). Натижада, аҳоли жойлашуви карталарини такомиллаштириш имкониятини берган;
Ўзбекистон аҳолисининг табиий ва механик ҳаракатларини интернетга асосланган веб картографик хизмати Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида вилоятларнинг аҳоли карталарини яратишда амалиётда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 04-декабрдаги 05/13708-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятлар аҳолисининг табиий ва механик ҳаракатларини интернетга асосланган картографик хизматини яратиш имкониятини берган;
геоинформацион картага олиш усуллари ва ГАТ-технологиялари асосида такомиллаштирилган аҳолининг табиий ва механик ҳаракатларини картага олиш методи Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида республикамиз аҳоли карталарини тузишда амалиётда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 04-декабрдаги 05/13708-сонли маълумотномаси). Натижада, аҳоли ва аҳолининг табиий, механик ҳаракатлари карталарининг махсус мазмунини шакллантиришда ва карталарини тизимлаштиришда атлас карталари учун оптимал компоновка қилиш имкони яратилган;
АрcГИС, АрcГИС Про дастурий таъминотлари ва геоинформацион картага олиш методлари асосида яратилган Ўзбекистон аҳолисининг табиий ва механик ҳаракати карталари Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида вилоятлар аҳолисининг табиий ва механик ҳаракати карталарини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 04-декабрдаги 05/13708-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятларнинг комплекс илмий маълумотнома атласлари таркибига киритилган аҳоли карталарининг махсус мазмунини ишлаб чиқиш имконини берган.